o'zbekiston respublikasining ta'lim qonuni

DOCX 64 sahifa 68,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 64
ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: давлат аккредитацияси — давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқининг тақдим этилишидан иборат жараён; давлат таълим муассасаси — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган, давлат таълим стандартларига …
2 / 64
номи; нодавлат таълим ташкилоти — давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс; тарбия — аниқ мақсадли ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга, уларнинг онгини, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва дунёқарашини шакллантиришга қаратилган тизимли жараён; таълим — таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён; таълим кампуси — ягона ҳудудда бирлаштирилган ўқув биноларини, илмий-тадқиқот институтларини (марказларини), ишлаб чиқариш мажмуалари ва технопаркларни, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг вақтинча яшаш жойларини, лабораторияларни, ахборот-ресурс марказларини (кутубхоналарни), спорт иншоотларини, умумий овқатланиш объектларини ўз ичига олган бинолар ҳамда иншоотлар мажмуидан иборат бўлган, ўқув жараёни, маънавий-ахлоқий тарбиянинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган таълим-тарбия муҳити; таълим-тарбия жараёни иштирокчилари — таълим олувчилар, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари, педагог ходимлар ва уларнинг вакиллари; …
3 / 64
арварлик, демократик хусусияти; таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; ўн бир йиллик таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги; давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; ўқув дастурларини танлашга доир ёндашувнинг ягоналиги ва табақалаштирилганлиги; инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши; жамиятда педагогларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кафолатланганлиги; таълим тизимининг дунёвий хусусиятга эгалиги; билимлилик, қобилиятлилик ва истеъдоднинг рағбатлантирилиши; таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги; таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик. 5-модда. таълим олиш ҳуқуқи жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади. таълим олиш ҳуқуқи: таълим ташкилотларини ривожлантириш; таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ўқув дастурларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириш; ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий) таълим олишни ташкил этиш; кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини …
4 / 64
авлат таълим талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини; давлат таълим стандартларини, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларини амалга оширувчи таълим ташкилотларини; таълим сифатини баҳолашни амалга оширувчи ташкилотларни; таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасаларни; таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларини, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотларни ўз ичига олади. таълим тизими ягона ва узлуксиздир. 7-модда. таълим турлари таълим турлари қуйидагилардан иборат: мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим. 8-модда. мактабгача таълим ва тарбия мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир. мактабгача таълим ва тарбия олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлашни ҳам назарда тутади. мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш …
5 / 64
дастурига мувофиқ таълим олувчиларга билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажмини беради, уларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради. таянч ўрта таълим доирасида (vii синфдан сўнг) таълим олувчиларда касблар бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни шакллантириш учун уларни профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чоралар амалга оширилади. ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмалар ўзлаштирилишини, шунингдек таълимнинг кейинги тури танланишини ҳамда юқори малака талаб қилинмайдиган касблар эгалланишини таъминлайди. профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек таълим олувчиларни юқори малака талаб қилинмайдиган касбларга тайёрлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади. ўрта махсус таълим академик лицейларда тўққиз йиллик таянч ўрта таълим асосида икки йил мобайнида амалга оширилади ва таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларининг жадал ривожланишини, шунингдек чуқур, табақалаштирилган, касб-хунарга ва шахсга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди. нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 64 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasining ta'lim qonuni" haqida

ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: давлат аккредитацияси — давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари, шу...

Bu fayl DOCX formatida 64 sahifadan iborat (68,6 KB). "o'zbekiston respublikasining ta'lim qonuni"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasining ta… DOCX 64 sahifa Bepul yuklash Telegram