сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий

DOC 145,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404195746_51769.doc сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари режа: 1. гидротехника иншоотлари ва уларнинг хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш зарурати 2.гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини бошқариш ва уларни баҳолаш 3. гидротехник иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар 4. сув хўжалиги ташкилотларининг гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қоидалари тарихшунос олим с.а.семеновнинг хулосасига кўра қадимги цивилизация ўчоқларида (миср, мессопатамия, хитой, хиндистон, марказий осиё) бирон бир қабила, миллат ёки давлатни босиб олиш учун авваламбор уларни сувсиз қолдирганлар. бунинг учун душман дарё, канал ёки ариқларда ўрнатилган сув иншоотларидан фойдаланганлар, яъни улар орқали сувни тўхтатиб қўйганлар, аҳоли пунктига оқаётган сувни бошқа жойларга буриб юборганлар ёки қишлоқ ва шаҳарларни сувга бостириб юборганлар. шу тариқа мустаҳкам ҳисобланган қалъалар осонгина забт этилган. ҳозирги кунда ҳам айниқса иссиқ ва суғормиладиган деҳқончилик тарқалган ўлкаларда, сув иншоотлари миллат ва давлат хавфсизлигини таъминлаб турувчи омил сифатида эътироф этиб келинмоқда. сув ресурсларини инсон ҳаётида тўтган бундай …
2
йтилади. «гидро» - грекчада «hydrо»-сув, намлик деган маънони англатиб, илмда у сув билан боғлиқ бўлган гидрология, гидрография, гидротехнива ва шу каби фанларни ифода этади. гидротехника фани табиатдаги сувларни мақсадли ва тўлақонли инсон манфаатларига хизмат қилишни таъминлаш учун мухандислик иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишнинг технологик усулларини тадқиқ қилади. гидротехник иншоотларга 1999 йил 20 августда қабул қилинган «гидротехника ишноотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида санаб ўтилган -тўғонлар (плотиналар); гидроэлектр станцияларнинг бинолари; сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш, сув чиқариш иншоотлари ва тунеллари (сув ўтказиш тунеллари); каналлар; насос станциялари; сув омборлари, дарё, канал ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар; саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар) киради. гтини таснифлаш уларнинг вазифаси, конструкцияси (тузилиши), хавфлилик даражаси ва ишлаш муддатига қараб гуруҳлаштирилади. масалан, гидромелиорция нуқтаи назардан гтини икки гуруҳга ажратилади – дарёлардаги ва ички тизимли ёки тармоқлардаги. дарёлардаги гтига: туғонлар, қирғоқдаги дамба(кўтарма)лар, асосий сув …
3
а қаратилган иншоотлар; каналлардан ўтган кўприк ва қувурлар, суғориш шаҳобчаларига ўрнатилган гидроэлектростанциялар; молларни суғориш учун қўйилган мосламалар; ходаларни оқизувчи ёки тутиб қолувчи мосламалар киради. гтини асосий, иккиламчи ва ёрдамчи каби турларга ҳам ажартилади. асосий гти ўз ичига катта ва ўта муҳим иншоотларни қамраб олади (рўйхати вазирлаир маҳкамасининг 1999 йил 30 мартдаги 143-сонли қарорининг 1-иловасида келтирилган). асосий гтининг тўхтатилиши ўта масъулиятли ва оғир жараён бўлиб, у ҳар бир давлатнинг миллий хавфсизлиги ва барқарор ривожланишига ўз салбий таъсирини ўтказиши мумкин. иккиламчи гтига тўхталиши маҳаллий ҳалқ хўжалик тизимини бир маромда ишлашига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган, лекин уни бутунлай издан чиқара олмайдиган иншоотлар киради. ёрдамчи гтига асосий ва иккиламчи гтини қуриш ва таъмирлаш мобайнида вақтинчалик ўрнатиладиган иншоотлар киради. асосий, иккиламчи ва ёрдамчи гти гост 3315-46 асосида, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига қараб 5 та классларга ажратилади: i класс – алоҳида қурилган; ii класс – юқори даражада капитал қурилган; iii класс – одатий капитал қурилган; iv …
4
да кўрсатилган табиий ҳолда юзага келган «кўл ва сув ҳавзалари» афсуски, иншоотлар тоифасига кирмайди. 2003 йилга келиб ўзбекистонда умумий сув ҳажми 15 млрд.м3 га тенг бўлган 53 та сув омборлари, 6,4 минг м3/с сув сарфига эга бўлган 15 мингдан зиёд насос станциялар, 30 дан зиёд гидроэнергетик станциялар (гэс), 40 дан зиёд йирик гидроузеллар, 27 минг км магистрал ва хўжаликлараро каналлар ҳамда улардаги гти, 29 минг км қоллектор (зовур)лар мавжуд бўлган. бўларнинг ҳаммаси, биринчидан, мауйян бошқариш ва тартибга солиш муноса-батларининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни талаб этади. зеро, ҳуқуқий демократик давлатда барча ижтимоий муносабатларнинг юридик негизини бўлиши талаб этилади. бозор иқтисодиётининг ривожлана бориши эса турли мулк шаклларини юзага келтирмоқдаки, уларнинг гтидан фойдаланишлари маълум бир ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бажарилиши туфайлигина амалга ошиши ҳеч кимга сир эмас. икккинчидан, йирик ва алоҳида аҳамият касб этувчи гтининг кўпчилиги 30-40 йил аввал ишга туширилган, яъни улар аҳоли, саноат, қишлоқ хўжалиги ва атроф муҳит учун хавфсиз даражада, деб …
5
ниш тўғрисидаги қонунни такомиллаштириш масаласини ўртага қўйди. натижада 1999 йил олий мажлиснинг xv сессиясида махсус «гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида» қонун қабул қилинди. энг муҳими, 30 март 1999 йил вазирлар маҳкамаси ҳузурида катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («давсувхўжалик-назорат») ташкил этилди. аммо, ханузгача мазкур давлат идорасининг вақолати, функцияси ва тегишли ижтимоий муносабатларга таъсир этиш механизмини тўлиқ акс эттирувчи меъёрий асоснинг йўқлиги бу борада талай ишларнинг қилиниши кераклигига алоҳида урғу беришни тақозо этади. 2003 йил декабрда олий мажлиснинг аграр,сув ва озиқ-овқат масалалари бўйича қўмитаси томонидан ўтказилган махсус конференция айнан ушбу масалаларга бағишланган эди. савол туғилиши мумкин, нега қонун айнан гтининг хавфсизлиги тўғрисида, деб номланади. чунки уларнинг нормал ишлаши маҳаллий, миллий ва регионал барқарорликни таъминлайди. улар инсонларнинг ҳаётий зарур бўлган бирламчи эҳтиёжи-сувга бўлган ҳуқуқий талабини қондириш учун хизмат қилади, яъни миллий хавфсизликнинг ажралмас бир бўлаги сифатида қатнашади. шунинг учун ҳам қонун гтининг мавжудлигини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий" haqida

1404195746_51769.doc сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари режа: 1. гидротехника иншоотлари ва уларнинг хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш зарурати 2.гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини бошқариш ва уларни баҳолаш 3. гидротехник иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар 4. сув хўжалиги ташкилотларининг гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қоидалари тарихшунос олим с.а.семеновнинг хулосасига кўра қадимги цивилизация ўчоқларида (миср, мессопатамия, хитой, хиндистон, марказий осиё) бирон бир қабила, миллат ёки давлатни босиб олиш учун авваламбор уларни сувсиз қолдирганлар. бунинг учун душман дарё, канал ёки ар...

DOC format, 145,0 KB. "сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.