emotsiyalar va ularning turlari

DOC 9 sahifa 81,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
4 - seminar саволлари жавоблар emotsiya xakida umumiy tushuncha. emotsiyaning asosiy funksiyalari. emotsiya psixologiyasining nazariy yondashuvlari. emotsional xolatlar. ҳиссиёт ҳақида тушунча одам ташқи муҳитдаги турли-туман нарса ва ҳодисаларни идрок қилар экан, ҳеч вақт бу нарсаларга батамом бефарқ бўлмайди. одамнинг акс эттириш жараёни доимо фаол характерга эгадир. акс эттириш жараёни қуйидагиларни қамраб олади: а) шахснинг эҳтиёжни қондириш имкониятига эгалигини; б) қондиришга ёрдам берадиган ёки қаршилик кўрсатадиган объектларга субъект сифатида қатнашиши; в) уни ҳаракат қилдирувчи билимга интилтирувчи муносабатлар ва ҳоказо. чунки одам атрофидаги ҳар турли нарсаларни идрок қилиб акс эттирар экан, бу нарсаларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. масалан, бизга айрим нарсалар ёқса, яъни кайфиятимизни кўтариб юборса, бошқа бир нарсалар ёқмайди ва кайфиятимизни бузиб, дилимизни хира қилади. баъзи бир овқатни одам жуда ҳам ёқтиради, бошқа бир овқатни эса мутлақо кўргиси келмайди ёки айрим одамлар бизга хуш келади ёки бошқа бир одамлар эса нохуш келади. умуман одам атрофидаги ҳамма нарсаларга нисбатан муносабатда бўлади ва …
2 / 9
и ёқимсиз кечинмаларидир. келтирилган таърифлардан кўринадики, ҳиссиёт тушунчаси эмоцияга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, шахснинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзидаги барча жабҳаларни қамраб олади. ҳиссиётлар ўзининг юзага келиши нуқтаи назаридан одамнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ва интилишлари билан боғлиқ бўлади. масалан, одамнинг органик эҳтиёжларини қондириши билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар одамда роҳатланиш, қаноатланиш туйғусини юзага келтиради. органик ҳиссиётларни қондира олмаслик одамнинг руҳини тушириб, кайфиятини бузиб, азобланиш, тоқатсизланиш ҳиссига сабаб бўлади. ҳиссиёт одамда содир бўлаётган ҳодиса ва нарсалардан шахс сифатидаги одам учун аҳамиятли бўлганлари ҳақида дарак берувчи сигналлар тизими ҳисобланади. мазкур ҳолда сезги аъзоларига таъсир қилувчи чексиз миқдордаги қўзғовчилардан аниқ бўлиб ажралади, баъзилари бир-бирлари билан қўшилиб кетади ва пайдо бўлган ҳиссиёт билан бирлашиб кетади. натижада таассурот уйғотиб, бирор ҳиссий ном билан ифодаланган хотира образлари тариқасида сақланиб қолади. буни физиологик жиҳатдан шундай тушунтириш мумкин: маълум қўзғатувчилар тирик мавжудотлар учун хотиржамлик ҳақида дарак берувчига айланади. ҳиссий кечинмалар эса инсоннинг шахсий тажрибасида таркиб топадиган рефлекслар тизимини мустаҳкамлаш сифатида намоён …
3 / 9
вазифасини эмас, балки бошқарувчилик функциясини ҳам бажаради. эмоция ҳаракатлари жуда кўп тана ўзгаришлар ифодаланади. одам организмидаги ўзгаришлар кечирилаётган ҳиссиётнинг объектив кўрсаткичи ҳисобланади. мослашиш характерига оид бўлган, яъни овознинг ўзгариши, мимика, имо-ишора, организмда содир бўладиган жараённинг қайта ўзгаришидан иборат ихтиёрсиз ва онгли ҳаракатлар психологияда эмоционал ҳаракатларнинг экспрессив томони деб аталади. ҳиссиётлар одатда жуфт-жуфт бўлиб учрайди. масалан, ёқимли- ёқимсиз, хуш-нохуш, хурсанд-хафа, ғазаб-муҳаббат, нафрат каби ана шундай ҳиссиётлар субъектив характерга эга бўладилар, лекин уларнинг ташқи ифодаси ҳам бўлади. масалан, ҳушчақчақ одам билан ғамгин одамнинг юз ифодасини кўз олдимизга келтириб кўриш мумкин. айнан мазкур жараён психологияда амбивалентлик ёки икки тарафламалик деб аталади. амбивалентлик – лотинча ҳар томонлама кучга эга маъносини англатиб кишининг бир объектнинг ўзига нисбатан бир вақтнинг ўзида пайдо бўладиган бир-бирига қарама – қарши эмоционал иродавий ҳолатдир. ҳиссиётда амбивалентлик бу роҳатланиш ва азобланишни бирга қўшилиб ва бири иккинчисига ўтиб кетмайдиган эмас, балки бунда бирга бўлиш кечириладиган ҳиссиётнинг зарур характерли сифатларидан бирини ташкил қилади. …
4 / 9
м ҳиссий ҳолатни бошдан кечираётган пайтда унинг қон айланиш тизими, нафас олиш органлари нутқ аппаратлари ички секреция безлари ҳам қатнашади. масалан, материални яхши билмайдиган талаба имтиҳон топшираётганда терлаб кетади, томоғига нимадир тиқилиб, гапини гапира олмай қолади. одамда қаттиқ қўрқиш пайтида «юраги орқага тортиб кетди», «совуқ тер босиб кетди» каби ибораларнинг ишлатилиши ҳиссиёт пайтида одамнинг ички аъзоларининг иштирок этишидан далолат беради. жуда кўп ҳиссий ҳолатлар бош миянинг яқин пўстлоқ ости қисмларининг оралиғи билан ҳам боғлиқдир. масалан, кўриш тепалиги деб аталувчи қисм айрим ҳисларни ифодалайдиган ихтиёрсиз ҳаракатларнинг маркази ҳисобланади. одамда учрайдиган юксак маънавий ҳиссиётлар ҳам ўзининг нерв-физиологик асосига эга бўлиши керак (чунончи интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ҳиссиётлар). бу жиҳатдан академик и.п.павловнинг динамик стреотип ҳақидаги таълимоти жуда катта аҳамиятга эгадир. бу ҳақда академик и.п.павлов шундай деб ёзган эди: «менимча, кўпинча одатдаги турмуш тартибининг ўзгарган пайтларида одат бўлиб, қолган бирорта машғулот яқин кишидан жудо бўлганда, ақлий изтироб чоғида кечириладиган оғир ҳиссиётларнинг физиологик асоси худди эски …
5 / 9
чун айрим куйлар бизга ёқади, айримлари эса ёқмайди. суратлар масаласига келганда шуни айтиш керакки, қадимги классик асарлар уларнинг ишланиш услуби реаллиги бизни ҳайратда қолдириб завқ туғдиради. аксинча, ҳозирги рассомлар томонидан ишланган расмлар одамда қандайдир нохуш ҳиссиётни туғдиради. демак, узоқ йиллар давомида юзага келадиган динамик стреотиплар айрим мураккаб ҳисни ташкил қилади. шундай қилиб, ҳиссиёт вегетатив нерв тизими орқали бошқариладиган ички аъзо фаолияти билан боғлиқ бўлса ҳам бари бир бош мия пўсти орқали идора қилинади. чунки академик и.в.павловнинг фикрича, одамнинг бутун аъзойи баданида бўладиган ҳар қандай ҳодисаларнинг ҳаммасини бош мия пўсти қисмидаги нейронлар идора қилади. ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиётнинг нерв-физиологик асоси бош мия пўсти билан боғлиқ. инсон ва ҳайвонлардаги эмоциялар одам ҳис-туйғулари билан ҳайвон ҳиссиётлари ўртасида жуда катта фарқ бўлади. одамда жуда кўп миқдорда ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиётлар ҳайвонларда учрамайди. шунинг учун ҳам одам ҳам хайвон учун умумий бўлган ғазабланиш, қўрқиш, жинсий ҳиссиёт, қизиқувчанлик, хурсандчилик, ғамгинлик эмоциялари ҳайвонларда сифат жиҳатидан фарқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"emotsiyalar va ularning turlari" haqida

4 - seminar саволлари жавоблар emotsiya xakida umumiy tushuncha. emotsiyaning asosiy funksiyalari. emotsiya psixologiyasining nazariy yondashuvlari. emotsional xolatlar. ҳиссиёт ҳақида тушунча одам ташқи муҳитдаги турли-туман нарса ва ҳодисаларни идрок қилар экан, ҳеч вақт бу нарсаларга батамом бефарқ бўлмайди. одамнинг акс эттириш жараёни доимо фаол характерга эгадир. акс эттириш жараёни қуйидагиларни қамраб олади: а) шахснинг эҳтиёжни қондириш имкониятига эгалигини; б) қондиришга ёрдам берадиган ёки қаршилик кўрсатадиган объектларга субъект сифатида қатнашиши; в) уни ҳаракат қилдирувчи билимга интилтирувчи муносабатлар ва ҳоказо. чунки одам атрофидаги ҳар турли нарсаларни идрок қилиб акс эттирар экан, бу нарсаларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. масалан, бизга айрим нарсалар ёқса, я...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (81,0 KB). "emotsiyalar va ularning turlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: emotsiyalar va ularning turlari DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram