хорижий мамлакатларда махаллий бошкарув ва узини-узи бошкариш

DOC 113,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350110879_13097.doc хорижий мамлакатларда маҳаллий бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш хорижий мамлакатларда маҳаллий бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш режа 1. хорижий мамлакатларда муниципал органларининг вужудга келиши ва ривожланиши. 2. маҳаллий бошқарув. 3. маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув. 4. жойларда ҳокимият ташкил этилишининг икки тизими: англосаксон ва европача. 5. маҳаллий бошқарув органларини ташкил этиш турлари ва усуллари. 6. маҳаллий ҳокимият органларининг асосий фаолияти жойларда давлатнинг бошқарув вазифасини амалга оширишдан иборат. хорижий мамлакатларда маҳаллий бошқарув органлари 2 кўринишда бўлади: 1. аҳоли томонидан сайланадиган маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш (кенгаш, мажлис); 2. тайинлаш ва сайлаш йўли билан ташкил этиладиган маҳаллий идора этиш органлари (губернаторлар, ҳокимлар, раислар). бу органларнинг ташкил этилиши, ишлаш жараёнидаги бир-бирларидан фарқларини ажратиб олиш зарур. айниқса, федерация тузилишига эга бўлган мамлакатлардаги маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини алоҳида кўрсатиш талаб қилинади. ҳозирги пайтга келиб, хорижий мамлакатларда вужудга келган регионал ва жамоа маъмурий органлари тўғрисида тушунча бериш зарур. маҳаллий бошқарув органларининг устидан марказий ҳокимият томонидан назорат турлари ҳақида тушунчага эга бўлиб, …
2
1/3 қисми ҳар икки йилда янгилаб турилади). вакиллик палатасига 435 депутат 2 йилга сайланади. ижроия ҳокимият органи – ақш ҳукумати президент томонидан сенатнинг розилиги билан тайинланади. 13 вазирдан иборат бўлади. ҳукумат конгресс олдида масъул эмас. ҳар бир штатнинг ўз конституцияси бор. штатдаги қонун чиқарувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи мажлис, ижроия ҳокимиятини эса губернатор амалга оширади. ақш давлатининг конституциявий тизимига 3 сиёсий-ҳуқуқий қоида асос қилиб олинган, бу қоидалар: ҳокимиятнинг бўлиниши, федерализм ва суднинг конституциявий назоратидан иборат. ҳокимиятнинг бўлиниш қоидаси давлат ҳокимиятининг 3 тармоғи - қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг мустақиллигини ва улар ўртасидаги вазифаларнинг чегаралаб қўйилишини назарда тутади. федерал даражадаги уч тармоқ - конгресс, президент ва олий суддир. америка қўшма штатлари асосан маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва ҳудудий бўлиниш бошқаруви асосида бошқарилади. қўшма штатларда маҳаллий бошқарув қонунларини одатда тавсия (таклиф) схемалари ўз ичига олади. қўшма штатлар ўзини ўзи бошқарув системаси турли хил штатларда турличадир. кўпгина штатларда графликлар ташкил этилган. (булар ўрта …
3
си деб аталади. бу қўмита ҳам сайланган делегат-аъзолардан иборат бўлади. улар 20 кишидан ташкил топган. бу сайланган шахслар графликларнинг мансабдор шахслари ҳисобланади ҳамда графлик ишлари билан тўлиқ шуғулланади. бу қўмитанинг асосий қиладиган вазифаси маҳаллий бюджетни бошқариш ва штатларнинг ривожланиш дастурини белгилашдан иборат. кўпгина шаҳарлар графликлардан ажралган бўлиб, ўз бошқарув системасига эга. қўшма штатларда шаҳарлар ўзини ўзи бошқаришнинг турли кўринишлари мавжуд. кўпгина шаҳарларда бош кенгаш системаси қўлланилади. бу кенгашни аҳоли сайлайди (йирик шаҳарларда, масалан, чикагода қўмита аъзолари 50 кишидан иборат, одатда олти-етти кишидан иборат бўлади). аҳоли мэрни ҳам сайлайди. мэр бошқарув ишлари билан шуғулланмайди. фақат кенгашда раислик қилади. бошқарувни махсус ёлланма менежер амалга оширади. графликлар таун ва тауншипларга бўлинади. бу номлар тарихий аҳамиятга молик бўлиб, деярли бир-бирларидан фарқ қилмайди. баъзан майда шаҳарлар таун деб аталади, тауншипларни эса бир-бирига ўхшаш посёлкалар ташкил қилади. кичик ҳудудий бирликларда аҳоли ўртасида мажлислар ўтказилиб, унда умумий масалалар кўриб чиқилади ва ижроия қўмитаси сайланади. улар 5-6 кишидан …
4
бир неча марта ўзгартириш киритилган). давлат бошлиғи президент ҳисобланади. у умумий ва тўғридан тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва яна бир марта сайланиши мумкин. қонун чиқарувчи ҳокимият – парламент 2 палата (миллий мажлис ва сенат)дан иборат. ижроия ҳокимиятини президент ва вазирлар маҳкамаси амалга оширади. маъмурий жиҳатдан 22 регион (вилоят), 96 департаментга бўлинган. франция таркибида денгиз орти департаментлари (гваделупе, гвиана), денгиз орти ҳудудлари (таити, янги каледония, франция полинезияси), ҳудудий бирликлар (майота ва сен-пьер ва микелон) кабилар мавжуд. франция давлати маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ регионлар, департаментлар, округлар ва коммуналарга бўлинган. округлардан ташқари, қолган звенолар территориал (ҳудудий) коммуналар ҳисобланади. шунинг учун уларда ўзини ўзи бошқарув органларига нисбатан сайлов органлари мавжуд. маъмурий округларда ўзини ўзи бошқариш органларига нисбатан сайлов органлари мавжуд эмас, округларни юқоридан тайинланган субпрефект деб номланувчи мансабдор шахс бошқаради. кантонлар тарихий-географик бирликлар ҳисобланиб, улар бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш органларига эга эмас, фақат департамент сайловларига сайлов учун сайлов округлари сифатида …
5
кин янги каледонияга давлат вакили тайинланади. маъмурий-ҳудудий бирликнинг энг қуйи қисми коммуна ҳисобланади. йирик шаҳарлар ҳам обшина, яъни коммуна статусга эга бўлиб, кенг ҳақ-ҳуқуққа эга ҳисобланади. (йирик шаҳарларнинг ўзини-ўзи бошқариш механизми олдинги асрлардан бошлаб давом этади). обшина, яъни коммунада 6 йил муддатга советлар сайланади (9-69 киши). сайловларда маҳаллий аҳоли билан бир қаторда коммунада 6 ойдан бери яшаётган мухожирлар ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга. ўз навбатида, совет яширин овоз бериш йўли билан 6 йил муддатга мэрни ҳам сайлайди ва унинг ўринбосарини сайлайди. мэр бир вақтнинг ўзида ҳам совет раиси ҳамда коммунадаги давлат ҳукуматининг раиси ҳисобланади. ҳар бир коммуна 1984 йил тасдиқланган типовой устав асосида ўз уставига эга. коммуналарнинг назорат бошқарувига бозорлар, сув хўжалиги, маҳаллий кутубхона ва музей ҳамда қабристон ва бошқалар киради. коммуна советларни бюджет қабул қилади, маҳаллий солиқларни белгилайди, коммуна мулкини тақсимлайди, хизматчиларни тайинлайди, ривожланиш дастурларини ишлаб чиқади, бозор билан, санитария ва маҳаллий йўллар билан шуғулланади. германияда ҳудудлар округларга бўлинган бўлиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хорижий мамлакатларда махаллий бошкарув ва узини-узи бошкариш" haqida

1350110879_13097.doc хорижий мамлакатларда маҳаллий бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш хорижий мамлакатларда маҳаллий бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш режа 1. хорижий мамлакатларда муниципал органларининг вужудга келиши ва ривожланиши. 2. маҳаллий бошқарув. 3. маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув. 4. жойларда ҳокимият ташкил этилишининг икки тизими: англосаксон ва европача. 5. маҳаллий бошқарув органларини ташкил этиш турлари ва усуллари. 6. маҳаллий ҳокимият органларининг асосий фаолияти жойларда давлатнинг бошқарув вазифасини амалга оширишдан иборат. хорижий мамлакатларда маҳаллий бошқарув органлари 2 кўринишда бўлади: 1. аҳоли томонидан сайланадиган маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш (кенгаш, мажлис); 2. тайинлаш ва сайлаш йўли билан ташкил этиладиган маҳаллий идора этиш органлари (губернаторлар, ҳокимлар, р...

DOC format, 113,5 KB. "хорижий мамлакатларда махаллий бошкарув ва узини-узи бошкариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.