o'zbekiston respublikasining ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodexi

DOC 254 sahifa 3,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 254
22.09.1994  [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.одил судлов. ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. адлия / маъмурий жавобгарлик] ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 умумий қоидалар] биринчи бўлим умумий қоидалар i боб. асосий қоидалар 1-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу кодекс, ўзбекистон республикаси қонунлари, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари, қорақалпоғистон республикаси қонунлари, қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгесининг ва вазирлар кенгашининг қарорлари, халқ депутатлари вилоятлар ва тошкент шаҳар кенгашларининг, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларидан иборатдир. ушбу кодекс қоидалари мазкур кодексга киритилмаган қонун ҳужжатларида содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир. 2-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, …
2 / 254
ибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди. 3-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади. 4-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида ўзбекистон республикасининг ваколатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қуйидагилар ўзбекистон республикаси ихтиёрига берилади: маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принципларини аниқлаш ва умумий қоидаларини белгилаб бериш; маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органлар тизимини (мансабдор шахсларни), мазкур ишларни юритиш ва чиқарилган қарорларнинг ижроси тартибини белгилаш; маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қорақалпоғистон республикасининг ваколатларини белгилаш; вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари ҳамда ҳокимлари маъмурий жавобгарлик назарда тутиладиган қарор қабул қилишлари мумкин бўлган масалалар доирасини белгилаш. 5-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қорақалпоғистон республикасининг ваколатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қуйидагилар қорақалпоғистон республикаси ихтиёрига берилади: …
3 / 254
лоятлар ва тошкент шаҳар кенгашлари, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари қуйидаги ваколатларга эгадирлар: жамоат тартибини сақлашга доир масалалар юзасидан, башарти бу масалалар ушбу кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек табиий офатлар ва эпидемияларга қарши кураш масалалари бўйича уларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш; ушбу кодекснинг 90, 109, 110, 161, 162-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган қоидаларни белгилаш. lexuz шарҳи масалан, қаранг: фарғона вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 апрелдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган «жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидалари»нинг 43-банди иккинчи хатбошиси, тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 14 июндаги 495-сонли қарори билан тасдиқланган «тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидалари»нинг xi боби. 7-модда. маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга, фуқароларни онгли, интизомли бўлиш, ўзбекистон …
4 / 254
р фаолиятига раҳбарлик қиладилар. (7-модданинг иккинчи қисми ўзбекистон республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ўрқ-446-сонли қонуни таҳририда — ўр қҳт, 2017 й., 37-сон, 978-модда) 8-модда. маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш вақтида қонунийликни таъминлаш маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳеч ким қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда таъсир кўрсатиш чорасига тортилиши мумкин эмас. маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш қонунийликка риоя қилиш асосида олиб борилади. тегишли ваколат берилган органлар ва мансабдор шахслар маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини ўз ваколатлари доирасида қўллайдилар. маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан, прокурор назорати билан, шикоят бериш ҳуқуқи билан таъминланади. 9-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амал қилиши маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилиб турувчи қонун ҳужжатлари асосида жавобгарликка тортилади. олдинги таҳрирга қаранг. ўзбекистон республикасининг байроғи остидаги ёки …
5 / 254
ловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга бўлмайди. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги ўрқ-342-сонли «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддаси иккинчи қисми. маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилаётган вақт ва жойда амал қилиб турган қонун ҳужжатлари асосида юритилади. иккинчи бўлим маъмурий ҳуқуқбузарлик ва маъмурий жавобгарлик умумий қисм [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 маъмурий жавобгарлик / 16.09.02.00 маъмурий ҳуқуқбузарлик] ii боб. маъмурий ҳуқуқбузарлик 10-модда. маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. lexuz шарҳи қаранг: жиноят кодексининг 14-моддаси. ушбу кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади. 11-модда. маъмурий ҳуқуқбузарликни қасддан содир этиш башарти …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 254 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasining ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodexi" haqida

22.09.1994  [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.одил судлов. ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. адлия / маъмурий жавобгарлик] ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 умумий қоидалар] биринчи бўлим умумий қоидалар i боб. асосий қоидалар 1-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу кодекс, ўзбекистон республикаси қонунлари, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари, қорақалпо...

Bu fayl DOC formatida 254 sahifadan iborat (3,7 MB). "o'zbekiston respublikasining ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodexi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasining ma… DOC 254 sahifa Bepul yuklash Telegram