сув ҳуқуқи муносабатлари

DOC 116.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404198551_51776.doc сув ҳуқуқи муносабатлари сув ҳуқуқи муносабатлари режа: 1. сув ҳуқуқи муносабатлари тушунчаси, хусусиятлари ва таснифи 2. сув ҳуқуқи муносабатларининг асосий йўналишлари, обеъкти ва субъектлари 3. сув ҳуқуқи муносабатларининг субъектлари 4. сув ҳуқуқи муносабатлари мазмуни ҳаммамизга маълумки, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирлар натижасида турли ижтимоий муносабатлар пайдо бўлиб, улар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий аҳамиятга эга эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. ушбу соҳадаги ижтимоий-экологик муносабатлар ўз навбатида қўйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади: · ерга оид муносабатлар; · сув ҳуқуқи муносабатлари; · ер ости ҳуқуқи муносабатлари; · ўрмон-ҳуқуқи муносабатлари; · ҳайвонот дунёсига оид ижтимоий муносабатлар; · атмосфера ҳавосига оид ижтимоий муносабатлар. экологик аҳамиятдаги ижтимоий муносабатлар тизимида сув билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, жамиятнинг сувга бўлган турли эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. маълумки, жамият тизимидаги ҳар қандай ижтимоий муносабат турли доира ва шаклларда ҳуқуқ нормалари томонидан тартибга солиниб, сув ҳуқуқи муносабатларини ташкил этади. сув ҳуқуқи муносабатлари ҳақида фикр юритишдан олдин, ҳуқуқий …
2
р ва бошқалар . ушбу назарий ҳуқуқий белгиларга асосланган ҳолда сувларни маҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар пайдо бўлади ва ривожланади. сув ҳуқуқий муносабатлар деб, ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқаролар ўртасида сувларни муҳофаза қилиш ва сувлардан оқилона фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган ҳуқуқ, мажбурият ва ҳуқуқий оқибатларни йиғиндисидир. бошқа ҳуқуқий муносабатлар сингари сувга доир юридик ва жисмоний шахслар ўртасида пайдо бўладиган субъектив ҳуқуқ, мажбуриятлар давлат томонидан ҳимоя қилинади. сув ҳуқуқий муносабатларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг давлат томонидан кафолатланиши ўзбекистон республикаси конституцияси (55-модда) ва сув қонунчилик ҳужжатларида белгиланган. хусусан, ўзбекистон республикаси «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасида ушбу қонуннинг асосий вазифаси сувга доир муносабатларни тартибга солиш, аҳоли ва ҳалқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишдан, сувни булғаниш, ифлослаш ва камайиб кетишдан сақлашдан, сувнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф қилишдан, сув объектларининг ҳолатини яхшилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, …
3
мчи ва иккиламчи фойдаланиш каби мураккаб тур ва шаклллари жорий этилади; 6. сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришда маъмурий-ҳуқуқий эмас, балки ҳавза тамойилига амал қилинади; 7. давлатлараро сув ресурсларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда давлатлараро, минтақавий ва ҳалқаро тамойилларнинг амал қилади ва бошқалар. ушбу ҳуқуқий жиҳатлар сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни самарали тартибга солишга хизмат қилади. сув ҳуқуқи муносабатлари мураккаб тизимга эга бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 1. сувга нисбатан мулкий аҳамиятдаги ҳуқуқий муносабатлар-эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи. 2. сувларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш юзасидан давлат бошқаруви билан боғлиқ муносабатлар-умумий ва махсус ваколатли давлат органларининг сув қонунчилигини қабул қилиш, ижросини таъминлаш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш жараёнини ташкил этиш юзасидан ваколатлари. 3. сувдан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар-сувдан умумий ва махсус фойдаланиш, биргаликда ва танҳо фойдаланиш, бирламчи ва иккиламчи фойдаланиш, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар. 4. сувларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ижтимоий …
4
змат қилади. 2. сув ҳуқуқи муносабатларининг асосий йўналишлари, обеъкти ва субъектлари сувга доир ижтимоий муносабатларнинг асосий йўналишларини белгилаш, ўрганиш ва тадқиқ этиш ўз навбатида, ҳуқуқ нормаларини самарали қўллаш, давлат ҳуқуқий механизмни мустаҳкамлашга хизмат қилади. сув билан боғлиқ табиат ва жамият тизимидаги ижтимоий муносабатлар қўйидаги асосий йўналишларда ривожланади: 1. сувларни муҳофаза қилиш; 2. сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сувларни муҳофаза қилиш деганда уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш тушунилмайди. чунки муҳофаза қилиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш турли мазмун ва аҳамиятга эга ҳисобланади. сувларни муҳофаза қилиш энг аввало уларнинг табиий ҳолатини яхшилаш, қайта тиклаш, ифлосланишдан сақлаш, буғланиш ва бошқа жараёнларни камайтириш, сувларнинг ҳолатига таъсир этувчи табиий ва технологик ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тизимини ўз ичига олади. ўзбекистон республикаси «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунинин 97-моддасида сувни муҳофаза қилишга қаратилган асосий вазифалар қаторида сув объектлари аҳоли соғлигига зарар етказиши, балиқ заҳираларининг камайиши, сув таъминоти шароитининг ёмонлашиши …
5
ириш мақсадида сув ресурсларига турли таъсирлар кўрсатишдан иборатдир. сувлардан оқилона фойдаланишниг асосий мақсади: биринчидан, мумкин қадар сувлардан тежамкорлик билан фойдаланиш, иккинчидан, сувларнинг ҳолатига зарарли таъсирларни камайтиришдан иборатдир. ўзбекистон республикасининг «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунида сувдан фойдаланишга жуда катта эътибор берилган бўлиб, сувлардан асосий мақсадга мувофиқ фойдаланиш турлари, сув обеъктларини фойдаланишга бериш тартиби ва шартлари, сувдан лимит бўйича фойдаланиш, сув обеъктларидан фойдаланиш муддатлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари каби фойдаланиш жараёнини тартибга солиш қоида-талаблари белгиланган. шуни таъкидлаш лозимки, сув ҳуқуқининг барча институтлари муҳофаза қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ жараёнларга хизмат қилади. хусусан, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, мулкчилик масалалари, низоларни ҳал қилиш, ҳуқуқий жавобгарлик ва бошқа сув ҳуқуқининг муҳим институтлари сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлади. сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар сув ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва янада ривожланишига хизмат қилади. ҳуқуқий муносабатлар таркибий тузилишининг зарурий қисмларидан бири уларнинг объектидир. «объект»-лотинча сўз бўлиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сув ҳуқуқи муносабатлари"

1404198551_51776.doc сув ҳуқуқи муносабатлари сув ҳуқуқи муносабатлари режа: 1. сув ҳуқуқи муносабатлари тушунчаси, хусусиятлари ва таснифи 2. сув ҳуқуқи муносабатларининг асосий йўналишлари, обеъкти ва субъектлари 3. сув ҳуқуқи муносабатларининг субъектлари 4. сув ҳуқуқи муносабатлари мазмуни ҳаммамизга маълумки, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирлар натижасида турли ижтимоий муносабатлар пайдо бўлиб, улар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий аҳамиятга эга эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. ушбу соҳадаги ижтимоий-экологик муносабатлар ўз навбатида қўйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади: · ерга оид муносабатлар; · сув ҳуқуқи муносабатлари; · ер ости ҳуқуқи муносабатлари; · ўрмон-ҳуқуқи муносабатлари; · ҳайвонот дунёсига оид ижтимоий муносабатлар; · атмосфер...

DOC format, 116.5 KB. To download "сув ҳуқуқи муносабатлари", click the Telegram button on the left.