халқаро денгиз ҳуқуқи

DOC 104.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1502537809_68813.doc халқаро денгиз ҳуқуқи режа: 1. халқаро денгиз ҳуқуқ тушунчаси 2. ички денгиз сувлари 3. ҳудудий денгиз 4. очиқ денгизлар 5. халқаро кема қатнови учун фойдаланилаётган буғозлар. 6. халқаро каналлар 7. халқаро денгиз ташкилотлари 1. халқаро денгиз ҳуқуқ тушунчаси халқаро денгиз ҳуқуқи денгиз кенгликлари ҳолатини белгиловчи ва халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида жаҳон уммонида амалга ошириладиган фаолият муносабати билан улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрларни ифодаловчи халқаро ҳуқуқнинг муайян қисмидир. халқаро денгиз ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг энг қадимги тармоқларидан бири ҳисобланади. унинг илдизлари қадимги даврдаёқ шакллана бошлаган эди. чунончи, рим билан карфаген ўртасидаги шартномалар бўйича карфаген ва лациума қўлтиқларида, испания, ливия, сардиния қирғоқларида чегаралар ва сузиш ҳолати белгиланганди. денгиз кенгликларига монарх ҳокимиятини ёйишга интилиш ўрта аср ижтимоий-иқтисодий босқичи учун характерли эди. денгиз алоқаларининг ривожланиши монархларни денгизлардаги чексиз кенгликларга бўлган даъволардан воз кечишга ва қирғоқ яқинидаги минтақалар устидан назорат билан чекланишга мажбур қилди. 1960 йили бмтда денгиз ҳуқуқи бўйича ii женева конференцияси бўлиб …
2
тижада денгиз ҳуқуқи бўйича янги конвенция тайёрланиб, 1982 йили қабул қилинди. конвенция амалдаги халқаро денгиз ҳуқуқининг барча асосий тамойилларини сақлаб қолди. айни пайтда унга жамиятнинг ҳозирги тараққиёти ижтимоийсиёсий ва иқтисодий омилларининг халқаро денгиз ҳуқуқ таъсири ифодаси бўлган бир қатор янги қоидалар қўшилди. умуман, шундай хулоса чиқариш мумкинки, халқаро денгиз ҳуқуқи ўзининг ривожланишида халқаро ҳамжамият манфаатларига тўла жавоб берувчи янги, муҳим босқичга кўтарилди. 2. ички денгиз сувлари тушунчаси ва таркиби. ички денгиз сувлари, ден​гиз портлари, қўлтиқлар, кўрфазлар, бўғозлар, бурунлар, “тарихий сувлар” (бўғозлар, денгизлар, қўлтиқлар) сувларида, шунингдек 1958 йилги ҳудудий ден​гиз ва туташ зона тўғрисидаги конвенциянинг бешинчи моддаси ва 1982 йилги конвенциянинг 8-моддасида айтилганидек ҳудудий денгиз чегараси бошланадиган бирламчи чизиғидан бошлаб денгиз томонга қараган сувлардан иборат. кўрфаз қирғоқнинг қуруқликка кириб борадиган ва билан қуршаб олинган сувлар қирғоқлари тасвирланган чегарасидан кўра анча катта кенгликни ҳосил қилади. агар энг кўп қўйилиш белгиси билан кўрфазга табиий кириш жойи ўртасидаги масофа 24 денгиз милидан ошмаса, туташувчи …
3
иборат. мазкур конвенцияга мувофиқ давлатлар ҳужжатларини расмийлаштиришнинг бир хилдаги жараёнига риоя қилмоқлари лозим. бу жараён кеманинг чет эл портидаги аҳволини енгиллаштиради, унда бўлиш вақтини қисқатиради, халқаро кема қатновига кўмаклашади. 3. ҳудудий денгиз ҳудудий денгиз (ёки ҳудудий сувлар) давлатнинг қуруқликдаги ҳудуди ёки ички денгиз сувларига туташган ун икки денгиз милигача кенгликда бўлган камар» бўлиб, давлатнинг ҳудуди таркибига киради ва унинг суверенитети остида бўлади, суверенитет халқаро ҳуқуқнинг кенг тан олинган меъёрларига риоя қилиш билан амалга оширилади. ҳудудий денгиз чегараси ҳозирги пайтда давлатлар​нинг асосий кўпчилиги 134 қирғокбўйи давлатларининг 105 таси уч милдан ўн икки денгиз милигача кенгликдаги ҳудудий денгиз чегарасини белгилайди. 78 давлат​нинг ҳудудий денгиз чегараси— 12 милл; 5 мамлакат — 6 милдан (греция, туркия ва бошқалар); финляндия ва норвегия — 4 милдан; 20 давлат — 3 милдан (шу жумладан ақш, буюк британия, гфр, иордания, тувалу). айрим мамлакатлар 12 милдан кўп милни қабул қилганлар (ангола — 20; нигерия ва того—30; гамбия, танзания, камерун, …
4
ада қабул қилинишини талаб қилувчи одатдаги норма бўлиб қолганлигини кўрсатади. 1982 йилги денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциянинг учинчи моддасида бу ўз ифодасини топди ва конференцияда маъқулланди. мазкур модда “ҳар бир давлат ўз денгиз суви кенглигини 12 милдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга. бу масофа мазкур конвенцияга биноан белгиланган дастлабки чизиқдан бошлаб ўлчанади”, деб таъкидланади. сузиб ўтиш ҳуқуқи. 1958 ва 1982 йилги ҳудудий ден​гиз ва унга туташ зона тўғрисидаги конвенция ҳудудий денгизга қирғоқбўйи давлатининг суверенитети жорий этилишига тўхталиб, ҳудудий денгиз устидан суверенитет мазкур конвенцияларининг қоидалари ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига риоя қилган ҳолда, яъни энг аввало чет эл кемаларининг ҳудудий сувлардан тинч сузиб ўтиш ҳуқуқига риоя этилган ҳолда амалга оширилади, деб алоҳида таъкидлайди. сузиб ўтиш 1982 йилги конвенцияга мувофиқ ҳуду​дий денгизнинг ички сувларига кирмай, денгизни кесиб ўтиш ёки ички сувларга ўтиш ёхуд ички сувлардан очиқ денгизга чиқиш учун сузишдан иборат. сузиб ўтиш тўхташ ва лангарда туришни ҳам ўз ичига олади. бироқ бу​лар одатдаги …
5
иқтисодий зиён етказмаслиқ ҳатто тирик ва маъданли бойликларни овлаш ва бошқа овчилик фаолиятидан тийилиб туриш; денгиз муҳитини сақлаш с6ҳасидаги барча нормаларга риоя қилиш;муҳитни бирон бир тарзда ўрганиш ва таҳлил қилишдан воз кечиш; қирғоқбуйи давлатнинг ҳар қандай кемачилик ва бошқа иншоотлар ҳамда қурилмаларига зарар етказишдан тийилиш; сузиб ўтишга бевосита тааллуқли бўлмаган ҳар қандай бошқа фаолиятдан тийилишдан иборат. тинч сузиб ўтиш ҳуқуқи вақтинча ва агар қирғоқбуйи давлати учун унинг хавфсизлигини сақлаш мақсадидаги ғоят муҳим ҳолатлардагина тўхтатиб қўйилиши мумкин. конвенцияга биноан тинч сузиб ўтиш ҳуқуқи ҳарбий кемаларга ҳам жорий этилади. чет эл ҳудудий сувларида ов билан шуғулланишга шартнома бўйича рухсат берилади. ҳудудий денгизда юридик судлов. ҳудудий денгиз орқали ўтиш вақтида кема бортида содир қилинган жиноятга нисбатан: жиноят оқибатдаги осойишталикни бузса ёки ҳудудий сувдаги яхши тартибга путур етказса; кема байроғига тааллуқли бўлган давлатнинг дипломатик агенти, консуллик мансабдор шахси, кема капитани маҳаллий маъмурларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилса; кўрилаётган чоралар гиёҳвандлар ёки руҳий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "халқаро денгиз ҳуқуқи"

1502537809_68813.doc халқаро денгиз ҳуқуқи режа: 1. халқаро денгиз ҳуқуқ тушунчаси 2. ички денгиз сувлари 3. ҳудудий денгиз 4. очиқ денгизлар 5. халқаро кема қатнови учун фойдаланилаётган буғозлар. 6. халқаро каналлар 7. халқаро денгиз ташкилотлари 1. халқаро денгиз ҳуқуқ тушунчаси халқаро денгиз ҳуқуқи денгиз кенгликлари ҳолатини белгиловчи ва халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида жаҳон уммонида амалга ошириладиган фаолият муносабати билан улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрларни ифодаловчи халқаро ҳуқуқнинг муайян қисмидир. халқаро денгиз ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг энг қадимги тармоқларидан бири ҳисобланади. унинг илдизлари қадимги даврдаёқ шакллана бошлаган эди. чунончи, рим билан карфаген ўртасидаги шартномалар бўйича карфаген ва лациума қўлтиқларида, испания, ливия, сарди...

DOC format, 104.5 KB. To download "халқаро денгиз ҳуқуқи", click the Telegram button on the left.

Tags: халқаро денгиз ҳуқуқи DOC Free download Telegram