liderlikda boshlang‘ich talablar

DOC 7 pages 103.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил лидерлик сирлари жонзотлар орасидаги фаолиятда ҳам учрайдиган, айниқса инсонларнинг жамиятдаги ўзаро муносабатларида улар орасидаги баъзи шахсларнинг фаолиятида яққол кўринадиган, инглиз тилидан бизга рус тили орқали кириб келган лидерлик, яъни етакчилик хусусияти инсонлардаги энг табиий хусусиятлардан бири бўлиб ҳисобланади. лидер сўзи инглизча “leader” сўзидан келиб чиққан бўлиб, етакловчи деган маънони билдиради. бу тушунча остида биргаликаги фаолиятни ривожлантириш мақсадида бошқаларга таъсир этишга қобилиятли шахс назарда тутилади. унинг бу қобилияти ушбу уюшманинг манфаатларини қондиришга қаратилган бўлади. инсонларнинг ушбу хусусиятини форобий ўз асарларида шарр ва хайр атаб, бахт-саодатга интилишдаги ёмонлик ва яхшилик орасидаги ирода кучига боғлаб ўтади. уни инсоннинг ижобий хайр хусусияти устида батафсил тўхталиб бахтга интилиш ва етишда айнан мана шу хайр хусусиятининг етакчилик қилишини таъкидлаб, хайр – шахсдаги етакчилик хусусият, дейди. бу хусусият инсонни ва у бошчилигида “шаҳар аҳолисини” бахт – саодатга элтади, ушбу амал эса маърифатдан бошланади, деб …
2 / 7
бошқалар. бизнинг мавзумиз инсондаги етакчиликнинг бошқариш фаолиятидаги кўринишига қаратилади биз инсоннинг бошқарув, жамоа фаолиятини ижобий томонга етаклашдаги шахснинг рақобатларда енгиши ва айнан бу фаолиятда ўзи орқасидан бошқаларни эргаштириш хусусияти, етакчилик йўналишида тўхталамиз. баъзан шундай ҳам бўладики, бирон ишхона, ҳатто оилада нимадир етишмайди. гўёки ҳамма нарса бордай, жамоанинг, оила аъзоларининг ҳаммаси ўз ишларини, бурчларини бажараётган бўлсаларда, аммо фаолият, умумий натижа салбийга кетса кетадики, ижобатга қараб кетавермайди, нимадир етишмайди. мана шундай ҳолатни ижобатга қаратиб йўналтириб юбора олган, бошқаларни ўз ортидан эргаштира олган киши, яъни депсиниб турган жамоани, салкам инқирозга учрай деб турган инсонларн, хусусан ёшларни, инқироздан олиб чиқадиган шахс фаолиятини лидерлик атаб, бундай шахсни етакчи, лидер десак бўлади. лидер, етакчи тушунчаси бизда форс тилидан кириб келган пешво, сардор сўзлари орқали ҳам берилади. аслида инглиз тилида бу сўз – етакчи, бошлиқ, сардор, олдинда борувчи, ҳатто нарсалар орасида энг яхшиси, сараси, маcалан спортда илғор тушунчаларида ҳам келади. демак, биз бу сўздан фойдаланганда шахснинг етакчилик …
3 / 7
тдагина етакчининг билим ва маърифатидан ташқари унинг иродаси, қаттиққўллиги, шиддаткорлиги айниқса муваффақиятга ишончи, етакчилик хусусиятларини ишлатиши унга қўл келади. етакчи ҳақида қанча фикрларни, таърифларни келтирмайлик умумқабул қилинган ягона аниқлик, назар мавжуд эмас. психология фанлари номзоди маҳмуд йўлдошев жамиятдаги муаммоларни ечиш кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши ва иштирокига боғлиқ бўлади. аҳолининг кучларини бирлаштириш ва ундан мақсадли фойдаланишга эса оқилона бошқарув ёрдамидагина эришиш мумкин. етакчилар аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш жараёнини ривожлантириш учун зарур бўлган кўп сонли роллар ҳамда вазифаларни (ёшлар фаолиятини ташкил этишдан, тадбирларни ўтказишдан тортиб, оммавий чиқиш қилишгача) бажара олиши лозим. ушбу вазифаларнинг баъзиларини амалга оширишда қатъий расмий позицияни эгаллаш керак бўлса, бошқалари кўзга ташланмайдиган, норасмий бошқарувни назарда тутади. уларнинг барчаси бир кишида уйғун ҳолда учратиш мушкул бўлган турли-туман сифат ва қобилиятларни талаб қилади. шунинг учун ҳам ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини юритишда турли ролларни бажарувчи ҳар хил етакчилар зарур. лидерлик – мақсадга эришиш учун кучларни бирлаштириш ва ўз ортидан эргаштириш усули. лидерлик – оқилона …
4 / 7
золарига танқидий фикрлашга, ўз позициясини эгаллашга ва амалий таклифларни киритишга ёрдам берадилар. тажрибалари ортган сари етакчилар туғилган шарт-шароитларга мувофиқ ёндошувни танлаб қўллашни ўрганадилар. бу ғоят муҳим, чунки нотўғри ёндошувдан фойдаланиш ташкилотда тушунмовчиликка олиб келади ва можарони келтириб чиқаради. ҳар бир етакчи ҳам юқорида саналган барча ёндошувларни қўллаш малакасига эга эмас. бироқ улар ўзларида бундай кўникмаларни шакллантириб борадилар, ўз заиф томонларини тўлдириш учун бошқаларнинг фикрини ҳисобга оладилар. етакчининг вазифалари етакчи иштирокчилар томонидан вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаши, шу билан бирга ижодий ёндошув ҳамда ташаббускорликни рағбатлантириши лозим. ташкилотнинг ишини жонлантиришга оид асосий қоидалар сизга қўл келиши мумкин. агар етакчи қуйида кўрсатилган ҳолатларга етарлича эътибор қаратса, ташкилот муваффақиятли фаолият юритиши мумкин: · позициялар (фикрлар)нинг умумийлиги; бунда етакчи гуруҳ аъзоларига умумий ҳолатни ҳамда мақсадларни тушунтиради; ҳар бир гуруҳ аъзосини муаммони таҳлил қилиш, вазифаларни белгилаш, фаолиятни истиқболли режалаштиришда иштирок этишга чорлайди; · гуруҳ аъзоларининг команда бўлиб ишлаши; етакчи кишиларга бирлашишга ҳамда якдиллик ҳиссини бахш этувчи …
5 / 7
восита кучли бошқарув ҳамда гуруҳ бўлиб ишлашга боғлиқ. гуруҳ (команда) бўлиб ишлашни рағбатлантириш – етакчининг муҳим вазифаси. у етакчидан ўзини ўзи баҳолай олиш қобилияти ҳамда бошқалар билан ишлашда ўзининг кучли ва заиф хусусиятларини англашни талаб этади. етакчи қуйида келтирилган саволларга доим жавоб топиб ўз устида ишлаб бориши лозим: · бизни нима қизиқтиради, фаоллаштиради? · асосий қадриятларимиз нималардан иборат? · ҳаётий тажрибамиз бизга қандай таъсир кўрсатади? · жамоада ўзимни қандай тутаман? · қайси ижобий ва салбий ролларни бажараман? · хулқимнинг қайси жиҳатлари гуруҳ ишини ташкил этишга, ижодкорлик, бирдамлик, қарор қабул қилиш жараёнига ёрдам беради? · гуруҳ ишининг самарасини ошириш учун мен нималарни ўрганишим зарур? гуруҳ фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар · роллар, муносабатлар ва масъулиятни тушунтиринг. · етакчининг айрим вазифаларини гуруҳ аъзоларига бўлиб беринг ва барча аъзоларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланинг. · ноаниқликка ва маълум тартибнинг йўқлигига нисбатан босиқ бўлинг. · гуруҳнинг ҳар бир аъзоси эришган муваффақиятлар, шунингдек, гуруҳнинг умумий ютуқлари билан қизиқинг. …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "liderlikda boshlang‘ich talablar"

“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил лидерлик сирлари жонзотлар орасидаги фаолиятда ҳам учрайдиган, айниқса инсонларнинг жамиятдаги ўзаро муносабатларида улар орасидаги баъзи шахсларнинг фаолиятида яққол кўринадиган, инглиз тилидан бизга рус тили орқали кириб келган лидерлик, яъни етакчилик хусусияти инсонлардаги энг табиий хусусиятлардан бири бўлиб ҳисобланади. лидер сўзи инглизча “leader” сўзидан келиб чиққан бўлиб, етакловчи деган маънони билдиради. бу тушунча остида биргаликаги фаолиятни ривожлантириш мақсадида бошқаларга таъсир этишга қобилиятли шахс назарда тутилади. унинг бу қобилияти ушбу уюшманинг манфаатларини қондиришга қаратилган бўлади. инсонларнинг ушбу хусусиятини форобий ўз асарларида шарр ва хайр ...

This file contains 7 pages in DOC format (103.0 KB). To download "liderlikda boshlang‘ich talablar", click the Telegram button on the left.

Tags: liderlikda boshlang‘ich talablar DOC 7 pages Free download Telegram