соғлиққа қарши жиноятлар

DOCX 32,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491145054_67846.docx соғлиққа қарши жиноятлар режа: 1. шахснинг соғлиғига қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноятлар таркибининг умумий таҳлили. 2. қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятлари тушунчаси, юридик таҳлили ва оғирлаштирувчи ҳолатлари. 3. баданга ўртача оғир ва енгил шикаст етказиш жиноятлари тушунчаси, юридик таҳлили ва оғирлаштирувчи ҳолатлари. 4. жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан баданга шикаст етказиш тушунчаси, турлари ва жиноят таркибининг умумий белгилари. 5. қийнаш жинояти учун жиноий жавобгарлик 6. эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш учун жавобгарлик 1. шахснинг соғлиғига қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноятлар таркибининг умумий таҳлили. чунончи, ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддасида: «ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас»лиги мустаҳкамлаб қўйилган. фуқароларнинг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлиги ҳуқуқнинг турли соҳалари нормалари орқали, унинг ўзига хос воситалари билан, шу жумладан жиноят қонуни томонида фуқаролар соғлиғига турли хилдаги тажовузларни содир этганлик …
2
иноят деб топилади. баданга шикаст етказилганда, айбдорнинг ғайриқонуний ҳаракати туфайли жабрланувчининг соғлиғига зарар етказиш оқибат тариқасида намоён бўлади. аксарият ҳолларда баданга шикаст фаол ҳаракатни содир этиш йўли билан етказилади. соғлиққа қасддан ёки эҳтиётсизликдан шикаст етказиш мумкин. шубҳасиз, шахс зарурий мудофаа ҳолатида унинг чегарасидан четга чиқмасдан ёхуд охирги зарурат, касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик ҳолатида соғлиққа ҳар қандай даражада зарар етказса, у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. негаки бундай ҳаракат ижтимоий хавфли ва ғайриқонуний ҳисобланмайди. жиноят қонунида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилади ва зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб енгил ёки ўртача оғир шикаст етказганлик учун алохида нормада жавобгарлик назарда тутилмайди. қонун чиқарувчининг бундай қарори, бизнингча, тўғридир. ижтимоий хавфли тажовуздан ҳимояланиш ҳужум қилаётган шахсга муайян зарар етказишни тақозо этади, акс ҳолда бирон-бир манфаатни ҳимоя қилишнинг асло иложи бўлмайди. соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши жиноятлар ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик орқасида содир этилиши …
3
к орқасида шикаст етказишнинг ижтимоий хавфлилиги камроқдир. соғлиққа қарши жиноятлар эҳтиётсизликнинг жиноий ўз-ўзига ишониш шакли билан ҳам содир этилиши мумкин. бунда шахс муайян ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етади ва шунга қарамай, онгли равишда эҳтиёт чораларига риоя этмайди, бундай оқибат келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилади. қасддан жиноят қилиш ва жиноий ўз-ўзига ишонишдан фарқли равишда, жиноий бепарволик шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидан қандай ижтимоий хавфли оқибат юз бериши мумкинлигига кўзи етмайди, лекин кўзи етиши мумкин ва лозим бўлади. шахснинг у ёки бу оқибат юз беришига кўзи етиши лозим бўлгани ва муайян вазиятда унга кўзи етиши мумкин бўлганлиги аниқлангандагина уни эҳтиётсизликдан баданга шикаст етказишда айблаш тўғри бўлади. соғлиққа қарши жиноятларни тўғри квалификация қилиш учун жиноят субъектида айбнинг қасди ёки эҳтиётсизлик шакли мавжудлигини аниқлашнинг ўзи кифоя қилмайди. фуқароларнинг соғлиғига қасддан шикаст етказилган барча ҳолларда жиноятнинг мотив ва мақсадини аниқлаш зарурдир. жиноят субъектининг юридик тавсифи жк 17-моддасида баданга шикаст етказганлик учун …
4
нади. бу жиноят бўйича жавобгарлик бошланишининг муқаррар шарти – содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ва бошланган жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш. оғир шикаст етказашнинг шартли элементлари қуйидагилардир: шикаст етказилаётган лахзада ҳаёт учун хавфли; кўриш, нутқ, эшитиш қобилиятини ёки аъзосини йўқотиш ёки бажарадиган вазифасини бутунлай бажара олмай қолиши; руҳий касалликка чалиниш; 33%дан зиёд умумий меҳнат қобилиятини бутунлай йўқотиш; баданни тузатиб бўлмайдиган даражада хунуклаштириш. жиноят ҳуқуқи ва суд тиббиёти фанлари томонидан баданга етказиладиган шикастнинг оғирлик даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган. улар жумласига: 1) шикастнинг ҳаёт учун хавфлилиги; 2) соғлиққа етказиладиган ҳақиқий зиён; 3) меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси; 4) эстетик мезонлар киради. бу мезонлар жк нормаларида ва ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «баданга етказилган шикастларнинг оғирлик даражасини суд-тиббий йўл билан аниқлаш қоидалари»да ўз ифодасини топган. ҳаёт учун хавфли шикаст деганда содир этилаётган вақтида жиноятчи томонидан ҳаёт учун хавф туғдирувчи шикастни етказиш тушунилади. бундай шикастга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, жабрланувчининг ўлимига сабаб …
5
омик) ва иқтисодий мезонлар қўлланилган. тиббий мезон баданга етказиладиган барча турдаги шикастни унинг содир этилиш вақтида жабрланувчининг ҳаёти учун хавфлилиги нуқтаи назаридан тавсифлайди, тўқималар ёки аъзолар функцияларининг бўзилиши даражаси ва хусусиятини, етказилган шикастнинг давомлилиги ва организмга таъсирини аниқлайди. иқтисодий мезон жабрланувчи томонидан меҳнат қобилиятини йўқотишнинг фоизларда ифодаланган даражасини ҳисобга олган ҳолда баданга етказилган шикастни тавсифлайди. баданга шикаст етказиш, ўзбекистон республикаси жк 104-моддасида назарда тутилган аломатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлса, оғир деб топилади. шуни такидлаш лозимки, “жк 104,105,109 моддаларида битилган жиноят белгилари рўйхати тўлиқдир. ҳар бир белги бирор бир жиноятга тегишлилигини аниқлаш учун, улирнинг хеч бўлмаси биттасининг мавжудлиги етарлидир. агар ишда оғир, ўртача оғир ва енгил танага жароҳат етказиш белгилари бир нечта бўлса, шахсни айбдор сифатида судга чақириш ажримида кўрсатилади. агар айбланубчи жабрланувчига етказган оғир жарохатидан ташқари яна бошқа жарохатлар етказлса, бундай холда айибдор қилмишида қўшимча модда асосида квалификация қилиш талаб қилинмайди”. баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказиш бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"соғлиққа қарши жиноятлар" haqida

1491145054_67846.docx соғлиққа қарши жиноятлар режа: 1. шахснинг соғлиғига қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноятлар таркибининг умумий таҳлили. 2. қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятлари тушунчаси, юридик таҳлили ва оғирлаштирувчи ҳолатлари. 3. баданга ўртача оғир ва енгил шикаст етказиш жиноятлари тушунчаси, юридик таҳлили ва оғирлаштирувчи ҳолатлари. 4. жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан баданга шикаст етказиш тушунчаси, турлари ва жиноят таркибининг умумий белгилари. 5. қийнаш жинояти учун жиноий жавобгарлик 6. эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш учун жавобгарлик 1. шахснинг соғлиғига қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноятлар таркибининг умумий таҳлили. чунончи, ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддасида: «ҳеч ким қ...

DOCX format, 32,0 KB. "соғлиққа қарши жиноятлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: соғлиққа қарши жиноятлар DOCX Bepul yuklash Telegram