божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси

DOC 83.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404143779_51627.doc www.arxiv.uz божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси режа : 1. божхона статистикасининг асосий вазифалари ва ўрганиш объектлари 2. ташқи савдо божхона статистикаси кўрсаткичлари. 3. ташқи савдо божхона статистикасида товарлар етказиб беришнинг тижорат шартлари. божхона статистикаси ташқи савдода, шунингдек божхона тўловларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, контрабандага қарши кураш ва божхона қоидалари бузилиши, носавдо обороти ва ҳоказоларбилан боғлиқ махсус соҳаларда юз бераётган ҳодисаларда юз бераётган ҳодисалар ва жараёнларнинг миқдор жиҳатини ўрганади. давлат статистикасидан фарқ қилган ҳолда божхона статистикасида барча дастлабки ахборот энг қуйи даражадан энг юқори даражагача берилади, бироқ унда кўрсаткичлар жами анча кам. қуйидагилар божхона статистикасининг асосий вазифаси ҳисобланади: · мамлакат экспорт ва импорти тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш; · ташқи савдо ривожланиши тамойили, экспорт ва импорт тузилмасини, товар оқимлари ҳаракатини макроиқтисодий вазият таҳлили билан биргаликда таҳлил қилиш; · давлат ҳокимияти олий органлари томонидан божхона сиёсати ҳамда ташқи савдони давлат томонидан бошқариш соҳасида қарорлар қабул қилинишида …
2
лакат - товар») ташқи савдо божхона статистикасининг кузатиши ва ўрганиши мавзуси ҳисобланади. ташқи савдо божхона статистикасида экспорт деганда олиб кирилиши мажбурий бўлмаган мамлакатда ишлаб чиқарилган, етиштирилган ёки қазиб олинган товартларнинг мамлакатдан олиб чиқилиши тушунилади. бунда мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар сирасига, шунингдек мамлакатга олиб келинадиган ҳамда уларнинг асосий сифат ва техник тавсифларини ўзгартирувчи ишлов бериладиган чет элда ишлаб чиқарилган товарлар ҳам тегишли бўлади. товарлар экспорти моддий бойликларнинг миллий захираларини камайтиради (экспорт товарларни сотишдан олинган тушум – тўлов балансининг кирим қисми). импорт деганда мамлакатга товарларолиб кирилиши тушунилади. импортга мамлакатнинг ичида истъемол қилишга, қайта экспорт қилишга мўлжалланган товарлар ва мамлакат ташкилотлари учун чет элда харид қилинган товарлар киритилади. товарлар импорти моддий бойликларнинг миллий захираларини кўпайтиради. мамлакатнинг божхона чегараси орқали олиб ўтишда товарларга декларация тўлдиришда ўзбекистон республикасида фойдаланиладиган ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (тиф тн) да келтирилган экспорт ва импорт товарлар ташқи савдо божхона статистикасида кузатишнинг бевосита объектлари ҳисобланади. ўзбекистон республикаси божхона кодексининг 7 …
3
товарлар; · электр энергияси, сув, товарларни (нефть, газ) қувурлар орқали етказиб бериш; · хорижий кемалар, самолётлар ва юк автомобиллари учун сотилган ҳамда тегишлича мамлакат кемалари, самолётлари ва юк автомобиллари учун чет элда сотиб олинган бункер ёқилғи, ёнилғи, озиқ - овқат ва материаллар; · бир йилаг ва ундан кўп вақтга ижарага олинган товарлар (етказиб бериш вақтида ижарага олинган товарнинг тўлиқ қиймати бўйича ҳисобга олинади); · мамлакатга олиб келинган ҳолда қайта экспорт қилинадиган товарлар; · қўшма корхоналарнинг устав жамғармаси ҳисобига олиб кирилган (олиб чиқилган) товарлар; · товарлар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши вақтидан қатъий назар мамлакат ҳудудида ва чет элда ўтказиладиган ярмакалар, кўргазмалар ва бошқаларда сотилган (сотиб олинган) товарлар; · олиб кирилиши ва олиб чиқилиши вақтидан қатъий назар консигнаторлар орқали сотилган (сотиб олинган) товарлар; · олиб чиқилган (олиб кирилган) кино, теле, видео ва аудио маҳсулотлар, лицензиялар ҳақини тўлаш ҳам шу жумлага киради; · муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар, банкнотлар ва тангалар (уларнинг тижорат …
4
аладаги қимматли қоғозлар, банкнотлар ва тангалар; · мамлакат ҳудуди орқали ўтувчи транзит хорижий товарлар; · мамлакатга олиб кирилмайдиган қайта экспорт қилинадиган товарлар; · вақтинча олиб чиқиладиган ва тегишлича олиб туриладиган товарлар (жумладан, кўргазмалар, ярмаркалар ва консигнация учун мўлжалланган товарларнинг сотилмайдиган қисми), пойгалар, югуришлар ва шунга ўхшашларда қатнашиши учун вақтинча олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган ҳайвонлар; прокат учун чет элга олиб чиқиладиган ҳамда қайтиб олиб кириладиган ватан кино ва телефильмлари; савдо намуналари сифатида олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган товарлар; · чет элга вақтинча олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган қайтариладиган идиш. контейнерлар ва транспорт воситалари ҳамда уларнинг қайтарилиши; · йўловчиларнинг шахсий багажи, чет элдаги элчихоналар, дипломатик миссиялар, ваколатхоналар, савдо ваколатхоналари ва бошқа ташкилотлар учун мўлжалланган ашёлар (хизмат ва шахсий) (чет элда мамлакат билан унинг ташкилотлари ўртасида товарлар ҳаракати товарларнинг мамлакат ичидаги ҳаракати деб тушунилади); · бир йиладн кам муддатга ижарага олинган товарлар; · тузатиш учун жўнатиладиган ҳамда тузатишдан кейин қайтариладиган транспорт воситалари …
5
иб бериладиган мамлакати тўғрисида, етказиб бериш шартлари, нархлар ва бошқалар ҳақида тасаввур беради. пул ифодасида ҳисоблаб чиқилган экспорт ва импорт асосий иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. унинг негизида ташқи савдо самарадорлиги аниқланади, ташқи савдо баланси сальдоси, мамлакат тўлов балансида ташқи савдонинг ўрни ва аҳамияти белгиланади. ташқи савдода муомалада бўлувчи товарлар ҳисоби нафақат қиймат, балки миқдор кўрсаткичлари орқали амалга оширилади, бу аниқ битишув нархлари ёки ўртача статистик нархлартўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради. ташқи савдо божхона статистикасини шакллантириш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: ҳисобот даври; товар оқими йўналиши (олиб кириш ёки олиб чиқиш); олиб киришда товар ишлаб чиқарилган мамлакат; олиб чиқишда товар етказиб бериладиган мамлакат; статистика қиймати; товар коди ва номи; нетто оғирлик; ўлчашнинг қўшимча бирликлари коди ва номи; ўлчашнинг қўшимча бирликлари бўйича миқдор; битишув хусусияти; божхона режими тури; товар жўнатувчи (олувчи)нинг тоифаси; минтақа. келтирилган кўрсаткичлар фақат ташқи савдо статистикаси бўйича вақти – вақти билан материалларни эълон қилиш ватайёрлаш имконини берибгина қолмай, балки ҳар хил …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси"

1404143779_51627.doc www.arxiv.uz божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси режа : 1. божхона статистикасининг асосий вазифалари ва ўрганиш объектлари 2. ташқи савдо божхона статистикаси кўрсаткичлари. 3. ташқи савдо божхона статистикасида товарлар етказиб беришнинг тижорат шартлари. божхона статистикаси ташқи савдода, шунингдек божхона тўловларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, контрабандага қарши кураш ва божхона қоидалари бузилиши, носавдо обороти ва ҳоказоларбилан боғлиқ махсус соҳаларда юз бераётган ҳодисаларда юз бераётган ҳодисалар ва жараёнларнинг миқдор жиҳатини ўрганади. давлат статистикасидан фарқ қилган ҳолда божхона статистикасида барча дастлабки ахборот энг қуйи даражадан энг юқори даражагача берилади, бироқ унда кўрсаткичлар жами анча кам. қуйидагилар божхона статистикаси...

DOC format, 83.5 KB. To download "божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси", click the Telegram button on the left.