суғурта шартномаси

DOC 236.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474634457_64979.doc р е ж а: суғурта шартномаси режа: 1. суғуртанинг моҳияти ва аҳамияти 2. суғурта ташкилотларининг фуқаролик ҳуқуқий мақоми 3. суғурта шартномаси суғуртанинг моҳияти ва аҳамияти. ҳозирги мураккаб кунда ҳаёт тасодифларга тўладир. инсон тур​ли хил тасодифларнинг табиий офат, босқинчилик қурбони бўлиш​лиги, тўсатдан бетоб бўлишлиги, тадбиркор шахс эса бозор коньюнк​тураси туфайли даромад ололмаслик ҳолатларидан холи эмас. мана шундай салбий оқибатларни олдини олиш ёки салбий оқибатларни имкон қадар камайтириш мақсадида ҳар бир фуқаронинг истаги десак муболаға бўлмайди. шунингдек айрим фуқароларимиз (ўт ўчирувчи​лар, қутқарувчилар, инкассаторлар ва бошқа касб эгалари) хавфли зоналарда ишлайдилар. бундай вазиятларда ишга қабул қилинган ходимларнинг ҳаёти, меҳнат қобилиятини суғурта қилиш тегишли ташкилот ва идоралар ўз зиммаларига оладилар. кўпгина фуқарола​римиз ўз кексалик даврларини таъминлаш мақсадида махсус ихтисос​лашган ташкилотларга мурожаат этадиларки, улар фуқаролар ва ташкилотлардан (суғурта қилдирувчи) бир йўла ёки вақти-вақти билан суғурта шартномасига мувофиқ бадалларни йиғадилар. ушбу бадаллар ҳисобига (суғурта мукофоти) суғурталовчида алоҳида жам​ғарма ҳосил бўлиб, шартномада белгиланган ҳодиса (ўлим, меҳнат …
2
қатъи назар, ихтиёрий ва мажбурий суғурта хизматларидан фойдаланиши мумкин. демак, ижтимоий суғурта субъектлари туман ижтимоий таъминот бўлимлари ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғул​ланаётган юридик ва жисмоний шахслардир. ижтимоий суғурта ва суғурта, объектлари ҳамда фондларнинг ташкил қилиниши билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. масалан, суғуртада, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки суғурта объекти бўлиб ҳисобланса, улар ижтимоий суғуртанинг объекти бўла олмайди. ижтимоий суғурта ва давлат суғуртаси ўзаро фондларнинг ташкил қилинишига кўра ҳам қуйидагича фарқ қилади. масалан, ижтимоий таъминот суғуртасида, барча фуқароларнинг иш ҳақидан бир хил бадал олиш белгиланган бўлса, давлат суғуртасида суғурталанаётган объектнинг қийматидан келиб чиқиб бадал миқдори турлича белгиланади ва шартномада белгиланган миқдорда ҳамда муддатларда тўлаб борилади. ундан ташқари суғурта шартномаси маълум муддат билан чегараланган бўлади, ижтимоий суғуртада эса бундай муддат кўрсатилмайди. фуқаролар ижтимоий суғурта тадбирларидан ташқари, қўшимча равишда ўзларини ихтиёрий суғурта қилишлари ҳам мумкин. масалан, ёшга доир нафақа нафақа олишни суғурталаган шахс ижтимоий суғурта бўйича белгиланган ёшга доир нафақасини ва унга қўшимча …
3
бланади. германияда “альянс” номли суғурта компанияси суғурта бозорининг ҳукмрони ҳисобланиб, у ҳаётни суғурталаш соҳасининг 42 фоизини ва бошқа суғурта соҳаларини эса 38 фоизини эгаллаган . суғурта бозорида етакчи ўринни эгаллаган францияда, суғурта хизмати фаолиятини тартибга солиш, махсус суғурта кодекси асосида амалга оширилиб, у ҳаётни суғурталаш ва автомобил суғуртасига ихтисослашган . буюк британияда энг эркин суғурта тизим барпо этилган. бу ерда хаттоки, суғурта компанияларини назорат қиладиган махсус орган ҳам йўқ. назорат саноат департаменти томонидан амалга оширилади. суғурта бадалларини белгилаш ва суғурта қилиш қоидалари эркинлигига қарамасдан, бу ерда кўрсатилаётган хизмат сифати бошқа мамлакатлардагидан анча юқори, нархлар эса паст даражада . суғурта бозори ривожланган швецияда фақат транспорт ҳай​довчиларининг учинчи шахс олдидаги жавобгарлиги мажбурий суғурталанади, бошқа турдаги суғурта эса фақат ихтиёрий амалга оширилади. суғурта ташкилотларининг фуқаролик ҳуқуқий мақоми. товар-пул муносабатларининг тараққий этиши билан инсонлар ихтиёрий тарзда маблағ тўплаб, турли тасодифий воқеалардан ўз–ўзларини ҳимоя қилишга фаол кириша бошладилар. шу мақсадларда, суғурта соҳасига ихтисослашган ва уни …
4
публикаси фуқаролик кодексининг “суғурта” деб номланган 52- боби 48-та моддани ўз ичига олади. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексидаги суғуртани тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар, асосан, суғурта хизмати кўрсатиш юзасидан келиб чиқадиган хуқуқий муносабатларни, суғурта шартномасини тартибга солишга қаратилганлиги сабабли 1993 йил 6 майда қабул қилинган “суғурта тўғрисида” ги қонуннинг шартномага оид бўлими ўзининг аҳамиятини йўқотди. натижада, бу қонунни фақат суғурта тизими фаолиятини тартибга солишга қара​тилган қисмигина ўз аҳамиятини сақлаб қолди. оқибатда ҳуқуқий меъёрларни янада такомиллаштирган ҳолда, янги таҳрирда 2002 йил 5 апрелда “суғурта фаолияти тўғрисида” ги қонун қабул қилинди. шу билан бирга фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликнинг айрим турларини суғурталаш мақсадида 2008 йил 21 апрелда “транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. экспорт ўсишини янада рағбатлантириш, ўзбекистонлик экспорт қилувчиларни суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг технология, товарлар ва хизматлар халқаро бозорларига комплекс маркетинг орқали кириб боришини таъминлаш мақсадида, 1997 йил 18 февралда “ўзбекин​вест” эксперт-импорт миллий суғурта …
5
ялар, товарлар ва хизматлар халқаро бозорларига самарали кириб бориши стратегияси ишлаб чиқилишини ташкил этиш; - ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқла​рига жалб қилинаётган чет эл инвестицияларини комплекс суғурта​вий ҳимоя қилиш. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг ҳимоя қилиш мақсадида “ўзагросуғурта” давлат-акциядорлик суғурта компаниясини тузиш борасида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси 1997 йил 6 мартда қарор қабул қилди. банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжа​лиги корхоналарининг жавобгарлиги, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маб​лағларнинг қайтарилиши суғуртаси ва бошқа ҳолатлар суғурта қилинади. бу қонун, суғурта тизими фаолиятини тартибга солишга қаратилганлиги билан, олдинги қонундан тубдан фарқ қилиб, суғурта идораларини ихтисослашган тартибда, яъни, ҳаёт суғуртаси ва умумий суғурта соҳаларини суғурталаш билан шуғулланишини белгилаб берди. мазкур қонун ижросини таъминлаш мақсадида, вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори билан, ихисослашган ҳолда фаолият юритувчи суғурталовчиларнинг минимал устав фонди: - ҳаёт суғуртаси соҳаси – 250 минг ақш доллари сўм миқдорида; - …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "суғурта шартномаси"

1474634457_64979.doc р е ж а: суғурта шартномаси режа: 1. суғуртанинг моҳияти ва аҳамияти 2. суғурта ташкилотларининг фуқаролик ҳуқуқий мақоми 3. суғурта шартномаси суғуртанинг моҳияти ва аҳамияти. ҳозирги мураккаб кунда ҳаёт тасодифларга тўладир. инсон тур​ли хил тасодифларнинг табиий офат, босқинчилик қурбони бўлиш​лиги, тўсатдан бетоб бўлишлиги, тадбиркор шахс эса бозор коньюнк​тураси туфайли даромад ололмаслик ҳолатларидан холи эмас. мана шундай салбий оқибатларни олдини олиш ёки салбий оқибатларни имкон қадар камайтириш мақсадида ҳар бир фуқаронинг истаги десак муболаға бўлмайди. шунингдек айрим фуқароларимиз (ўт ўчирувчи​лар, қутқарувчилар, инкассаторлар ва бошқа касб эгалари) хавфли зоналарда ишлайдилар. бундай вазиятларда ишга қабул қилинган ходимларнинг ҳаёти, меҳнат қобилиятини с...

DOC format, 236.5 KB. To download "суғурта шартномаси", click the Telegram button on the left.

Tags: суғурта шартномаси DOC Free download Telegram