ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар

DOCX 32.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491144928_67844.docx ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар режа: 1. ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий таҳлили. 2. ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш. 3. таносил ёки оивкасаллиги/оитсни тарқатиш 4. жиноий равишда ҳомилани тушириш ва аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш учун жавобгарлик. 5. касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражасида бажармаганлик учун жавобгарлик. 6. хавф остида қолдирганлик учун жиноий жавобгарлик. 1. ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий таҳлили. ушбу бобдаги моддалар мазмуни билан танишиш шундай хулоса чиқариш имконини берадики, уларнинг барчасида ҳаёт ёки соғлиқ учун чинакам хавф туғдирувчи, содир этилганидан кейин зарар юз беришининг олдини олиш айбдорнинг ўзига боғлиқ бўлмаган қилмишлар учун жавобгарлик назарда тутилади. жиноятнинг бевосита объекти шахснинг ҳаёти ва соғлиғи дахлсизлигини кафолатловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар турларига қуйидагилар киради: ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, таносил ёки оитс касаллигини тарқатиш, жиноий равишда ҳомилани …
2
лигидан хавфсирашнинг пайдо бўлиши (қўрқитишнинг ҳақиқийлиги). қўрқитишни айтиш – бу қўрқитишни жабрланувчига етказиш, яъни жабрланувчининг ҳаракатларини қўрқитаётган шахс манфаати йўлида ўзгартириш ёки ўч олиш мақсадида жабрланувчига руҳий таъсир кўрсатишнинг алоҳида шакли ҳисобланади. қўрқитиш деганда объектив ҳақиқатнинг шахсан жабрланувчига ёки учинчи шахслар орқали (оғзаки, ёзма тарзда, қуроолни кўрсатиш орқали, ва б.) жабрланувчига нисбатан ҳуқуққа хилоф ҳаракатларини содир этиш мақсади борлигини етказиш тушунилади. ўлдириш билан қўрқитиш деганда бошқа кишини ўлдириш нияти борлиги ҳақида хабардор қилишни тушунмоқ лозим. жк 112-моддаси 1-қисмида қўрқитишнинг 2-тури назарда тутилган – ўлдириш билан қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдир. зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, айбдорда жабрланувчининг соғлиғига шикаст етказиш нияти борлиги тушунилмоғи лозим. 112-модда матнида қандай зўрлик ишлатиш ҳақида гап бораётганлиги айтилмаган. шу сабабдан жк 112-моддасида ҳар қандай руҳий ёки жиноий зўрлик ишлатиш учун жавобгарлик белгиланган, деб тушуниш лозим бўлади. жисмоний зўрлик ишлатиш – одам организмига унинг раъйига хилоф равишда ташқи муҳит омиллари билан ғайриқонуний таъсир кўрсатишдир. жисмоний …
3
йтмаслиги мумкин, лекин жабрланувчида кучли қўрқув ҳосил қилиш мақсадида айдбор унга ўлдиришни қандай усул ва қуроллардан фойдалаиб амалга ошириши, бўлажак қийноқлар, азоблар ва бошқалар ҳақида маълумот бериши мумкин. «овозингни ўчир, акс ҳолда ёмон бўлади», «афсусланасан», «кўрадиганингни кўрасан», “мени узоқ эслаб қоласан” сингари ноаниқ тусдаги қўрқитишлар жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин эмас, чунки улар аниқ бир зарар етказиш ниятини ўз ичига олмайди. албатта, бу айбдор жабрланувчига қандай зарар етказмоқчи бўлганини, яъни кўзни ўйиб олиш, юзини дабдала қилиш, бичиб қўйиш каби шикаст етказмоқчилигини мутлақо аниқ айтиши кераклигини билдирмайди. одатда, қўрқитиш унчалик аниқ маълумотларни ўз ичига олмайди. аммо, нима бўлганда ҳам, агар сўз ўлдириш билан қўрқитиш ҳақида бораётган бўлса, одамни ўлдиришга бўлган муайян ният ифодаланган бўлиши керак. жиноий жазога лойиқ қўрқитиш аниқ бир шахсга қаратилган бўлиши лозим. «ҳаммангни сўяман», «ҳаммангни ўлдираман» каби умумий тусдаги, бирон-бир кишига аниқ қаратилмаган қўрқитишлар шахсни жк 112-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди. қўрқитишнинг зарурий белгиси унинг ҳақиқийлигидир. …
4
ҳолатларда бўлиши мумкин. қўрқитиш, яъни таҳдид қилиш усуллари ҳар хил бўлиши мумкин. кўпинча у кимга қаратилган бўлса, бевосита ўшанга оғзаки айтилади. лекин у ёзма равишда (хат орқали), телефон, телеграф орқали, қуролни ёки унинг ўрнини босувчи нарсани кўрсатиш йўли билан, рамзий белгилар орқали, бирон-бир нарсани унга ўқталиб, баданига пичоқ тираб билдириш мумкин. ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш айбдор қўрқитишнинг мазмуни (моҳияти) жабрланувчига маълум бўлиши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилган пайтидан эътиборан, тамом бўлган жиноят деб топилиши лозим. субъектив томондан ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш тўғри қасддан содир этилади. айбдорнинг қўрқитаётганини, унинг мазмунини ва таҳдиди жабрланувчига маълум бўлажагини ва унинг томонидан ҳақиқий деб идрок этилишини англаган бўлиши керак. айбдорнинг таҳдидини амалга ошириш ниятида бўлганлиги ёки жабрланувчини фақат чўчитмоқчи бўлганлиги – жиноят таркиби мавжуд бўлиш учун аҳамияти йўқ. бу жиноятнинг мотивлари ҳар хил бўлиши мумкин. булар тамагирлик, ўч олиш, ғазаб, жабрланувчининг муайян ҳаракатларни содир этишига эришиш истаги, шахсан хуш …
5
ш билан қўрқитиш номусга тегиш амалга оширилгандан сўнг, жабрланувчи бу ҳолда бошқаларга айтиб қўймаслиги мақсадида амалга оширилган бўлса, айбдорнинг ҳаракати жк 118-ва112-моддалари билан жиноятлар жами тарзида квалификация қилиниши лозим. қўрқитиш жиноятининг субъекти жиноят содир этилгунга қадар 16 ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин. жк 112-моддаси 2-қисмида ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ аъзоси ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. жк 112-моддаси 3-қисми ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг қариндошларига нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. юқорида берилган квалификация белгилари жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришнинг таҳлилида кўриб чиқилган эди. 3. таносил ёки оив/оитс касаллигини тарқатиш (ўзбекистон республикаси жк 113-моддаси) мазкур моддада учта мустақил жиноят учун жавобгарлик белгиланган: 1) била туриб шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш (1-қисм); 2) била туриб шахсга таносил касаллигини юқтириш; …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар"

1491144928_67844.docx ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар режа: 1. ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий таҳлили. 2. ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш. 3. таносил ёки оивкасаллиги/оитсни тарқатиш 4. жиноий равишда ҳомилани тушириш ва аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш учун жавобгарлик. 5. касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражасида бажармаганлик учун жавобгарлик. 6. хавф остида қолдирганлик учун жиноий жавобгарлик. 1. ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий таҳлили. ушбу бобдаги моддалар мазмуни билан танишиш шундай хулоса чиқариш имконини берадики, уларнинг барчасида ҳаёт ёки соғлиқ учун чинакам хавф туғдирувчи, содир этилганидан кейин зарар юз беришининг олдини олиш ...

DOCX format, 32.6 KB. To download "ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар", click the Telegram button on the left.