тергов-тезкор гуруҳи таркибида терговчининг вазифалари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги

DOCX 25,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1534872336_72280.docx тергов-тезкор гуруҳи таркибида терговчининг вазифалари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги режа: 1. тергов-тезкор гуруҳи таркибида терговчининг вазифалари 2. жабрланувчилар ва гувоҳ (шоҳид)ларни сўроқ қилиш. ўғрилик жиноятлари хавфли ва кўп тарқалган жиноятлар сирасига киради. бундай жиноятлар фуқароларга ниҳоятда катта моддий зарар етказади. амалиётни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, хонадонларда амалга оширилган ўғриликларни тергов қилишнинг муваффақияти кўп ҳолларда дастлабки тергов ҳаракатларининг ўз вақтида ва малакали ўтказилиши, вазиятнинг тўғри баҳоланиши, олинган изларнинг сифатига боғлиқ. қуйидагилар ўғриликларни ўз вақтида очишнинг гарови бўлиб ҳисобланади: ҳодиса содир бўлган жойни сифатли кўздан кечириш, жабрланувчилар, жиноят шоҳидлари ва гувоҳларни батафсил сўроқ қилиш, тезкор-қидирув ҳаракатларини фаол тарзда ўтказиш, жумладан ўғирланган мулк ва жиноятчиларнинг белгиларини тезкор ходимларга тезда етказиш (ориентировкалар юбориш). ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда хонадонга кириш усули аниқланади; қулфни бузиш излари, жиноятчиларнинг қўл, оёқ, пойафзал излари, улар йўқотган нарса ва буюмларни топиш ва қайд этиш, жиноят қуроллари, бошқа ашёвий далиллар (микрозаррачалар, биологик излар ва ш.к.)ни излаб …
2
лари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ходимлари; пенсионерлар, уй бекалари, уйда хизмат кўрсатувчи оқсочлар, болалар; ломбард, буюмларни сотиб олиш пунктлари, дўконлар, телерадио устахоналар ходимлари (агар ўғирланган нарсалар ана шу муассасаларга топширилган бўлса), шунингдек ишлатилган нарса ва буюмларни олиб, бозорларда сотувчи шахслар. жабрланувчи ва унинг оила аъзоларини сўроқ қилганда ўғирланган мулкни чуқур тавсифловчи аломат ва белгиларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. гувоҳлардан гумон қилинувчиларнинг алоҳида белгилари, кийим- боши, автотранспорт воситасининг давлат рақамлари кабилар сўраб аниқланади. гумон қилинувчи ва унинг уйини тинтув қилиш пайтида ўғирланган йирик объектлар, қулфни бузиш қуролларини қидириш билан бирга, ўғрилик пайтида жиноятчи томонидан олиб кетилган майда нарса ва буюмларга, чунончи авторучка, кўзойнак, брелок, қўлқопларга эътибор қаратиш лозим, чунки жиноятчилар кўпинча уларни эсдалик учун олиб қоладилар. шуни эсда тутиш лозимки, кўп ҳолларда жиноятчилар ўғирланган нарсаларнинг кўриниши ва рангини ўзгартириб қўйишга ёки кўзга ташланадиган белгиларини йўқ қилишга ҳаракат қиладилар. бундай ҳолларда таниб олиш учун кўрсатишда нарсаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб, нарса ёки …
3
н кейин юзага келадиган қуйидаги типик тергов вазиятлари билан боғлиқ бўлади: 1) содир этилган ўғрилик тўғрисида етарли маълумотлар бор ва гумон қилинувчи шахс жиноят содир қилган вақтда ёки жиноятдан сўнг («иссиқ изидан») дарҳол ушланган; 2) ўғрилик содир этган шахс аниқланган, у тўғрида етарли маълумотлар бор, аммо унинг қаердалиги номаълум; 3) ўғрилик содир этилган, лекин ким содир этгани номаълум. биринчи вазиятга ушлаб турилган шахснинг жиноятга алоқадорлигига оид далилларни тўплаш хос бўлиб, унга терговчининг қуйидаги ҳаракатлар алгоритми мос келади: · гумон қилинувчини ушлаш ва шахсий тинтув қилиш; · ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш; · жабрланувчини сўроқ қилиш; · гумон қилинувчини сўроқ қилиш; · экспертиза тайинлаш; · жабрланувчига ўғирланган мулкни таниб олиш учун кўрсатиш; · воқеа жойидан олинган ашёвий далилларни криминалистик ҳисобга олиш ва криминалистик ҳисобдан текшириш; · гумон қилинувчининг ишлаш ва яшаш жойида тинтув ўтказиш. далилларни мустаҳкамлаш мақсадида бошқа тергов ҳаракатларини ҳам ўтказиш мумкин. иккинчи вазиятга дастлабки тергов ҳаракатларининг асосий йўналиши …
4
гов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув чоралари мажмуи амалга оширилади. агар жиноят содир этган шахслар тўғрисида маълумот бўлмаса, жиноятни очиш бўйича тезкор-қидирув чораларининг мазмуни жиноятчини аниқлашга қаратилган бирон ахборот манбаини топиш вазифаси билан боғлиқ бўлади. жумладан қуйидагилар аниқланади: 1) моддий излар; ҳодиса жойида қолдириб кетилган ҳужжатлар, нарсалар; ўғирланган буюмлар ва ҳ.к.; 2) жиноят ҳолатлари, шунингдек жиноят билан боғлиқ фактлар тўғрисидаги маълумотларга эга шахслар. ахборот манбаи бўла оладиган нарсалар ва улар жойлашган ер ҳақидаги маълумотларни жиноятчининг ҳаракат механизми ҳақидаги тусмолларни илгари суриб аниқлаш мумкин. жиноят-қидирув ходимларига бундай ҳолда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш топширилади: · жабрланувчилардан сўраб-суриштириш; · жиноят тўғрисида хабар берган ёки жиноят жойи яқинида бўлиб қолган шахслардан сўраб-суриштириш; · ички ишлар органлари бўлинмалари ва хизматларининг шахсий таркибини жиноят ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш ва уларга ориентировкалар бериш; · ҳодиса содир бўлган жойга туташ ҳудудни текшириб чиқиш; · жиноят шоҳидлари, гувоҳлари бўлиши эҳтимол тутилган шахс-ларни аниқлаш мақсадида ҳовлима-ҳовли, уйма-уй, юриб текшириб чиқиш; · жиноятда …
5
н нарсалар ва қимматбаҳо буюмларни қидираётган шахсларни уларнинг фотосуратлари ёки эскиз расмлари билан таъминлаш, шунингдек бу ҳужжатларни ориентировкаларга илова сифатида қўшиб қўйиш мақсадга мувофиқ. гумон қилинувчининг шахси аниқланмаган, аммо унинг белгилари ёки уни тавсифловчи маълумотлар бўлганида, бундай вазиятларнинг аксарияти жиноятчининг ташқи белгилари; лақаби, исми; унга тегишли транспорт воситаси; жиноятчида бўлган нарсалар, унинг ўзида ёки кийимида жиноят изларининг борлиги, жабрланувчи билан таниш бўлгани ҳақидаги ва бошқа маълумотларнинг келиб тушиши натижасида ойдинлашади. гумон қилинувчининг белгилари тўғрисидаги ахборот ориентировкаларда, аҳолига мурожаатномаларда ўз аксини топиши керак. қидирув мақсадида жиноятчининг субъектив портретини тайёрлаб, кўпайтириш зарур бўлади. қуйидагилар натижасида ҳам жиноятчини топиб, ушлаш мумкин: · жиноий унсурлар тўпланган жойда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш; · жабрланувчи ва гувоҳлар билан биргаликда жиноятчи пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларни айланиб чиқиш; · жиноят содир бўлган ҳудудда тегишли рейд ва операциялар ўтказиш; · жиноятчи юриши эҳтимол тутилган ҳудудларда (вокзаллар, транспорт бекатлари ва ҳоказо) тўсиқлар, кузатиш постлари қўйиб чиқиш; · шу каби жиноятлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тергов-тезкор гуруҳи таркибида терговчининг вазифалари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги"

1534872336_72280.docx тергов-тезкор гуруҳи таркибида терговчининг вазифалари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги режа: 1. тергов-тезкор гуруҳи таркибида терговчининг вазифалари 2. жабрланувчилар ва гувоҳ (шоҳид)ларни сўроқ қилиш. ўғрилик жиноятлари хавфли ва кўп тарқалган жиноятлар сирасига киради. бундай жиноятлар фуқароларга ниҳоятда катта моддий зарар етказади. амалиётни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, хонадонларда амалга оширилган ўғриликларни тергов қилишнинг муваффақияти кўп ҳолларда дастлабки тергов ҳаракатларининг ўз вақтида ва малакали ўтказилиши, вазиятнинг тўғри баҳоланиши, олинган изларнинг сифатига боғлиқ. қуйидагилар ўғриликларни ўз вақтида очишнинг гарови бўлиб ҳисобланади: ҳодиса содир бўлган жойни сифатли кўздан кечириш, жабрланувчилар, жиноят шоҳидлари ва гувоҳларн...

Формат DOCX, 25,9 КБ. Чтобы скачать "тергов-тезкор гуруҳи таркибида терговчининг вазифалари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тергов-тезкор гуруҳи таркибида … DOCX Бесплатная загрузка Telegram