узини узи бошкариш органларининг ваколатлари. фукаролар йигинининг раиси (оқсоқоли)

DOC 45,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413391954_59560.doc ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари. фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини ўзини ўзи бошқариш органи сифатида қуйидаги ваколатларга эга: − ушбу органнинг фаолияти, дастури, харажатлар сметасини, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилашга доир тадбирлар режаларини тасдиқлайди; − раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари ишининг асосий йўналишларини белгилайди, ҳар йили уларнинг ҳисоботларини тинглайди; − ўз ҳудудидаги ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш учун аҳолининг, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг маблағларини ихтиёрийлик асосида бирлаштириш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади; − пул маблағлари сарфланиши устидан назоратни ташкил этади, зарур бўлганда тафтиш комиссияси тузади ва ушбу комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлайди; − қонунларда белгиланган тартибда ўз ҳудудида кичик корхоналар, кооперативлар, устахоналар, халқ ҳунармандчилик цехларини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади; − йиғин маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг чегараларини кўча, майдон ва бошқа жойларнинг номларини ўзгартиришга доир масалаларни кўриб чиқади ҳамда тегишли давлат органларига таклифлар тайёрлайди. фуқаролар йиғини, республика қонунларига мувофиқ, бошқа ваколатларни ҳам амалга …
2
публика ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият органларининг қарорларини бажаришга доир ишларни ташкил этади; − фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилади; − қонунларда кўзда тутилган ҳолларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, суд идораларида, корхона, муассаса ва ташкилотлар билан бўладиган муносабатларда фуқаролар манфаатларини ҳимоя қила олади; − фуқароларнинг ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда, оммавий-сиёсий тадбирларда қатнашишини ташкил этади; аҳолига савдо ва коммунал-маиший хизмат кўрсатилишини яхшилашга кўмаклашади, бу мақсадларда тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар ва ташкилотлар тақдим этадиган моддий ва бошқа маблағлардан фойдаланади ҳамда дўконлар, ошхоналар, чойхоналар, бозорлар иши, савдо қоидаларига риоя этилиши, фуқароларга маданий хизмат кўрсатишнинг таъминланиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этади; − аҳоли пунктлари, сув таъминоти манбалари, уй-жойлар, мактаблар ва бошқа муассасаларнинг санитария ҳолати устидан назорат қилинишига кўмаклашади; − қабристонлар, қардошлик қабрлари ва бошқа мозорларни саранжом сақлаш юзасидан жамоатчилик ишларини ташкил қилади; − алоқа органларига маҳаллий телефон ва почта алоқасини ривожлантиришда, радиолаштириш борасида, маҳаллий алоқа иншоотларини муҳофаза қилишда ёрдам беради; …
3
пунктларида ёнғинга қарши тадбирлар ўтказилишини ташкил этади, зарур бўлганда эса фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатини тугатишга жалб этади; − тегишли ҳудудда жамоат тартибини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашади; − ҳарбий хизматга мажбур шахслар ва чақирилувчиларни маҳаллий мудофаа органларига чақирилаётганларидан хабардор қилишни ташкил қилади, аҳолини фуқаро мудофаасига доир тадбирлар ўтказишга жалб этади; − давлат ва жамоат органларига ногиронлар, боқувчисидан маҳрум бўлган оилалар, кўп болали оилалар, ёлғиз оналар, шунингдек, табиий офатлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида таклифлар киритади; − вояга етмаганлар назоратсиз қолишининг олдини олишга доир жамоатчилик ишларини ташкил этади, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга, шунингдек, ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашади; − аҳоли орасида маъруза ва суҳбатлар ташкил этади, фуқароларга мунтазам равишда маданий хизмат кўрсатишга, китоб савдосини ривожлантиришга, газета ва журналларнинг тарқатилишига ёрдамлашади, меҳнаткашлар оммавий равишда дам оладиган ҳудудларни ташкил этишга, спорт иншоотлари тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади; − тегишли ҳудудда байрам …
4
ариш органлари ўзларига берилган ваколатлар доирасида қарорлар қабул қиладилар. бу қарорларни тегишли ҳудудда яшайдиган барча фуқаролар адо этишлари шарт. ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунларга зид ҳужжатларини халқ депутатлари туман, шаҳар кэнгашлари ёки тегишли ҳокимлар бекор қиладилар. ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, шунингдек, раис (оқсоқол)нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "узини узи бошкариш органларининг ваколатлари. фукаролар йигинининг раиси (оқсоқоли)"

1413391954_59560.doc ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари. фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини ўзини ўзи бошқариш органи сифатида қуйидаги ваколатларга эга: − ушбу органнинг фаолияти, дастури, харажатлар сметасини, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилашга доир тадбирлар режаларини тасдиқлайди; − раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари ишининг асосий йўналишларини белгилайди, ҳар йили уларнинг ҳисоботларини тинглайди; − ўз ҳудудидаги ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш учун аҳолининг, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг маблағларини ихтиёрийлик асосида бирлаштириш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади; − пул маблағлари сарфланиши устидан назоратни ташкил э...

Формат DOC, 45,0 КБ. Чтобы скачать "узини узи бошкариш органларининг ваколатлари. фукаролар йигинининг раиси (оқсоқоли)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: узини узи бошкариш органларинин… DOC Бесплатная загрузка Telegram