фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ўрнини қоплаш

DOC 105,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474650054_64986.doc фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ўрнини қоплаш умумий қоидалар. инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи бебаҳо неъмат ҳисобланади. ҳаёт ва соғлиқ бирор-бир моддий миқдорда ўлчаниши ёки у билан тенглаштирилиши мумкин эмас. шу сабабли ҳуқуқнинг асосий вазифаларидан бири ҳам инсон ҳуқуқлари, шу жумладан инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳисобланади. қўриқлаш функциясини бажарадиган ҳуқуқ соҳалари: жиноят ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, солиқ ҳуқуқи билан биргаликда фуқаролик ҳуқуқи ҳам инсон​нинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган нормаларни бел​гилайди. бу нормалар қўриқлаш функцияларини бажаришга қаратил​ган ҳуқуқ соҳаларидан фарқли равишда, инсон соғлиғини тиклашга, моддий юқотишларни қоплашга йўналтирилади. агар жиноят ҳуқу​қида фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилганда зарар етка​зувчининг шахси билан боғлиқ санкция қўлланилса, фуқаролик ҳуқу​қида зарар етказувчининг моддий аҳволига таъсир кўрсатиш орқали жабрланувчи шахснинг моддий юқотишлари қопланади. фк фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга нисбатан алоҳида қоидаларни белгилайди. бу қоидалар алоҳида деликт сифатида ҳуқуқнит бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш вазифасини бажаради. …
2
шунингдек ҳарбий хизмат мажбуриятларини, ички ишлар органларидаги хизматни ва бошқа шунга ўхшаш мажбуриятларни бажаришда фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар, агар қонунда ёки шартномада жавобгарликнинг анча юқори миқдори назарда тутилмаган бўлса, ушбу боб қоидадаларига мувофиқ қопла​нади. фуқаронинг соғлиғига зарар ёки шикаст етказиш, шунингдек ҳаётдан маҳрум этиш айбдор шахсга зарар етказишдан келиб чиқади​ган мажбуриятларни вужудга келтириб, мажбуриятларнинг умумий қоидаларидан ўлароқ ўзига хос хусусиятларга эга. бу мажбуриятлар фкнинг алоҳида нормалари, яъни 57-боб билан тартибга солинади. айниқса, ишчи ва ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишида зарарни ундириш ҳозирги кунга қадар жуда баҳсли бўлиб келган. чунки бундай муносабатлар нафа​қат фуқаролик, балки меҳнат ва маъмурий қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади. мазкур муносабатларни тартибга солиш мақсади​да 2005 йил 11 февралда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳка​масининг “ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш” қоидалари ҳақида қарори қабул қилинди. унга биноан ходимларга …
3
олатлар шартномадан ташқари вужудга келади. ушбу мажбуриятлар шартномадан ташқари, яъни деликт мажбуриятлар деб юритилади ва улар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг вужудга келиш қоидалари асосида юзага келади. фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғи унинг асосий бойлиги ҳисобланиб, унга нисбатан ҳар қандай зарар етказилиши ёки уни ҳаётдан маҳрум этиши ҳуқуққа хилоф ҳаракат ҳисобланади. фақатгина айрим ҳолларда, яъни ўзини ҳимоя қилиш ва жиноятчини тутишда (қасддан содир этмаслик) унинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ҳоллари учрайди. фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши унинг номул​кий ҳуқуқларини бузиш ҳисобланиб, унинг асосида нафақат моддий, балки маънавий зарарни қоплашни ҳам талаб этишга ҳақлидир (фкнинг 1021-модда). фуқарога мулкий зарар етказилиши иш ҳақини йўқотиш ёки бошқа даромад манбаларини йўқотиш, соғлиғини тиклаш учун қилган харажатлари, дафн этиш харажатлари ва ҳ.к.лар тушунилади. агар ҳеч қандай мулкий зарар етказилмаган бўлса-ю, бироқ унинг соғлиғига зарар етказилганлиги аниқланса, жисмоний ва маънавий зарар етказилиши оқибатида кечирган ҳис-ҳаяжон учун товон ундиришга ҳақли бўлади. етказилган зарар учун жавобгарликнинг шартларидан бири бўлиб, ҳуқуқбузарнинг …
4
б: а) фуқаронинг соғлиғига зарар етказганлик учун жавобгарлик; б) боқувчисини йўқотганлик учун жавобгарлик. қайд этилган ҳолатлар ўзининг субъектив состави, қоплаш жиҳати ва бошқа хусусиятлари билан бир-биридан тубдан фарқ қилади. фуқаронинг соғлиғига зарар етказганлик учун жавобгарлик. фу​қаронинг соғлиғига зарар ёки шикаст етказилиши натижасидаги мул​кий йўқотиш бўлиб меҳнат қобилиятини қисман ёхуд тўла йўқотиши оқибатида ойлик иш ҳақини (даромад) ололмаслиги, соғлиғини тиклаш учун қиладиган ёхуд қилган харажати тушунилади. ололмай қолган даромад ёхуд ойлик иш ҳақи кўринишидаги зарар икки омилга кўра аниқланади: 1) зарар етгунга қадар оладиган даромади ёки ўртача ойлик маоши; 2) жабрланган шахснинг профессионал даражасининг камайиши, профессионал меҳнат қобилияти​нинг йўқлигида – умумий меҳнат қобилиятининг йўқотилиши инобатга олинади. йўқотилган иш ҳақи (даромади) нинг таркибига меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида оладиган, ҳамда даромад соғлиғига қаратиладиган тўловлар киради. тадбиркорлик фаолияти натижаcида олинадиган даромадлар ва муаллифлик гонорари ҳам шу таркибга киради. меҳнат таътилидан фойдаланмаганлик учун олинадиган компенсациялар ва ишдан бўшатилганлик учун бериладиган ҳисоб-китоблар қайд этилган таркибга …
5
а алмаштирилади ёки уларни алмаштириш имконияти бўлмаганда ҳисобдан чиқариб ташланади. жабрланувчининг мулкий аҳволи ўзгариши аниқ бўлган, яъни иш ҳақининг ошиши, янги лавозимга тайинланиши соғлиққа зарар етгунга қадар содир бўлса, олиши мумкин бўлган иш ҳақи (даромади) инобатга олинади. жабрланувчи бу вақт мобайнида ҳеч қаерда ишламаган тақдир​да, унинг хоҳишига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинишигача бўлган иш ҳақи (даромади) ёки мазкур жойда унинг малакасидаги ходимга тўланадиган, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг беш каррасидан кам бўлмаган одатдаги ҳақ тўлаш миқдори ҳисобга олинади (фкнинг 1007-модда). иш даври тўлиқ ойдан кам вақтни ташкил қилган тақдирда, зарарни тўлаш миқдори шартли ойлик иш ҳақи (даромад) миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. у қуйидаги тартибда аниқ​ланади: бутун ишланган вақт давомида олинган иш ҳақи (даромад) кунлар сонига бўлинади, ҳосил бўлган сумма бир йил учун ўрта ҳи​собда ҳисоблаб чиқилган бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтири​лади. ҳақиқий иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ҳужжатларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда зарарни тўлаш миқдори …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ўрнини қоплаш"

1474650054_64986.doc фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ўрнини қоплаш умумий қоидалар. инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи бебаҳо неъмат ҳисобланади. ҳаёт ва соғлиқ бирор-бир моддий миқдорда ўлчаниши ёки у билан тенглаштирилиши мумкин эмас. шу сабабли ҳуқуқнинг асосий вазифаларидан бири ҳам инсон ҳуқуқлари, шу жумладан инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳисобланади. қўриқлаш функциясини бажарадиган ҳуқуқ соҳалари: жиноят ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, солиқ ҳуқуқи билан биргаликда фуқаролик ҳуқуқи ҳам инсон​нинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган нормаларни бел​гилайди. бу нормалар қўриқлаш функцияларини бажаришга қаратил​ган ҳуқуқ соҳаларидан фарқли равишда, инсон соғлиғини тиклашга, моддий юқотишларни қоплашга йўналтирилади. агар жиноят...

Формат DOC, 105,5 КБ. Чтобы скачать "фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ўрнини қоплаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига е… DOC Бесплатная загрузка Telegram