хизматлар соҳасининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари

PPTX 34 sahifa 110,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
1-мавзу. хизматлар соҳасининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, хизматлар фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари 1-мавзу. хизматлар соҳасининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, хизматлар фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари режа: хизматлар соҳасининг иқтисодий моҳияти. хизматлар соҳасининг табиати ва тавсифи. хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиёт тизимидаги ўрни. хизматлар кўрсатиш институтининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. хизматлар соҳасининг иқтисодий моҳияти. хизматлар соҳаси халқ хўжалик комплексининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, иқтисодий муносабатларнинг умумий тизимида қатнашади ва мавжуд жамиятда ҳаракат қиладиган умумий иқтисодий қонунларга бўйсинади. тармоқларнинг халқаро таснифида уч секторни ажратиш қабул қилинган: бирламчи (қишлоқ хўжалиги, қазиб олиш саноати), иккиламчи (қайта ишлаш саноати), ва учламчи (хизмат кўрсатиш соҳаси ёки ижтимоий соҳа) биринчидан маҳсулотлар белгиланиши бирлиги нуқтаи назаридан хизмат соҳаси маҳсулоти - қийин ва қарама- қарши тушинчадир. истеъмол фондини кўпайтиришга йўналтирилган хизматлар ижтимоий соҳа маҳсулоти сифатида кўрилиши мумкин. иккинчидан, истеъмол қилинадиган ресурслар хилма хиллиги нуқтаи назаридан ушбу ўхшашлик « номоддий маҳсулотлар» истеъмол қилинадиган ресурслардаги ўхшашлик харажатларнинг ўз структурасида ҳам намоён …
2 / 34
да ушбу тизимнинг субъектлари ҳисобланади. мавжуд субъектлар ижтимоий эҳтиёжларнинг миқёси ва мазмунини баҳолаш орқали барча хохловчиларга ўз хизматларини таклиф этади ва уларни қондиришга ҳаракат қилади. хизматлар соҳаси тизимига қарашли бўлган субъектлар жумласига тадбиркорлар ёки хизматлар ташкилотларининг жамоалари киради. юқорида қайт қилинган ташкилотлар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: - ихтисослаштирилган фирмалар - масалан сайёҳлик, меҳмонхона, даволаш; - ихтисослаштирилган корхоналар, савдо, транспорт, таъмирлаш ва бошқалар; - бюро, идоралар - юридик, ахборот, реклама, турар жой. - муассасалар - қонунни қўриқлаш ва маданият муассасалари бўлиб ҳисобланадиган милиция бўлимлари, театрлар, музейлар, кутубхоналар; ташкилотлар - банк, суғурта, қўриқлаш ва ҳокозолар. хизмат кўрсатиш бўйича меҳнат, саноат, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришдагидан фарқ қилади. яъни моддий ишлаб чиқариш соҳасида ишчи физик материаллар шаклини ўзгартиради ёки биологик ресурслар билан иш олиб боради. саноат ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларини яратиш борасида инсон, катта энергия сарфлайди. ушбу сарфни ҳисоблаш ва иш ҳақи тарзида қоплаш мумкин. ушбу жараёнда ишловчи қандайдир дастлабки материални қайта шакллантиради ва …
3 / 34
ишининг муҳимлигидан далолат беради. охирги йиллар мобайнида республикамиз статистикаси ҳисобга олишнинг аниқроқ усулларига ўтмоқда. лекин бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, республикамиз статистика маълумотларида фақат пуллик хизматлар ҳажми кўрсатилган холос. алоҳида хизматлар тизими бўйича маълумотлар келтирилмаган. бу ўз навбатида хизматлар фаолиятининг охирги иқтисодий самарасини аниқлашни қийинлаштиради. натижада тадқиқотчилар сон кўрсаткичлари эмас, билвосита маълумотлар асосида сифат баҳосини беришга ҳаракат қилишмоқдалар. хизматлар фаолиятининг ўзига хос тавсифдаги иқтисодий ҳолатлигини белгиловчи хизматлар аломатлари қуйидагилардан иборат: - хизматлар кўрсатиш жараёни ўзига хос фаолиятдан ташкил топади унда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига хос бўлади. ушбу фаолиятнинг натижаси бўлиб, истеъмолчи учун аҳамиятли бўлган фойда, неъматлар, манфаат беради ва у хизматлар ишлаб чиқарувчиси меҳнатига бозор баҳосида ҳақ тўлайди. - кўрсатилаётган хизматлар ҳис қилиб бўлмайдиган, буюм тавсифида бўлмайди, лекин уларни ишлаб чиқиш учун одатда моддий ресурслар, техника ва махсус асбоб - ускуна зарур. - уларни тақдим этиш бошланишига қадар хизматлар мавжуд бўлмайди, уларни сақлаш, тахлаш мумкин эмас. хизматларни …
4 / 34
ълум вақтдагина олиши мумкин. бу ўз навбатида унинг бозорда алмаштирилиш имкониятларини кескин чегаралайди. шу сабабли хизматларга бўлган талаб кескин ўзгариш тавсифига эга. хизматлар сохаси фаолияти субъектлари бир бирлари билан ўзаро муносабатда бўлиб, ўз ўзларининг активлигини ошириш эвазига хизматлар маҳсулотларини яратишадилар. хизматлар маҳсулоти аниқ хизматга қараганда қийин ва кенг ҳажмли ҳолатдир. ушбу маҳсулот қуйидаги жуда муҳим таркиблардан ташкил топади: мавжуд хизматлар хилма хиллиги (конкрет хизматлар корхонаси ва аралаш корхоналар ишловчилари) алоқадор хизматлар фаолияти барча субъектларининг меҳнати; маҳсулотни яратишга жалб қилинган ёрдамчи механизмлар, техник асбоб - ускуналарнинг харакат қилиши; хизматларда фойдаланиладиган моддий буюмлар, предметлар, товарлар. умумий холда хизматлар маҳсулоти хизматлар фаолиятининг комплекс табиатини акс эттиради, шунингдек унинг турли йўналиш ва турларининг ўзаро бир бирларини тўлдирувчи тавсифини ҳам. турли хил хизматлар маҳсулотлари нафақат ташкилотлар ва фирмалар даражасида, балки тармоқ, худуд ва миллий халқ хўжалиги даражасида ҳам вужудга келиши мумкин. масалан миллий сайёхлик маҳсулоти. ушбу маҳсулотни яратишда бир қанча тармоқлар бевосита иштирок этишадилар. 2. …
5 / 34
меҳнат жараёнининг ўзида истеъмол қилинадиган фойдали меҳнат самараси сифатида (номоддий хизматлар) намоён бўлади. масалан тикувчининг хизматлари шундан иборатки, у костюм, шим ва бошқа буюмлар тикади. унинг фаолияти ушбу буюмларда шаклланади (моддий хизматлар). хизматлардан фойдали самара - бу инсоннинг у ёки бу талабини қондиришга бевосита йўналтирилган хизматларнинг ялпи фойдали хусусиятидир. хизматлар истеъмолчиси-бу шахсий эҳтиёж учун хизматларни олувчи, буюртма берувчи ёки уни олиш ва буюртма бериш ниятида бўлган фуқородир. хизматларни бажарувчи-истеъмолчига хизматлар кўрсатувчи корхона, ташкилот ёки тадбиркор. хизматларнинг натижаси бўлиб, товарнинг истеъмол хусусиятларини қайта тиклаш (ўзгартириш, сақлаш), буюртмага биноан янги маҳсулот яратиш, истеъмол шароитларини яратиш, соғлиқни, шахснинг маънавий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар ҳисобланади. хизматлар фаолиятида идел ва реал хизматлар тушунчалари мавжуд. идеал хизматлар-бу хизматлар фаолиятининг у ёки бу туридаги абстракт, назарий моделидир. у ўз ичига аҳолига хизматлар кўрсатиш қоидалари, сифат стандартлари ва хизматлар кўрсатиш технологияларини қамраб олади. реал хизматлар-бу истеъмолчининг талабларини қондиришга йўналтирилган аниқ моддий ҳаракатлардир. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хизматлар соҳасининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари" haqida

1-мавзу. хизматлар соҳасининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, хизматлар фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари 1-мавзу. хизматлар соҳасининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, хизматлар фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари режа: хизматлар соҳасининг иқтисодий моҳияти. хизматлар соҳасининг табиати ва тавсифи. хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиёт тизимидаги ўрни. хизматлар кўрсатиш институтининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. хизматлар соҳасининг иқтисодий моҳияти. хизматлар соҳаси халқ хўжалик комплексининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, иқтисодий муносабатларнинг умумий тизимида қатнашади ва мавжуд жамиятда ҳаракат қиладиган умумий иқтисодий қонунларга бўйсинади. тармоқларнинг халқаро таснифида уч секторни ажратиш қабул қилинган: бирламчи (қишлоқ хў...

Bu fayl PPTX formatida 34 sahifadan iborat (110,2 KB). "хизматлар соҳасининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хизматлар соҳасининг иқтисодий … PPTX 34 sahifa Bepul yuklash Telegram