o‘zbekiston respublikasining byudjet kodexi

DOCX 114 pages 191.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 114
26.12.2013 ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм i бўлим. умумий қоидалар 1-боб. асосий қоидалар 1-модда. ушбу кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар олдинги таҳрирга қаранг. ушбу кодекс ўзбекистон республикасининг бюджет тизими бюджетларини (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади) шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. (1-модданинг матни ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) lexuz шарҳи олдинги таҳрирга қаранг. 2-модда. бюджет тўғрисидаги қонунчилик бюджет тўғрисидаги қонунчилик ушбу кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган нормалари ушбу кодексга мувофиқ бўлиши керак. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг бюджет тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (2-модда ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, …
2 / 114
истон республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли бҳс) «ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 91-сонли буйруғи. 3-модда. ушбу кодексда қўлланиладиган асосий тушунчалар ушбу кодексда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: [спит: 1.бюджет / айланма касса маблағи] айланма касса маблағи — молия йилида ўзбекистон республикаси республика бюджетининг, қорақалпоғистон республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори; lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 141-моддаси. олдинги таҳрирга қаранг. биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи — ўзбекистон республикасининг республика бюджетидан қонун билан белгиланган миқдорда ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс; (3-модда ўзбекистон республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ўрқ-590-сонли қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон) [спит: 1.бюджет / бюджетдан ажратиладиган маблағлар] бюджетдан ажратиладиган маблағлар — ўзбекистон республикасининг давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутиладиган пул маблағлари; …
3 / 114
руви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар; lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 16-моддаси. олдинги таҳрирга қаранг. бюджет маблағларини тақсимловчи — биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи; (3-модданинг еттинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ўрқ-660-сонли қонуни таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон) lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 31 ва 88-моддалари. бюджет соҳасидаги ваколатлар — бюджет жараёни иштирокчиларининг бюджет муносабатлари соҳасидаги ваколатлари; lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 4-боби (бюджет соҳасидаги ваколатлар). [спит: 1.бюджет / бюджет ссудаси] бюджет ссудаси — қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари; lexuz шарҳи олдинги таҳрирга қаранг. бюджет сўрови — ўрта муддатли давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга бўлган эҳтиёжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат; (3-модданинг ўнинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ўрқ-590-сонли қонуни таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий …
4 / 114
аранг: мазкур кодекснинг 21 — 23-моддалари, ii бўлими (бюджет тизими бюджетлари). [спит: 1.бюджет / бюджетлараро трансфертлар] бюджетлараро трансфертлар — ўзбекистон республикасининг республика бюджетидан қорақалпоғистон республикаси бюджетига, вилоятлар ва тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган, шунингдек қорақалпоғистон республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган маблағлар; lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 134,139-моддалари. вақтинчалик касса узилиши — жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши; олдинги таҳрирга қаранг. вақтинчалик харажатлар сметаси — бюджет ташкилотининг ёки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонунчиликдаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттирилади; (3-модданинг ўн бешинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) lexuz шарҳи қаранг: …
5 / 114
ан тўлдирилган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон) [спит: 1.бюджет / давлат бюджети профицити] давлат бюджети профицити — муайян даврда ўзбекистон республикасининг давлат бюджети даромадларининг унинг харажатларидан ошиб кетиши; lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 151-моддаси. [спит: 1.бюджет / давлат бюджети тақчиллиги] давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда ўзбекистон республикасининг давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши; lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 24 ва 151-моддалари. олдинги таҳрирга қаранг. давлат молиявий назорати — бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида давлат молиявий назорати объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таққослаш; (3-модданинг йигирманчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) олдинги таҳрирга қаранг. давлат молиявий назорати объектлари — ўзбекистон республикасининг республика бюджети, қорақалпоғистон республикаси бюджети, вилоятлар ва тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, …

Want to read more?

Download all 114 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘zbekiston respublikasining byudjet kodexi"

26.12.2013 ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм i бўлим. умумий қоидалар 1-боб. асосий қоидалар 1-модда. ушбу кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар олдинги таҳрирга қаранг. ушбу кодекс ўзбекистон республикасининг бюджет тизими бюджетларини (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади) шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. (1-модданинг матни ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) lexuz шарҳи олдинги таҳрирга қаранг. 2-модда. бюджет тўғрисидаги қонунчилик бюджет тўғрисидаги...

This file contains 114 pages in DOCX format (191.4 KB). To download "o‘zbekiston respublikasining byudjet kodexi", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘zbekiston respublikasining by… DOCX 114 pages Free download Telegram