хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар

DOCX 32,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491145006_67845.docx хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар режа: 1. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун жавобгарлик. 2. этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш жинояти учун жавобгарлик. 3. чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш учун жавобгарлик. 4. сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш учун жиноий жавобгарлик 5. ноқоқнуний тадбиркорлик фаолияти ва савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 6. фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 7. рақобатчини обрўсизлантириш ва қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш жиноятлари тушунчаси ва юридик таҳлили 1. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун …
2
кўрсатишда намоён бўлади. жкнинг 186-моддаси, 1-қисмида назрада тутилган жиноят айбдор томо-нидан қандай ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқишидан қатъий назар, мазкур норма диспозициясида қамраб олинган ҳаракатларнинг атиги биттасини содир этилиши билан тугалланган ҳисобланади. жиноят субъектив томондан тўғри қасддан содир этилади. айбдор истеъ-молчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермай-диган товарларни ишлаб чиқарётганлиги, сақлаётганлиги, ташиётганлиги ёхуд ўтказаётганлигини англайди, шунга ўхшаш характердаги ишларни бажаради ёки шунга ўхшаш характердаги хизматларни кўрсатади ҳамда бу ҳаракатларни содир этишни ҳоҳлайди. жиноятнинг мотиви турли бўлиши мумкин, лекин у жиноятни квали-фикация қилишга таъсир қилмайди. жиноятнинг субъекти истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, шунингдек ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишга жавобгар бўлган 16 ёшга тўлган шахслар, яъни сотувчи, тайёрловчи ёки иш (хизмат)ни бажарувчи бўлиши мумкин. жкнинг 186-моддаси, 2-қисмида назарда тутилган жиноят қонунда бел-гиланган оқибатлар юзага келган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. агар бу оқибатлар келиб чиқмаса жкнинг 186-моддаси, 2-қисми билан жавобгарлик истисно қилади. …
3
ган бўлиб, унда истеъмолчи-ларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш натижасида: а) одамлар ўлимига; б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган қилмиш учун жавобгарлик назарда тутилган. жкнинг 186-моддаси, 4-қисми, “а” бандида назарда тутилган инсонлар ўлими деганда, икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг ўлимига олиб келган ижтимоий хавфли оқибатни тушуниш лозим. 2 этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишла чиқариш ёки муомалага киритиш (ўзр жк 1861-моддаси) жиноятнинг бевосита объекти хўжалик юритувчи субъектларнинг иқти-содий фаолиятдаги манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. жиноятнинг факультатив объекти сифатида бу ерда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар намоён бўлади. жиноят предмети этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ҳисобланади. объектив томондан жиноят этил спирти, алкоголли ёки тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритишда ифодаланади. жиноят этил спирти, алкоголли маҳсулот ёки тамаки …
4
ёки муомалага киритилиши: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, жк 1861-моддаси 3-қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради. жкнинг 1861 –моддаси, 4-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёхуд муомалага киритишга хокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилишда намоён бўлади. мазкур жиноят этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёҳуд муомалага киритишга ҳомийлик қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни содир этиш билан тугалланган ҳисобланади. кўрсатилган фаолиятга ҳомийлик қилиш субъектив томондан тўғри қасддан содир этилади. айбдор ҳокимият ёки мансаб ваколатидан фойдаланиши этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомалага киритишга яхши шарт-шароит яратишини англайди ва бу ҳаракатларни содир этишни ҳоҳлайди. мотив ва мақсад қоида тариқасида ғараздир. аммо, жиноятни квалификация қилишга тасъир қилмайди. …
5
ий муносабатлар намоён бўлади. жиноятнинг предмети чигитдан оладиган маҳсулотлар, хусусан пахта-чигит маҳсулотларини қайта ишлаш ва техник ишловдан ўтказиш натижасида олинган чигит ёғи, кунжара ва шелуха ва бошқалар. жкнинг 1862–моддасида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритилишида намоён бўлади. таҳлил қилинаётган модда бланкет характерига эга бўлиб, чигитдан олинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки муомалага киритилиши қонунга хилофлигини аниқлашда ҳар бир ҳолатларда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш лозим. жкнинг 1862–моддасида назарда тутилган жиноят чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритилиши билан тугалланган ҳисобланади. жиноят субъектив томондан тўғри қасддан содир этилади. айбдор ўз ҳаракатларини ижтимоий хавфлилигининг англайди ва уни содир этишни истайди. мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди. жиноятни субъекти чигитдан олинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш билан шуғулланувчи ҳар қанадай 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин. айбдорнинг чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар" haqida

1491145006_67845.docx хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар режа: 1. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун жавобгарлик. 2. этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш жинояти учун жавобгарлик. 3. чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш учун жавобгарлик. 4. сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш учун жиноий жавобгарлик 5. ноқоқнуний тадбиркорлик фаолияти ва савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 6. фаолия...

DOCX format, 32,3 KB. "хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.