битимлар. вакиллик ва ишончнома. муддатлар. даъво муддати

DOCX 102,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474632865_64961.docx битимлар. вакиллик ва ишончнома. муддатлар. даъво муддати режа: 1. битимлар тушунчаси ва турлари 2. битимларнинг муддатлари ва шартли битимлар 3. битимнинг ҳақиқий саналиш шартлари. 4. ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган битим турлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари 5. низоли битимларнинг турлари ва уларнинг ҳақиқий саналмаслиги оқибатлари. 6. фуқаролик ҳуқуқларини амалда бўлиш вақтини белгилайдиган муддатлар 7. даъво муддатининг турлари 8. даъво муддати ўтишининг узилиши 9. даъво муддатининг тикланиши битимлар тушунчаси ва турлари, уларнинг муддатлари ва шартли битимлар, битим шакллари, биржа битимлари, битимнинг ҳақиқий саналиш шартлари, ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган ҳамда низоли битимлар, турлари, уларнинг ҳақиқий саналмаслигининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида билим ва кўникмалар. вакиллик, унинг турлари, ишончнома, уни тузиш ва расмийлаштириш, ишончноманинг амал қилиш муддатлари ҳақидаги билимлар. муддат тушунчаси, турлари ҳамда муддатлар ўтишининг бошланиши ва тамом бўлиши билан боғлиқ масалалар. даъво муддати тушунчаси, хусусиятлари ва турлари, унинг ўта бошлаши, даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши, узилиши ва даъво муддатининг тикланиши, даъво муддати ўтишининг оқибатлари, даъво муддати жорий …
2
одаловчи ҳужжат; 2. ҳақиқий ҳаракат натижасида юзага келади; 3. битим фуқаролик-ҳуқуқий муносабатни вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилишга махсус йўналтирилган бўлади; 4. битим фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинувчи ҳуқуқий муносабатни юзага келтиради[footnoteref:1]. [1: гражданское право. под.ред. а.п.сергеева, ю.к.толстого. –м.: проспект, 2003. -281 с. ] битим тузиш натижасида муайян ҳуқуқий оқибат туғдириш учун битим тузувчи шахслар битимда ўз эркларини ифодалашдан ташқари муайян ҳаракатни қилишлари лозим бўлади. бу ҳаракат шарт қилинган ишни бажаришга, хизмат кўрсатишга, маълум мулкни топширишга ёки маълум пулни тўлашга қаратилган бўлиши мумкин. фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳолатлар сифатида юридик факт таркибига кирадиган битимлар бошқа юридик фактлардан фарқ қилади. масалан, юридик факт ҳисобланган ҳодиса шахсларнинг эркидан ташқари вужудга келса, битимлар фақат шахсларнинг эрки билангина тузилади. демак, битим ўзининг муайян бир ҳуқуқий оқибат туғдириши, маълум бир ҳуқуқий натижага эришиши билан бошқа юридик фактлардан фарқланади ва шу сабаб битимни эрк баённомаси деб ҳам аташ мумкин. …
3
тиборга олинади. бунда эркнинг ифодаланиши, муқобил ижро ҳамда тузилган муддати ва бошқа омиллар асос қилиб олинади. бир турга мансуб битимнинг хусусияти бошқа туркумга хос жиҳатни ҳам қамраб олиши мумкин. масалан, мулк ижараси шартномаси консенсуал характерни ўзида ифода этадиган, ҳақ бараварига тузиладиган, икки томонлама битим ҳисобланади. ушбу ҳолатдан кўриниб турибдики, мулк ижарасининг ҳуқуқий белгилари хусусида тўхталганда, ундаги тарафлар эркининг ифодаланиши, муқобил ижронинг мавжудлиги ва битимни юридик кучга кириш муддатига эътибор қилинмоқда. фуқаролик ҳуқуқи фанида битимлар ўзларининг белгилари бўйича қуйидаги турларга бўлинади (классификация қилинади): 1. битимлар эркнинг ифодаланишига қараб бир, икки ва кўп томонлама битимларга бўлинади. ушбу ҳолат фкнинг 102-моддасида белгиланган бўлиб, унда битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкинлиги, битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланиши, шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама …
4
ақат ҳуқуқ бўлиб, ҳеч қандай мажбурият бўлмайди. иккинчи тарафда эса фақат мажбурият мавжуд бўлади. масалан, фкнинг 732-моддасида белгиланган қарз шартномаси кўра, бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. бунда бир тараф бўлган қарз берувчида фақатгина шартномада белгиланган қарз суммасини бериш ҳуқуқи мавжуд ҳолос, у қарз беришга мажбур эмас. шу сабаб ҳам қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. бу каби битимларга яна хадяни ҳам киритиш мумкин. ҳадя бир томонлама, реал, текинга тузиладиган шартнома ҳисобланади. шубҳасиз, ҳадя бир томонлама битим бўлиб, тарафларнинг ўзаро келишувига асосланади. у ҳадя олувчининг таклиф қилинган мулкий ҳуқуқни қабул қилишга розилик беришида ифодаланади, айнан шу белгиси билан ҳадя қарз шартномасидан фарқ қилади[footnoteref:2]. [2: …
5
тарафда ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятнинг мавжудлиги орқали белгиланади, яъни бир тарафнинг ҳуқуқи иккинчи тарафга мажбурият бўлиб ўтади ёки аксинча. айнан шу ҳолатни олди-сотди шартномаси мисолида тушунтиришга ҳаракат қиламиз. маълумки, олди-сотди шартномасида икки тараф сотувчи ва сотиб олувчи иштирок этади. фкнинг 386-моддасига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ушбу нормадан кўриниб турибдики, сотувчининг мол-мулкни сифатли, ўз вақтида шартномада келишилган шартлар асосида топшириш мажбурияти сотиб олувчида аксинча шу ҳолат - мол-мулкни сифатли, ўз вақтида шартномада келишилган шартлар асосида топширилишини талаб қилишга бўлган ҳуқуқни келтириб чиқаради. шунингдек, сотиб олувчининг сотиб олинаётган товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбурияти сотувчига товарни қабул қилишни ва унинг учун белгиланган пул суммаси ўз вақтида келишилган шартлар асосида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. кўп томонлама битимларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"битимлар. вакиллик ва ишончнома. муддатлар. даъво муддати" haqida

1474632865_64961.docx битимлар. вакиллик ва ишончнома. муддатлар. даъво муддати режа: 1. битимлар тушунчаси ва турлари 2. битимларнинг муддатлари ва шартли битимлар 3. битимнинг ҳақиқий саналиш шартлари. 4. ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган битим турлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари 5. низоли битимларнинг турлари ва уларнинг ҳақиқий саналмаслиги оқибатлари. 6. фуқаролик ҳуқуқларини амалда бўлиш вақтини белгилайдиган муддатлар 7. даъво муддатининг турлари 8. даъво муддати ўтишининг узилиши 9. даъво муддатининг тикланиши битимлар тушунчаси ва турлари, уларнинг муддатлари ва шартли битимлар, битим шакллари, биржа битимлари, битимнинг ҳақиқий саналиш шартлари, ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган ҳамда низоли битимлар, турлари, уларнинг ҳақиқий саналмаслигининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида билим ва кў...

DOCX format, 102,9 KB. "битимлар. вакиллик ва ишончнома. муддатлар. даъво муддати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.