антимонопол қонунчилик ва монополияларни тартибга солиш

DOCX 15 pages 39.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
мавзу 11. антимонопол қонунчилик ва монополияаларни тартибга солиш режа: 1. антимонопол қонунчиликнинг келиб чиқиши. антимонопол сиёсат. 2. ўзбекистонда антимонопол қонунчиликнинг вужудга келиши. 3. табиий монополиялар, уларнинг белгилари ва тартибга солиниш хусусиятлари. 4. монопол фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари. 1. антимонопол қонунчиликнинг зарурлиги ва келиб чиқиши. антимонопол сиёсат монополистлар иқтисодиётдаги еркин ва ҳалол рақобатга тўсқинлик қилиб, иқтисодий ривожланишга анча жиддий салбий таъсир кўрсатиши, тараққиёт йўлига тускинлик бўлиши ҳам мумкин. шунга кўра, деярли барча мамлакатлар иқтисодиётида монополияларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари қўлланилиб, бу монополияга қарши сиёсатнинг мазмунини ташкил етади. давлатнинг антимонопол сиёсати – монополиялар фаолиятини чеклаш, тартибга солиш ва рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришга қаратилади. давлатнинг монополияга қарши сиёсати асосини монополияга қарши қонунчилик ташкил етиб, у турли мамлакатларда турли даражада ривожланган. иқтисодиётда монополлашув принсиплари кучайиб бориши билан рақобат чекланади, шу сабабли рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда давлат ҳам қатнашади. бу еса давлатнинг монополияларга қарши сиёсатида ўз аксини топади. ҳар бир мамлакатдаги аниқ вазият, яъни …
2 / 15
солиш такомиллашмаган ва муайян харажатлар билан бирга борсада, улар бозор иқтисодиётида монополистик тамойилларни чеклашга олиб келади. монополияларга қарши қонунчилик ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган чора-тадбирлар бошқа мамлакатларда ҳам шароит тақозо этган шаклларда амал қилади. одатда ақш даги монополияга қарши қонунчилик нисбатан илгарироқ ва мукаммалроқ ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади. у қуйидаги қонунчилик ҳужжатларига асосланади: 1. шерман қонуни (1890 й.) бу қонун картел битимларини ноқонуний деб ҳисоблайди, савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги якка назоратни қўлга олиш, нархлар бўйича келишувларни тақиқлайди. бу қонун асосан савдо ва тижорат фаолиятининг монополлашувига қарши йўналтирилади. ҳамда еркин савдони чеклашга қаратилган келишувларнинг ҳар қандай шаклига тақиқ қўяди. мазкур қонунда жазо чораси сифатида жарималар, зарарни қоплаш, қамоққа олиш ва ҳатто айбдор фирмани тугатишни ҳам кўзда тутади. бу қонуннинг енг муҳим хусусияти мавжуд фаолият қилиб турган монополияларга қарши курашга қаратилади. унинг камчилиги асосий қоидалар ноаниқлиги, қонуннинг бажарилишини назорат қилувчи доимий муассаса йўқлиги ва антимонополистик тадбирларнинг профилактик …
3 / 15
1936 й.) бу қонун савдо соҳасидаги чекловчи фаолиятлар, «нархлар қайчиси», нарх бўйича камситишлар ва бошқа шу кабиларни тақиқлайди. ақсҳдаги трестларга қарши мавжуд қонунчилик кўпроқ даражада бошқа мамлакатларда ҳам антимонопол қонунчиликнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. 4. унлер-ли қонуни (1938 й.) савдо бўйича федерал комиссияга “савдода чалғитишга олиб келадиган ҳаракатларни” назорат қилиш бўйича қўшимча мажбурият қўйди. натижада комиссия истеъмолчини реклама ва ёлғон маълумот натижасида жабр кўришдан ҳимоя қилиш вазифасини олди. унлер-ли қонуни истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган. мазкур қонун ёлғон реклама ва маълумотларни сохталаштиришга қарши қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. 5. 1950-йилда клейтон қонунига келлер-кефовер тузатиши киритилди. унда ноқонуний бирлашиб кетишлар тушунчасига аниқлик киритилиб, активларни сотиб олиш орқали бирлашиб кетиш тақиқланди. агар клейтон қонуни йирик фирмаларнинг горизонтал равишдаги бирлашиб кетишларига тўсиқ қўйган бўлса, келлер-кефовер тузатиши вертикал равишдаги бирлашиб кетишларга чеклов киритди. ақшда ххаср 80-йилларининг биринчи ярмида монополияларга қарши қабул қилинган йўриқнома ҳужжатларида херфиндал-хиршман индексидан фойдаланиб тармоқлар консентрациялашувининг нормативларини ўрнатди. агар бу индекс 1000 …
4 / 15
тлари ривожланган мамлакатларда рақобатчилик муҳити узоқ давр давомида, ўз-ўзидан, еволуцион йўл билан вужудга келган. бу аста-секин еркин рақобат муҳитини келтириб чиқарган. буйруқли иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг республикада соғлом рақобатга шарт-шароит ҳозирлаш, иқтисодий субйектлар мустақиллигини кенгайтириш орқали уларни рақобатчиликка жалб қилиш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. рақобат бўлмаса бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. рақобат бозорнинг асосий шарти. ўзбекистонда давлатнинг рақобатчилик муҳитини шакллантиришга қаратилган сиёсатида хусусийлаштириш, давлат мулки ҳисобидан мулкчиликнинг бошқа шаклларини вужудга келтириш асосий ўрин тутади. хусусийлаштириш натижасида, биринчидан, мулк ўз егалари қўлига топширилса, иккинчидан, кўп укладли иқтисодиёт ва рақобатчилик муҳитини вужудга келтиради. рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни бартараф етишни англатади. бу иқтисодиётда монопол тузилмалар фаолиятини тартибга солишни ҳам тақозо етади. бундай тартибга солишнинг зарурий шарти унинг меъёрий ҳуқуқий асосларининг яратилишидир. «монопол фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига (1992-йил) кўра, …
5 / 15
и берилди. республикада монопол мавқега эга бўлган корхоналарни давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жаҳон тажрибаси ҳамда ўтиш даврининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинади. иқтисодиёт ва монополияга қарши амалиёт соҳасидаги аҳамиятли ўзгаришлар тегишли қонунчилик базасини янада такомиллаштиришни тақозо етади. шунга кўра, ўзбекистон республикаси олий мажлиси томонидан (1996-йил 27-декабрда) «товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди. ушбу қонун монополистик фаолият ва ғирром рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилаб бериб, республиканинг товар бозорларида рақобат муносабатларини шакллантириш ва самарали амал қилишини таъминлашга қаратилган. шунингдек, мазкур қонунда мавжуд ва сақланиб қолган монополистлар томонидан бозорда ҳукмронлик мавқеини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш ва унга барҳам беришни кўзда тутса, иккинчидан, енг асосий муҳим масалалардан ҳисобланган монополиядан чиқариш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш зарурлиги белгилаб қўйилган. мазкур қонун монополияларнинг амал қилишини тақиқламай, балки бозорда уларнинг ҳукмронлиги оқибатида келиб чиқувчи салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. қонунда кўзда тутилган тақиқлар …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "антимонопол қонунчилик ва монополияларни тартибга солиш"

мавзу 11. антимонопол қонунчилик ва монополияаларни тартибга солиш режа: 1. антимонопол қонунчиликнинг келиб чиқиши. антимонопол сиёсат. 2. ўзбекистонда антимонопол қонунчиликнинг вужудга келиши. 3. табиий монополиялар, уларнинг белгилари ва тартибга солиниш хусусиятлари. 4. монопол фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари. 1. антимонопол қонунчиликнинг зарурлиги ва келиб чиқиши. антимонопол сиёсат монополистлар иқтисодиётдаги еркин ва ҳалол рақобатга тўсқинлик қилиб, иқтисодий ривожланишга анча жиддий салбий таъсир кўрсатиши, тараққиёт йўлига тускинлик бўлиши ҳам мумкин. шунга кўра, деярли барча мамлакатлар иқтисодиётида монополияларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари қўлланилиб, бу монополияга қарши сиёсатнинг мазмунини ташкил етади. давлатнинг антимонопол сиёсати – монопо...

This file contains 15 pages in DOCX format (39.0 KB). To download "антимонопол қонунчилик ва монополияларни тартибга солиш", click the Telegram button on the left.