huqm (mulohaza)

PPT 31 pages 484.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
слайд 1 ҳукм (мулоҳаза) режа: ҳукм тафаккур шакли сифатида оддий ҳукм таркиби мураккаб ҳукм, унинг турлари ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар (мантиқий квадрат) ҳукм нарса-ҳодисага бирор белги, хосса, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. биринчи саволни ёритишда талабалар эътиборини ҳукм – тафаккурнинг мантиқий шакли сифатида предметга маълум бир белгининг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шакли эканлигига қаратиш лозим. инсоннинг оламни инъикос этиш жараёни фақат олам воқеа-ҳодисалари тўғрисида тушунча ҳосил қилиб, тушунчаларнинг моҳиятини англаб олиш билан чегаралмайди. у мазкур жараёнда тушунчанинг бошқа тушунча билан муайян муносабатини ҳам ўрнатиб, олам ҳақида янги билим олишга интилади. тушунчаларда ифода этилган билимлар, бинобарин, буюмлар янада янги жиҳатлари билан тафаккурда иштирок этиб, унинг имкониятларини чуқурлаштиради. масалан, «ўзбекистон» ва «республика» деган муҳокамани таҳлил этсак, бунда иккита «ўзбекистон» ва «республика» тушунчалари мавжудлигини учратамиз. мазкур тушунчалар оддий граматик қурилмада гап ўрнида келса-да, аммо тафаккурда уларнинг бири иккинчиси билан муайян белгиларни изоҳлаш орқали боғланган. тушунчалар орасидаги муносабатлар объектив мавжудликка …
2 / 31
икрларнинг мазмунига кўра бир - бирига мувофиқланиши ҳам, мантиқнинг баҳс мавзуига кириши мумкин. бундай ҳолларда мантиқий таҳлил мазмуний таҳлил каби бўлади. мазкур зарурий боғланишлар аксарият ҳолларда расмана мантиқ доирасидан чиқиб, диалектик мантиқ баҳс мавзуига айланади. тушунчалар ўртасидаги мантиқий боғланиш мазмунан чин ва ёлғон бўлишидан қаътий назар, тасдиқ ёҳуд инкор маъноларида ифодаланади. албатта, тасдиқ ёки инкорни ифодалаган фикр амалиётдан олинган бўлиши, натижада, воқеликка мувофиқ келиши зарур. зотан, фаннинг энг муҳим вазифаси ҳақиқатни излаб топишдир. масалан, «ҳаёт - днк ва рнк каби моддаларнинг ҳаракат усулидир», десак, у ҳолда чин муҳокама юритган, бинобарин, муҳокамамизни фан ютуқларига асослаган бўламиз. мабодо, «ҳаёт ғайритабиий куч эҳсондир", деганимизда ёлғон муҳокама юритган бўламиз. чунки, табиатдаги бирор нарса, жумладан, ҳаёт ҳам ғайритабиий куч иъноми бўлмайди. баъзан муҳокамани ташкил этувчи тушунчалар ҳақидаги билимлар фанда ўрганилмаган бўлади. масалан, «тошматов абадий двигательнинг асосчиси» дейилса, у ҳолда бу муҳокама ёлғондир. чунки, тошматов ҳам эшматов ҳам ёки бошқа бирор жаҳоннинг машҳур тадқиқотчиси ҳам мазкур …
3 / 31
а деб ҳам юритилади. ҳукм ва муҳокамани биз ҳам муқобил тушунчалар каби қўллаймиз. ҳукм - тушунчалар орасидаги белгига, муносабатга, мавжудликка оид жиҳатларнинг чин ёки ёлғонлигини тасдиқ ёҳуд инкор шаклида ифода этадиган тафаккур шаклидир. ҳукм тафаккур шакли бўлса-да, уни сўз бирикмаси орқалигина ифодалаш мумкин. шу боис ҳукм ва гап бир -бири билан боғлиқдир. ҳукм - грамматик қурилма ҳисобланган гапда намоён бўлса, гап эса мазмунига кўра муайян фикрлардан иборатдир. маълумки, гаплар дарак, сўроқ, буйруқ. ва ундов гапларга бўлинади. мазкур гапларнинг атиги биттаси - дарак гапгина тугал фикрни ифодалаб, ҳукмга мувофиқ келадиган фикрни англатади. сўроқ буйруқ ва ундов гапларда мукаммал боғланишли тугал фикрлар ифода этилмаганлиги учун улар ҳукм маъносини намоён эта олмайди. чунончи, дарак гапдаги «ўзбекистон республикаси - келажаги буюк давлат» фикри муккамалдир. аммо «ким бор», «онани севинг»! «кун нақадар совуқ». кабилар сўроқ ва ундов гапларда тугал фикрни ифодаламайди. аммо барча тушунчаларда бўлганидек, ана шу гапларда ҳам муайян мазмун, фикр бўлади. лекин, мазкур …
4 / 31
а акс эттирилган сифатлар (белги ва аломатлар) бу нарсаларга мувофиқ келмайди. масалан, «атом - модданинг бўлинмас заррачасидир» дексак нотўғри ҳукмдир. атом мураккаб моддий системага эга бўлиб у ядро ва электронларга бўлинади. атомнинг ядроси ҳам бўлинади, бу ядро протондан ва нейтрондан иборат. «ер қуёш атрофида айланмайди» десак, бу ҳам ҳукм даражасига киради. чунончи, гелиоцентрик назарияга кўра, ер ўз ўқи атрофида айланади деган қонун ҳукмдордир. ҳукм тушунча билан яқин муносабатдадир, чунки улар бир - биридан ажралган ҳолда мавжуд бўла олмайди. тушунча ва унинг белгилари ҳукм асосида мавжуд бўла олмайди. тушунча ва унинг белгилари ҳукм асосида вужудга келади ва ривожланади. тушунчанинг ҳукмдан фарқи, унда тасдиқ холати йўқлигидир. масалан, метал, пахта, ўсимлик, юмшоқ каби тушунчаларни олайлик. улар кутган фикрни бермайди, яъни улар ўртасидаги муносабат, бирор буюмга, бирор белги бор йўқлиги ҳақида фикр бермайди. агар «пахта юмшоқ ўсимликдир» десак бу фикрдир, чунки пахтада юмшоқлик белгиси борлиги тасдиқлаб айтилмоқда. ҳукм турлари воқеликка мос келиш даражасига кўра …
5 / 31
бўлган муносабатни ифодаловчи боғловчидир. эга ва кесим эгалари бир буюмга тааллуқли бўлиб, унинг турли белгиларини акс эттиради. одатда, субъект олдинги ҳукмлардан аниқ бўлган белгиларни, предикат эса янги белгиларни ифодалайди. ҳар бир ҳукм учун эга ва кесимнинг зарур бўлиши уларнинг алоҳида - алоҳида бўлган аҳамиятини инкор этмайди. уларнинг ҳукмдаги вазифалари турличадир. ҳар бир ҳукм асосий вазифа ҳукмнинг кесим элеметларида бўлмоғи лозим, чунки кесим ҳукмда асосий мантиқий мақсадни ифодалаш вазифасини бажаради. сифатига кўра миқдорига кўра инкор ҳўкмлар тасдиқ ҳукмлар умумий ҳукмлар якка ҳукмлар жузъий ҳукмлар содда ҳукмларнинг турлари ҳукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий боғловчидир. у субъект ва предикатни бир бири билан боғлайди ҳамда ҳукмнинг шаклланишига ёрдам беради. демак, боғловчи ҳукмнинг таркибий қисмидир. бошқача айтганда, боғловчи ёрдамида буюмдаги белги буюмнинг объектив хислати эканлигини билиб оламиз. масалан, «ғайрат- одамдир» деган ҳукмдан боғловчи «дир» «эмас», яъни тасдиқ ёки инкор маъносидаги сўзлар билан ифодаланади. демак, фикрни тўғри ёки хатолиги ҳар бир кишининг ўз мулоҳазасига қараб эмас, …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "huqm (mulohaza)"

слайд 1 ҳукм (мулоҳаза) режа: ҳукм тафаккур шакли сифатида оддий ҳукм таркиби мураккаб ҳукм, унинг турлари ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар (мантиқий квадрат) ҳукм нарса-ҳодисага бирор белги, хосса, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. биринчи саволни ёритишда талабалар эътиборини ҳукм – тафаккурнинг мантиқий шакли сифатида предметга маълум бир белгининг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шакли эканлигига қаратиш лозим. инсоннинг оламни инъикос этиш жараёни фақат олам воқеа-ҳодисалари тўғрисида тушунча ҳосил қилиб, тушунчаларнинг моҳиятини англаб олиш билан чегаралмайди. у мазкур жараёнда тушунчанинг бошқа тушунча билан муайян муносабатини ҳам ўрнатиб, олам ҳақида янги билим олишга интилади. тушунчаларда ифода этилган билимлар, бинобарин, буюмла...

This file contains 31 pages in PPT format (484.0 KB). To download "huqm (mulohaza)", click the Telegram button on the left.

Tags: huqm (mulohaza) PPT 31 pages Free download Telegram