mantiq ilmini to'liq tushunish

PPT 22 sahifa 248,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
слайд 1 10-мавзу: мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида. режа: 1) тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари. 2) мантиқ фанининг предмети. 3) мантиқ илмининг назарий ва амалий аҳамияти. мантиқ фанининг баҳс мавзуси ва вазифалари. мантиқ фанининг ўрганиш объекти тафаккур ҳисобланади. мазкур фан тафаккур шакллари, қонунлари ва усуллари тўғрисида баҳс юритади 1-масала: тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунларини ўрганишда – мантиқ талабаларни тўғри фикрлашнинг қонун-қоидалари ва мантиқий шакллари билан таништириш асосида уларни мустақилд фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялашга ёрдам беришга эътибор қаратилади. логика сўзи- грекча логос сўзидан олинган бўлиб, сўз, тушунча, фикр, қонуният каби маъноларга эга. осиё халқларида логика «мантиқ» сўзи билан юритилади. логика фикр юритишнинг қонун қоидалари, усуллари, шакллари ҳақидаги фан. логика сўзи ҳозирга вақтда кўп маъноларда қўлланилади. анъанавий жиҳатдан олиб қараганда логика тушунчасининг уч томони бор: биринчиси - онтологик томон - у объектив дунё ҳодисалари ўртасидаги ўзаро зарурий алоқани қайд этади ва нарсалар логикаси деб аталади; …
2 / 22
ўлса, у вақтда сўз ички зарурий қонуниятли боғланиш, борлиқдаги нарсалар ва ҳодисалар хақида эмас, балки бизнинг фикримиз буюмлар ҳақидаги муҳокама тўғрисида боради. фикримиз боғланиши ва тараққиётидаги ички зарурий қонуният инсон иродаси, унинг пинхон ҳолати ва бошқаларга муҳтож бўлмаган қонуниятдир. бу қонуниятлар моддий оламдаги нарсалар ва улар ўртасидаги боғланиш ҳамда муносабат характерига боғлиқ ва улар инсон тафаккури мазмунини ташкил этади. шунинг учун ҳам тафаккур логикаси мазмунини нарсалар мантиқи ташкил этади. демак, тафаккур логикаси нарсалар ёки мантиқ инъикосидир. биз тафаккуримиздаги муҳокама ёрдамида бир ҳукмдан иккинчи ҳукмни чиқариб, фикрда акс эттирадиган буюмлар ва улар муносабатини узвий боғлаймиз. чунки ҳаётимиздаги нарса ва ҳодисалар бизнинг муҳокамамизда ўзаро алоқадорлигича ўз ифодасини топади. масалан, ҳамма вақт чигит баҳорда экилиб, пахта кузда терилади, деб муҳокама қилсак, бундай муҳокаманинг мантиқий бўлишининг асосий сабаби шундаки, биз ҳақиқатдаги боғланиш қандай бўлса, унинг ўзини шундай ифодалаймиз. тафаккур кўп қиррали, мураккаб, шу билан бирга бир бутунни ташкил этадиган ақлий ҳолатдир. демак, мантиқ деганда …
3 / 22
нъикос этиш шаклларидан бири, унинг ёрдамида ҳодисаларнинг, жараёнларнинг моҳияти билиб олинади, уларнинг муҳим томонлари ва билимлари умумлаштирилади. 2.ҳукм эса буюм ва ҳодисаларнинг белгилари тўғрисида дастлабки ёки инкор этиб айтилган фикрдир. масалан, фуқароларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ҳозирги кун талаби. «инсон ижтимоий мавжудот». ҳукм тушунчалардан ташкил топади ва у ҳодисалар ўртасидаги боғланишларнинг онгимиздаги инъикоси, яъни ўз шаклига кўра ҳукм одатда икки тушунчанинг боғланишидан иборатдир. 3. хулоса чиқариш тафаккурнинг асосий мантиқий шаклидир. хулоса чиқариш муҳокаманинг шундай жараёники, унда бир ва ундан ортиқ янги ҳукм келтириб чиқарилади. хулоса чиқаришга таянч манба бўладиган ҳукмлар мантиқий асос дейилади. улардан мантиқан келиб чиқадиган янги ҳукмга хулоса дейилади. билиш жараёнида тил муҳим аҳамият касб этади.. бинобарин, инсон моддий мавжудод сифатида буюмга хос шаклда мавжуддир фикр тил шаклига киргандаги хиссий қабулланадиган буюмлар белгилар системаси билан ифодалангандагина у билан иш кўриш мумкин. тил фикр алмашиш воситаси, у воқелик билан тафаккурни боғлайди. билим оламдаги у ёки бу ҳодиса, жараён ҳақида ахборот …
4 / 22
аёнида фикрларнинг аниқ, изчил, асосли бўлишини таъминлайди ва фикрлар ҳосил қилишдан сақлайди. биринчи масала юзасидан талабаларга билимларини чуқурлаштириш учун президент и.каримовнинг асарлари, нутқлари, суҳбатлари билан танишишни тавсия этамиз. 2-чи масалани ўрганишга киришганда талабалар биринчи навбатда мантиқ фанининг предмети, асосий тушунчаларини аниқ эътироф этиб, сўнг уларнинг мазмун-моҳиятини билишга киришишлари лозим. 2. формал мантиқнинг предмети кенг маънода мантиқни тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан, деб аташ мумкин. ҳозирги пайтда унинг нормал мантиқ, диалектик мантиқ ва математик мантиқ каби йўналишлари фарқ қилинади. формал мантиқ тафаккурнинг структурасини фикрнинг конкрет мазмуни ва тараққиётидан четлашган ҳолда, нисбатан мустақил равишда олиб ўрганади. унинг диққат марказида муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ қоидалар ва мантиқий амаллар ётади. формал мантиққа тўғри тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фалсафий фан, деб таъриф бериш мумкин. диалетик мантиқ, формал мантиқдан фарқли ўлароқ, тафаккурни унинг мазмуни ва шакли биргалигида ҳамда тараққиётида олиб ўрганади. математик мантиқ эса тафаккурни математик методлар ёрдамида тадқиқ этади. у ҳозирги замон …
5 / 22
осий белгилари биз ўрганадиган фан формал мантиқ бўлиб, у ҳозирги пайтда ўзининг махсус формаллашган тилига, тўғри муҳокама юритиш учун зарур бўлган самарали мантиқий методлари ва усулларига, концептуал воситаларига эга. у тафаккурни ўрганувчи бошқа фанлар, хусусан, фалсафа, психология, физиология билан ҳамкорлик қилади ҳамда илмий билимлар системасида ўзининг муносиб ўрнига эга. айниқса, унинг билиш методи сифатидаги аҳамияти катта. логиканинг фан сифатида шаклланиши қадимги грек файласуфи аристотель номи билан боғлиқ. аристотелнинг «органон» номли асари мантиққа оид 6 асарини ўз ичига олиб, уларда тушунча ва ҳукм, силлогоистик хулоса чиқариш ва исботлаш, тафаккур қонунлари чуқур таҳлил қилинган. улар кейинчалик формал логика деб номланган илм соҳасининг асосини ташкил этган. аристотель таълимоти кейинчалик бир қанча йўналишларда диалектик логика, формал логика сифатида ривожлантирилади. айниқса инглиз файласуфлари ф.бзкон (1561-1626) ва д.с.мллнинг (1806-1873) индукция назарияси, француз файласуфи р.декартнинг (1596-1650) дедукцияга оид таълимоти, немис мутафаккири г.в.лейбницнинг тафаккур масалаларини математик метод билан ечиш ҳақидаги ғоялари ва шу кабилар логика илмининг турли тармоқларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mantiq ilmini to'liq tushunish" haqida

слайд 1 10-мавзу: мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида. режа: 1) тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари. 2) мантиқ фанининг предмети. 3) мантиқ илмининг назарий ва амалий аҳамияти. мантиқ фанининг баҳс мавзуси ва вазифалари. мантиқ фанининг ўрганиш объекти тафаккур ҳисобланади. мазкур фан тафаккур шакллари, қонунлари ва усуллари тўғрисида баҳс юритади 1-масала: тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунларини ўрганишда – мантиқ талабаларни тўғри фикрлашнинг қонун-қоидалари ва мантиқий шакллари билан таништириш асосида уларни мустақилд фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялашга ёрдам беришга эътибор қаратилади. логика сўзи- грекча логос сўзидан олинган бўлиб, сўз, тушунча, фикр, қонуният каби маъноларга эга. осиё халқларида логика «мантиқ»...

Bu fayl PPT formatida 22 sahifadan iborat (248,5 KB). "mantiq ilmini to'liq tushunish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mantiq ilmini to'liq tushunish PPT 22 sahifa Bepul yuklash Telegram