аҳолини иш билан таъминлаш

DOC 169.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404143624_51623.doc аҳолини иш билан таъминлаш аҳолини иш билан таъминлаш режа: 1. аҳолини иш билан таъминлаш тушунчаси ва фуқароларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқлари 2. ходимларни корхоналардан бўшатилиши ва унинг ҳуқуқий тартибга солиниши 3. ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ҳуқуқий кафолатлар 4. ишсизлик нафақаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ижтимоий ёрдамлар 5. аҳолини иш билан таъминлашга оид тадбирларда иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иштироки 6. фуқароларни ишга жойлаштириш. ишга жойлаштириш органлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми ўзбекистон республикаси конституциясининг 37-моддасида айтилганидек: «ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир». шунингдек, «инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси»да ҳам меҳнат қилиш ҳуқуқи инсоннинг энг муҳим табиий ҳуқуқларидан эканлиги тан олинган. ушбу декларациянинг 23-моддасида таъкидланганидек: «ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни ўз эрки билан танлаб олиш, меҳнатнинг адолатли ва қулай шароитлари бўлиши ва ишсизликдан муҳофаза этилиш ҳуқуқига эгадир» . шўролар даврида меҳнат қилиш …
2
атижасида ғайритабиий вазият юзага келарди. жумладан, шаҳарда малакали ишчи кучи мунтазам етишмагани ҳолда қишлоқларда меҳнатга яроқли аҳолининг асосий қисми жамланган бўлиб, иш билан таъминлаш соҳасида ўткир муаммоларни юзага келтирар, меҳнат ресурсларидан нооқилона ва исрофгарчилик билан фойдаланишга, меҳнат унумдорлигининг жуда паст бўлишига олиб келар эди. мустақилликнинг қўлга киритилиши, бозор иқтисодиётига ўтилиши билан меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, иш кучининг ҳам ўз қийматига эга, сотиладиган ва сотиб олинадиган бойликка айланиб бориши билан боғлиқ бўлган меҳнат бозорини шакллантиришни долзарб вазифа қилиб куйди. мамлакатимизда кенг қамровли хусусийлаштириш жараёнининг амалга оширилиши натижасида мулкчилик, ишлаб чиқариш соҳасида давлат якка ҳокимлигига тўла барҳам берилиб, кўп укладли иқтисодий тизим вужудга келтирилди. 2000 йил 1 октябргача бўлган маълумотларга кўра меҳнатга яроқли аҳолининг 75,8% халқ хўжалигининг нодавлат секторида банд эканлигини айтиб ўтиш кифоя . бунинг натижасида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва аҳолининг бандлиги масалаларида янги ривожланиш тенденциялари, янги қонуниятлар юзага кела бошлади. бозор муносабатлари меҳнатнинг оқибатлари, ишчи кучининг сифатига нисбатан қаттиқ талаблар қўйиши …
3
и ишчи кучининг мулк эканлигини қайд этди ва кодекснинг 57-моддасида кўрсатилганидек, «унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир. ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслик жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди. ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир». меҳнат қилиш ҳуқуқлари фуқаролар томонидан амалга оширилиши пайтида ҳар қандай шаклдаги камситиш, ноқонуний имтиёзлар бериш, фуқаро учун ноқулай бўлган шартларда меҳнат қилишга мажбур этиш қатъиян ман этилади. меҳнат кодексининг 58-моддасида айтилганидек, меҳнат қилиш ҳуқуқларининг амалга оширилиши давлат: · иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни таъминлаш эркинлигини; · ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиши; · мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни; · ҳар кимнинг касбга ва ишга эга …
4
иқтисодиётда таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилиши, мулкнинг босқичма-босқич давлат тасарруфидан чиқарилиши, иқтисодиётнинг нодавлат сектори, айниқса хусусий ва кичик тадбиркорликнинг давлат йўли билан қўллаб-қувватланиши, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган якка тадбиркорликка кенг йўл очилиши, қишлоқ жойларида аҳолига қўшимча ер майдонларининг берилиши туфайли ортиқча иш кучи билан боғлиқ муаммони юмшатиш, одамларни самарали меҳнатга жалб этиш имкони яратилди. республикада ишсизлик кўпайишининг олдини олиш мақсадида меҳнат бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. ҳозирги пайтда аҳоли бандлиги биржалари фаолият кўрсатиб турганлигини айтиб ўтиш ўринлидир. натижада расмий маълумотларга кўра 2000 йил охирига келиб қайд этилган ишсизлар сони 43100 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 0,5%ни ташкил этган . бу кўрсаткич аҳволни аниқ акс эттирмаслиги ва яширин ишсизлик бир мунча юқори бўлиши мумкинлигини, аммо ҳар қалай бу кўрсаткичлар аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида пухта ўйланган давлат сиёсати самара бераётганлигини кўрсатади2. меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қаратилган ва ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 58-моддасида …
5
шунингдек бўш иш ўринлари бўйича ахборотларни шакллантириш ва таҳлил этиш, ёшларни, иш билан машғул бўлмаган аҳолини касб-кор устунликлари ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилади, иш ўринлари ташкил қилиш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга ошириш кабилар киритилган . аҳолини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асосий мақсади – меҳнат бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга, бу соҳада амал қила бошлаган рақобат шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг муҳофаза этилишларини таъминлашдан иборат. «аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунининг 5-моддасига мувофиқ иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий қоидалари жумласига: · аҳолини иш билан таъминлашда ўзбекистон республикасининг мустақиллиги; · меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишида барча одамларнинг жинси, ирқи, динга муносабати, ёши, сиёсий эътиқоди, миллати, билими, ижтимоий ва оилавий аҳволидан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш; · фуқароларнинг меҳнат ташаббусини қўллаб-қувватлаш, меҳнаткашларга иш билан банд бўлиш, меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришида муносиб шароитларни таъминлайдиган серунум …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "аҳолини иш билан таъминлаш"

1404143624_51623.doc аҳолини иш билан таъминлаш аҳолини иш билан таъминлаш режа: 1. аҳолини иш билан таъминлаш тушунчаси ва фуқароларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқлари 2. ходимларни корхоналардан бўшатилиши ва унинг ҳуқуқий тартибга солиниши 3. ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ҳуқуқий кафолатлар 4. ишсизлик нафақаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ижтимоий ёрдамлар 5. аҳолини иш билан таъминлашга оид тадбирларда иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иштироки 6. фуқароларни ишга жойлаштириш. ишга жойлаштириш органлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми ўзбекистон республикаси конституциясининг 37-моддасида айтилганидек: «ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш...

DOC format, 169.5 KB. To download "аҳолини иш билан таъминлаш", click the Telegram button on the left.