notoqlik san'ati talablari

DOC 7 pages 58.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил нотиклик санъати талаблари нотиқликни таърифлаб айтадиларки, у ўткир тасаввур ёки тасаввурлашнинг қувватидур. нотиқ руҳининг тиниқлиги ва ақлининг ўткирлиги билан ажралиб туриши керак, ҳаётнинг ва одамларнинг нозик томонини сезишга ёрдам қилиши керак. бундан ташқари, ўзи англаган нарсани бошқаларга кучли ифода билан етказа олиш керак ва уларни қаноатлантира олиши керак. нотиқлик - бу кўпинча туғма бир истеъдод бўлади, лекин уни малака йўли билан ҳосил қилиш мумкин. арасту айтади: «баъзи одамлар туғма истеъдод билан ҳосил қилсалар, иккинчи хил одамлар ҳаёт талабларидан келиб чиқиб уни ҳосил қиладилар». агар ёзувчи ёки муаллиф ўз фикрини бошқаларга қоғоздаги ёзуви орқали сингдирса, нотиқ ўз фикрини бевосита оммага, яъни халққа ўтказади. нотиқ достончи ёки қиссачи эмаски, ҳикояни бирин-кетин, бир-бирига улаб айтиб кетаверса, ёки тархичи эмаски, ҳодисаларни кетма-кет баён қилиб берса. нотиқ олдидаги вазият ва кайфиятга қараб сўз танлайди ва уни гоҳ баланд овоз билан гоҳо паст …
2 / 7
арук дарахтга ўхшайдики, ҳар соатда бир мартта мева беради, унинг томири ер остига қадалган ва шохлари эса осмоннинг энг юқорисига бориб етади.» - дейилган (иброҳим сураси, 24-27 оятлар). демак яхши сўз, яъни яхши ваъз-насиҳат билан ҳар соат эзгу натижага эришиш мумкин экан. бунинг учун кишилар яхши тартия олиши ва сўз сўлашда яхши малакага эга бўлиши керак. хоразмда яшаган буюк оллома фахриддин ар-розий ўзининг 18 томлик «мафотиҳул-ғайб» номли тафсир китобида шундай дейди: «билгилки, бу оятда тўрт сифатга молик бўлган дарахтни гапирди, сўнгра эса уни яхши сўзга ўхшатди. бу дарахтнинг биринчи сифати-кўриниши, сурати ва шакли чиройли бўлиши; иккинчи сифати-хушбўй бўлиши; учинчи сифати-меваси яхши бўлиши; тўртинчи сифати-манфаати жиҳатидан яхши бўлиши; аллома фахриддин ар-розий хулоса қилиб айтадики, агар нотиқнинг сўзи мана шу 4 хусусиятга эга бўлса, у ҳолда сўз бамисоли мустаҳкам фундаментга қурилган бинога ўхшайди ва унинг таъми ҳам лазизлигича қолаверади. яхши сўз деганимизда биз тилёғламасилик, безама ибораларни эмас, балки ёлғон ва кибрдан ҳоли …
3 / 7
аъз қилувчи киши тарихий факторларни яхши билиши, географияни, халқаро алоқалардаги эски ва янги ҳодисаларни билиши лозим. адолатга оид темада ваъз қилганда адолат ҳақида диний, аҳлоқий ва умуминсоний тамойилларни яхши билиш керак. нотиқликнинг яна бир асосий шартларидан бири - мавзуни мустаҳкамлаш учун шунга муносиб мисоллар келтириш ва айниқса улуғ ва буюк одамлар ҳаётида рўй берган намунали иборалар келтириш жуда фойдалидир. давлат тили сиёсати ва нутқ маданиятига янгича ёндашув давлат тили деган тушунча билан расмий тил деган тушунча ёндош юради. масалан, ҳиндистонда давлат тили билан бирга инглиз тили ҳам расмий тил сифатида қўлланади. давлат тили деган тушунча миллий уйғониш билан боғлиқ худудларда кенгроқ тарқалган. 1989 йил 21-октябрда «давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинди. ҳозирги кунда ушбу қонунга таҳрир киритиш эҳтиёжи сезилган. ўзбекистон республикасининг асосий қонунида бу борадаги моддалар давлат тили қонунининг эскирган, номукаммал ўринларини тўлдиради. тил маданиятини, нутқ маданиятини татбиқ ва ташбиқ қиладиган, бу-матбуотдир. унинг ўзи бу тилни бузса, оқлаб бўлмайди. ҳар …
4 / 7
р, қозилар ва шу каби катта лавозимларга тайинланганлар. квинтилиан, цицерон, демосфен каби грек ва рим нотиқлари шулар жумласидандир. а.навоийлар даврида, умуман шарқда нотиқларга, ваъзхонлар (воизларга) айниқса катта эътибор билан қараганлар. ҳусайн воиз кошифий ҳам юқоридаги нотиқлар каби даражага эга бўлган. ҳамма даврларда ҳам нотиқ маданияти, сўзамоллик, нотиқлик шахснинг умуммаданий қиёфаси ва савиясини белгиловчи асосий фазилатлардан бири сифатида қаралган. қобусномада келтирилган кайковуснинг қуйидаги фикри шунинг учун ҳам қамматлидир: «ҳамма ҳунарлардан ҳам сўз ҳунари қийин ва шарафлидир». нотиқлик санъати, маълумки, асосан шахснинг ўз-ўзини ҳимоя қилиши асосида вужудга келган. кейинчалик, бу нарса, кишиларнинг ўзига бўлган муносабатини белгилаш, ўзгартириш, тингловчини ўз томонига оғдириш, унинг кайфиятига, оламга бўлган муносабатига жиддий таъсир этиш воситаси сифатида (ишонтириш, таъсир этиш қуроли сифатида) эътибор топган. шахс ўз нотиқлиги воситасида қуйидаги сир-синоатоларга эга бўлган: · ўзини ҳимоя қилади, ким эканлигини, нималарга қодир эканлигини, умумий савияси ҳамда билимлилик ва маданийлик даражасини бошқаларга намоён этади. айниқса, таълим билан шуғулланувчилар учун бу жуда …
5 / 7
тўғри (ёзма ва оғзаки) нутқ туза олиши малакасини эгаллаши керак. бунинг учун эса доимий равишда, ўз нутқини назорат қилган ҳолда ана шу малакани ҳосил қилишга ўзи интилмоғи лозим. бундан ташқари, ҳар бир нутқни маълум бир мақсад билан ва шу мақсадга мувофиқ тарзда тузмоққа эришиши ҳам лозимдир. шундан кейингина у нотиқлик томон қадам қўя бошлайди. адабий тил меъёрларини (купчилик томонидан тан олинган, қабул қилинган, танланган, меъёр сифатида белгиланган, билмасдан туриб нотиқлик санъатини эгаллаб бўлмайди. нотиқ икки хил нутқ бирлигини яхши ҳис қилиши даркор: умумий нутқ (нутқнинг ҳар бир кўриниши), кўпчилик учун мўлжалланган, маъруза шаклидаги нутқ. нотиқ ҳар иккала нутқ шаклида ҳам тингловчининг кимлиги, умумий савияси, қайси соҳа вакили эканлиги каби жуда кўп ҳолатларни, фикрлашиш шарт-шароитларини тўла ҳисобга олган тақдирдагина кўзланган самарани олиши, мақсадга эришиши мумкин. акс ҳолда яхши нотиқ, унинг яхши тузилган нутқи ҳам самарасиз чиқади. нотиқдан ҳар икки нутқ турида ҳам нутқ мезонларига: · аниқлиги, · мантиқлилиги, · тоза-софлиги, тўғрилиги, …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "notoqlik san'ati talablari"

“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил нотиклик санъати талаблари нотиқликни таърифлаб айтадиларки, у ўткир тасаввур ёки тасаввурлашнинг қувватидур. нотиқ руҳининг тиниқлиги ва ақлининг ўткирлиги билан ажралиб туриши керак, ҳаётнинг ва одамларнинг нозик томонини сезишга ёрдам қилиши керак. бундан ташқари, ўзи англаган нарсани бошқаларга кучли ифода билан етказа олиш керак ва уларни қаноатлантира олиши керак. нотиқлик - бу кўпинча туғма бир истеъдод бўлади, лекин уни малака йўли билан ҳосил қилиш мумкин. арасту айтади: «баъзи одамлар туғма истеъдод билан ҳосил қилсалар, иккинчи хил одамлар ҳаёт талабларидан келиб чиқиб уни ҳосил қиладилар». агар ёзувчи ёки муаллиф ўз фикрини бошқаларга қоғоздаги ёзуви орқали сингдирс...

This file contains 7 pages in DOC format (58.5 KB). To download "notoqlik san'ati talablari", click the Telegram button on the left.

Tags: notoqlik san'ati talablari DOC 7 pages Free download Telegram