фуқаролар йиғини раиси оқсоқоли ва унинг маслаҳатчилари сайлови

DOC 93,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522292845_70386.doc фуқаролар йиғини раиси оқсоқоли ва унинг маслаҳатчилари сайлови режа: 1. фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови 2. комиссиянинг ваколатлари 3. ишчи гуруҳ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг xiv сессиясида 2004 йил апрелда “фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши халқимизнинг хоҳиш-иродасига айнан мос тушади. чунки, бошқарув тизимида халққа яқин туришда бу бўғинга тенг келадигани йўқ. фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий турмушдаги роли ва аҳамияти ўзбекистон президенти и.а.каримов томонидан бир неча бор таъкидланганлиги, ҳам бежиз эмас. ўзбекистон республикаси конституциясининг 11 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда давлатимиз бошлиғи «фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчиларининг ўрни ва фаолиятини қонуний нуқтаи назардан янада мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг сайлаш мақсадида қонун қабул қилиниши керак» дедилар. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бугунги кундаги фаолияти уларнинг иш тажрибаси ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида демократик ислоҳотларни янада чуқурллаштириш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини ҳуқуқий асослари янада такомиллаштириш заруратини келтириб чиқарди. эркин ва демократик сайловларсиз …
2
қонун ҳам халқаро қонунчилик ва ҳам миллий қонунчилигимиз тарихида дастлабки тажрибадир. маълумки, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи - маҳалла тарихи бир неча минг йилларга бориб тақалса-да, фақат мустақиллик давридагина унинг аҳамияти ва моҳияти юксак қадрлана бошланди. маҳаллалар, фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига мустақиллик берилди, уларнинг тараққиёти таьминланди, келажаги кафолатланди. фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари. маҳаллалар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи юридик негиз, тегишли қонунчилик ҳам айни шу истиқлол шарофати туфайли яратилди ва изчил мукаммалаштириб борилмоқда. собиқ шўролар даврида маҳалла фаолияти xx асрнинг 60-йилларида тасдиқланган биргина низом билан тартибга солинарди, холос. маҳалалар фаолиятини янада мустаҳкамлаш ва изчил ривожланшришнинг ҳуқуқий асосини таъминлашга қаратилган махсус қонун – «фуқароларнинг ўзинв ўзи бошкаршм органлари тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуннинг қабул қилиниши юқорида зикр этилган конституциявий қоидаларни ҳаётга кенг тадбиқ этиш йўлида муҳим аҳамият касб этади. шунга қадар амалдаги қонунчилиқда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир муносабатларни тартибга солувчи конкрет …
3
ўлмай, ҳар биримизга тааллуқли бўлган давлат аҳамиятига молик ката воқеадир. маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқаролар ўз хоҳиш иродасини эркин билдиришлари ҳамда конституцияда белгилаб қўйилган мустақил танлаш ҳуқуқини эмин-эркин амалга оширишлари учун қулай шароит яратиб беришлари зарур. фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловларни ташкилий жиҳатдан юксак даражада, қонун жиҳатлари талабларига риоя этган ҳолда ўтказиш, шунингдек сайловни ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш ва аҳолининг сайлов тадбирларида иштирокини таъминлаш мақсадида сайлов даври учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳамда сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича посёлка, қишлоқ ва овул ишчи гуруҳлари, шунингдек шаҳардаги маҳалла ишчи гуруҳлари олдиндан тузилади. фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи вилдоят, туман ва шаҳар комиссиялари тегишли ҳокимларнинг қарори билан ташкил этилади. фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича шаҳарча, қишлоқ, овул ишчи гуруҳи, шунингдек, шаҳардаги маҳалла, …
4
шчи гуруҳларининг фаолиятини йўналтириб боради; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил қилади; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларидан кейинчалик туманлар, шаҳарлар ҳокимлари билан келишиш учун раислар (оқсоқоллар вазифасига номзодларга доир ҳужжатларни қабул қилиб олади; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига доир ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлайди; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларининг фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларга доир ахборотларни тинглайди; тегишли ҳудудда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқаради; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар архивга топширилишини таъминлайди. ишчи гуруҳ …
5
зодлар бўйича таклифлар тайёрлайди; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва унинг маслаҳатчилари такрорий сайлови ўтказилишини ташкил этади; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади. ишчи гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва унинг маслаҳатчилари вазифасига номзодлар комиссия ёки ишчи гуруҳига аъзо шахслар орасидан кўрсатилган бўлса, улар комиссия ёки ишчи гуруҳ таркибидан чиқарилади. ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини ўтказиладиган кун, вақт ва жойини белгилайди, ҳамда йиғин ўтказилишидан 5 кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни ҳабардор қилади. фуқаролар йиғини (вакиллари йиғилиши) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чақирилади ҳамда ўтказилади. фуқаролар вакиллари йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалар, мавзелар ва даҳалардан уларда яшовчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланадиган намояндалар вакил қилинади. вакиллик нормасини фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ишлари бўйича тегишли туман …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаролар йиғини раиси оқсоқоли ва унинг маслаҳатчилари сайлови" haqida

1522292845_70386.doc фуқаролар йиғини раиси оқсоқоли ва унинг маслаҳатчилари сайлови режа: 1. фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови 2. комиссиянинг ваколатлари 3. ишчи гуруҳ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг xiv сессиясида 2004 йил апрелда “фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши халқимизнинг хоҳиш-иродасига айнан мос тушади. чунки, бошқарув тизимида халққа яқин туришда бу бўғинга тенг келадигани йўқ. фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий турмушдаги роли ва аҳамияти ўзбекистон президенти и.а.каримов томонидан бир неча бор таъкидланганлиги, ҳам бежиз эмас. ўзбекистон республикаси конституциясининг 11 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда давлатимиз бошлиғи «фуқаролар йиғинлар...

DOC format, 93,5 KB. "фуқаролар йиғини раиси оқсоқоли ва унинг маслаҳатчилари сайлови"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.