халқаро ҳаво ҳуқуқи

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1502538363_68824.doc халқаро ҳаво ҳуқуқи режа: 1.халқаро ҳаво ҳуқуқининг келиб чиқиши ва ривожланиши 2. халқаро ҳаво ҳуқуқи тушунчаси 3. давлатларнинг ўз ҳаво ҳудудида тўла суверенитетлик тамойили 4. халқаро ҳаво кенглигида учиш эркинлиги тамойили 5. халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш тамойили 6. халқаро ҳаво қатновини тартибга солишнинг асослари 7. халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (икао) 1. халқаро ҳаво ҳуқуқининг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳозирги аср бошларида халқаро муносабатларда халқаро ҳаво йўлларини тартибга солувчи ҳуқуқий тамойиллар ва нормалар йўқ эди. улар фан-техника тараққиётининг халқаро ҳуқуққа таъсири натижасида юзага келди. турли давлатлар ўртасида парвоз қилишга қобил ҳаво кемаларининг пайдо бўлиши ҳар бир давлатнинг қуруқлик ва сувдаги ҳудуди устида ҳаво кенглиги ҳуқуқий ҳолатини белгилаш ва бундай учишларнинг тартибини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқарди. аслини олганда барча давлатлар давлат суверенитетини ҳурматлаш тамойили, давлатларнинг ҳаво кенглиги устидан тўла ва беистисно суверенитетига эга, деб кўрсатилган. шу тамойил асосида 1920-1930 йилларда кўпгина давлатлар ўз ҳудудлари осмонидаги ҳаво кенглигининг ҳуқуқий режимини …
2
авиациясининг халқаро майдонга кенг кўламда чиқиб бориши, кўпгина мамлакатларни боғловчи муҳим ҳаво йўлларининг ташкил топиши, йўловчилар ва юкларнинг ҳаво кемаларида ташишнинг барча давлатлар учун ягона халқаро қоидаларини ишлаб чиқиш заруриятини очиқ ойдин қилиб қўйди. кўп томонлама халқаро шартномалар шундай қоидаларни юзага келтиришнинг энг самарали воситаси бўлиб хизмат қилди. 1929 йилиёқ давлатлар халқаро ҳаво қатновига тааллуқли айрим қоидаларни бир нормага солиш учун конвенция (1929 йилда варшава конвенцияси) ишлаб чиқиш ва тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади. бу конвенция унинг преамбуласида тўғридан-тўғри айтилганидеқ «бир хил тартибда юк ташиш учун тўланадиган ҳужжатларга нисбатан халқаро ҳаво қатнови шартларини ҳамда юк ташувчининг масъулиятини тартибга солиш» учун яратилган эди. давлатларнинг халқаро ҳаво алоқаларида банд бўлган фуқаро самолётсозлигининг кейинчалик жадал ривожланиши 1944 йилги чикаго конференциясида маъқулланган халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция тузилишига ва халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (икао) тузилишига олиб келди. 1944 йилдаги чикаго конвенцияси, икао фаолиятининг асосий мақсади шундан иборат эдики, улар «халқаро фуқаро авиацияси хавфсиз ва …
3
артибга солади, давлатларнинг халқаро авиация қатновида иштирок этувчи юридик ва хусусий шахсларга доир ваколатлари ва мажбуриятларини белгилайди, бироқ, бундай шахсларнинг ҳаммасига, оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита ички давлат, қонунчилиги томонидан тартибга солинади. яна шуни ҳам назарда тутиш лозимки, ҳозирги пайтда халқаро ҳаво алоқаларининг ҳуқуқий тартибга солинишида халқаро ташкилотлар тобора фаол иштирок этмокда. шунинг учун халқаро ҳаво ҳуқуқини белгилашда давлатлар ўртасидаги муносабатлар тўғрисида гап юритилса ҳам, лекин бугунги кунда бу гаплардан нафақат давлатлар, балки халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлар ўртасидаги халқаро ҳаво алоқалари масалалари бўйича муносабатлар англанади. фуқаро ҳаво кемаси хусусида давлатлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки тугаши учун бу кеманинг муайян давлатларда рўйхатдан ўтказилганлиги факти билан белгиланувчи унинг миллий мансублиги муҳим аҳамиятга эга. ҳаво кемасини айни бир вақтда турли давлатларда рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди. рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳар бир ҳаво кемасида доимо сақланиши керак ҳаво кемаси миллий мансублигининг сиртқи белгиси уни танитувчи давлат рўйхатидан ўтказиш белгисидир. бу белги халқаро …
4
и, давлатлар ўз ҳаво кенгликларининг ҳуқуқий ҳолатини ўзлари белгилайдилар. 1944 йилдаги чикаго конвенциясида кўрсатиб ўтилганидек халқаро аэронавигацияда банд бўлган, ҳаво кемаларининг давлат ҳудудига қўйилиши ёки унинг ҳозирги ҳудудидан чиқиб кетишига ёки бундай ҳаво кемаларининг улар мазкур давлат ҳудудида бўлган вақтда ишлатиш ва қатновини йўлга қўйишга тааллуқли давлат қонунлари ва қоидаларига миллий мансублигидан қатъий назар барча шартномага қатнашувчи давлатлар ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилади. халқаро ҳаво ҳуқуқида кенг эътироф этилганки, ҳар бир ҳаво кемаси бирон-бир бошқа давлат ҳудуди устидан учиб ўтаётган ёки шу ҳудуд доирасида бўлган вақтда, шу давлатдаги халқаро ҳаво транспортига доир амалдаги қонун ва қоидаларга жиддий риоя қилиши шарт. ўз ҳаво кенглиги устидан суверенитет тамойилга биноан давлатлар одатда давлат чегарасини чет эл ҳаво кемалари кесиб ўтиши учун «ҳаво дарвозалари»ни уларнинг йўналишлари ёки учиш йўлларини ва агар зарур бўлса, учишлари учун тақиқланган зоналарини жорий этадилар, шунингдек радио алоқалари ва учишлар хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини белгилайдилар. чет эл ҳаво кемаси аэропортга етиб келиши …
5
аётган чоғида фақат ўзи рўйхатдан ўтган давлат ҳуқуқий судлов қонунларига буйсунади. бироқ халқаро ҳаво йўлларида учиш эркинлиги давлатлар ва уларнинг кемалари халқаро битимлар ёки икао иш қоидасида белгилаб қуйилган муайян қоидалар ва талабларни бажаришдан ҳоли эканликларини мутлақ билдирмайди. 1944 йилги чикаго конвенциясига биноан унинг барча қоидалари, шу жумладан чикаго белгилайдиган учиш тартиблари очиқ денгиз устида ҳеч қандай истисносиз амал қилади. барча давлатлар бу қоидаларга риоя қилмоғи ва очиқ денгиз устидан учиш чоғида уларнинг ўз ҳаво кемалари қатъий амал қилиши учун чоралар кўриши лозим. 5. халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш тамойили бу тамойилга биноан давлатлар қуйидагиларни бажаришга мажбурдир: а) самолётсозлик техникаси, аэропортлар, ёрдамчи хизматчилар ва ҳаво йўлларннинг техникавий бенуқсонлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш; б) фуқаро авиацияси фаолиятига қонунга зид равишда аралашиш актлари билан кураш олиб бориш. ҳаво йўллари жаҳон тармоғининг вужудга келиш ва ривожланиши давлатлар томонидан биргаликда ёки якка тартибда халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилишини тақозо этади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "халқаро ҳаво ҳуқуқи"

1502538363_68824.doc халқаро ҳаво ҳуқуқи режа: 1.халқаро ҳаво ҳуқуқининг келиб чиқиши ва ривожланиши 2. халқаро ҳаво ҳуқуқи тушунчаси 3. давлатларнинг ўз ҳаво ҳудудида тўла суверенитетлик тамойили 4. халқаро ҳаво кенглигида учиш эркинлиги тамойили 5. халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш тамойили 6. халқаро ҳаво қатновини тартибга солишнинг асослари 7. халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (икао) 1. халқаро ҳаво ҳуқуқининг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳозирги аср бошларида халқаро муносабатларда халқаро ҳаво йўлларини тартибга солувчи ҳуқуқий тамойиллар ва нормалар йўқ эди. улар фан-техника тараққиётининг халқаро ҳуқуққа таъсири натижасида юзага келди. турли давлатлар ўртасида парвоз қилишга қобил ҳаво кемаларининг пайдо бўлиши ҳар бир давлатнинг қуруқлик ва сувдаги ҳудуди устида...

DOC format, 68.0 KB. To download "халқаро ҳаво ҳуқуқи", click the Telegram button on the left.

Tags: халқаро ҳаво ҳуқуқи DOC Free download Telegram