писхологик тестлар ва уларнинг таърифи

DOC 45,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352871211_39407.doc писхологик тестлар ва уларнинг таърифи режа: 1. дастлабки психологик тестлар. 2. интеллектуал тестлар. 3. кэттлнинг шахснинг 16 фактор тести. 4. касб танлашга йўллаш тестлари. тест методи. тест - инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш, демакдир. шахснинг ақпий ўсишини, менталитетини, қобилиятини, иро-давий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлла-ниладиган қисқа масала, топшириқ, мисол, жумбоқ, сюжетли расм ёки шакл тест деб аталади. тест, айниқса, одамнинг қандай касбни эгаллаш мумкинлигини, касбга яроқлилиги ёки яроқсизлиги, истеъ-додлилар, иқтидорлилар ва ақли заифларни аниқлашда кишиларни саралашда кенг қўлланилади. тест методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг объективлиги ва уларни ил-мий тахлил қила билашга боглиқдир. 1905 йилдан, яъни франиуз психологи а. бинэ ва унинг шогирди а. симон инсоннинг ақлий ўсиш ва истеъдод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин психологияда тест методи қўллана бошланди. чет эл психологлари тестларни шахснинг истеъдод даражасини аниқлаш воситаси деб билдилар. бироқтест текширилаётган ҳодиса-ларнинг психологик мезони ҳисобланмайди. маълумки, …
2
лар-дан фойдаланмоқдалар. ҳозирги даврда нодир тестлар қаторига пси-хологлардан роршах, розенцвейг, кэттелл, вартегг, векслер, мейли, айзенк, аназтази, равен ва бошқалар ижодининг намуналарини ки-ритиш мумкин. психологияда тестлар қуйидаги туркумларга, турларга ажратилган ҳолда қўлланилади. энг кенг тарқалган тестлар қаторига: билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлик даражасини аниқ-лашга қаратилган диагностик методлардан бири мақсадга (ютуққа) эришув тестлари ёки педагогик тестлар деб номланади; бу тур ҳара-кат тестлари (механизмлар, материаллар, инструмент кабилардан фойдаланишга мўлжалланган), ёзма тестлар (махсус бланкалардаги саволлардан битта тўғрисини топишга ёки расмдан муҳим томонини ажратишга йўналтирилган), оғзаки тестлар (саволлар тизими умумий гаълим ва касб таълимида тайёргарлик даражасини аниклайди). инсоннингакл идроки, акл заковати, ақлий қобилияти ва фикр-лаш даражасини ўлчашга мўлжалланган тестлар интеллект тестлари дейилади; улар вербал ва новербал шаклларда тузилган бўлиб, ақлий имконият, уқувчанлик, топқирлик, зеҳн, фаросатлилик, ақлий тарақ-қиёт даражасини аниқлаш учун хизмат қилади; тест топшириқлари йўриқномасида аналогияга, умумлаштиришга, тушунчаларга, тавсиф-лашга мантиқий муносабатни аниқлаш талаб этилади. ижодиёт (креативлик) тестлари шахснинг ижодий қобилиятла-рини ўрганиш ва баҳолашга мўлжалланган бўлади; …
3
мезоннинг психологик мутаносиблиги, релевантлиги олдиндан ҳисобга олиниши лозим. шахсга оид ёки шахслилик тестлари: шахснинг установкаси, қадриятларга муносабати, эмоционал ҳолатлари, мотивацияси, шахс-лараро муносабатдаги сифатлари, хулқ-атворининг типик шакллари ва ҳоказоларни ўрганишга, ўлчашга, аниқлашга ёрдам беради. улар шахсни ўрганиш шкалалари, сўровномалари ва билим жараёнларини ўлчаш, баҳолаш, ўзини ўзи баҳолашга йўналтирилган бўлади. шу-нингдек, субъективликни акс эттирувчи текстлар тизимини ҳам қам-раб олади. проектив тестлар (лотинча ргоспевгло олдинлаб, илгарилаб намоён этиш маъносини билдиради): проекция натижаларини психо-логик талқин қилишга асосланган шахсни яхлит ўрганишга қаратил-ган методлар мажмуаси проектив тестлар дейилади. психологик ҳимо-яланишдан ташқари, фавқулоддаги вазиятда индивидуаллигини ўзига хос намойиш этиш кабиларда мужассамлашади. бундай тестлар тур-куми ассоциатив (тугалланмаган гаплар ёки ҳикоя), экспрессив (пси-ходрама, ўйинлар, ишбилармандлик ўйинлари, соцтренинг, эркин мавзуда расм чизиш) турларига ажратилади. шахснинг ички дунёси моҳиятини субъектнинг шахсан ўзи тўлароқ намойиш этишга хизмат қилади. шундай қилиб, тестлар қаторига ютуққа (мақсадга) эришиш тест-лари (улар дарсликларда берилган билим, малака даражаларини ба-ҳолашга қаратилган), интеллект тестлари (аклий тараққиёт даража-сини ўлчашга мўлжалланган), шахслилик …
4
сбдаги одамлар (чақалоқ, бола, ўспирин, балоғатга етган ва қарилар)нинг психикасини чуқурроқ, аниқроқ тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими ҳисобланади. эксперимент методи ёрдамида сунъий тушун-чаларнинг шаклланиши, нутқнинг ўсиши, фавқулодда ҳолатдан чи-қиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг ҳис-туй-ғулари, характери ватипологик хусусиятлари ўрганилади. инсон пси-хикасининг нозик ички боғланишлари, муносабатлари, мураккаб механизмлари текширилади. бунинг учун эксперимент материалини текширувчи синчковлик билан танлаши, объект тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятларни яратиши, бунда синалувчининг ёши, ақл-идроки, ха-рактер хусусияти, ҳис-туйғуси, қизиқиши ва савиясига, турмуш таж-рибасига, кўникма ва малакаларига эътибор бериши лозим. ўқув услубий адабиётлар рўйхати: 1. ғозиев э.ғ. умумий психология. 1-китоб. психология бўлими талабалари учун ўқув қўланма. т. ўзму. 2003 й. 2. ғозиев э.ғ. психология. –т., ўзму «университет», 2003. 3. ғозиев э.ғ. тафаккур психологияси. тошкент: университет ,1990. 4. ғозиев э.ғ. хотира психологияси. –тошду , 1994. 5. бернштейн н.а. физиология движений и активность. м., 1990. 6. василюк ф. е. психология переживания. м., 1984. 7. введение в психологию/ под …
5
писхологик тестлар ва уларнинг таърифи - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"писхологик тестлар ва уларнинг таърифи" haqida

1352871211_39407.doc писхологик тестлар ва уларнинг таърифи режа: 1. дастлабки психологик тестлар. 2. интеллектуал тестлар. 3. кэттлнинг шахснинг 16 фактор тести. 4. касб танлашга йўллаш тестлари. тест методи. тест - инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш, демакдир. шахснинг ақпий ўсишини, менталитетини, қобилиятини, иро-давий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлла-ниладиган қисқа масала, топшириқ, мисол, жумбоқ, сюжетли расм ёки шакл тест деб аталади. тест, айниқса, одамнинг қандай касбни эгаллаш мумкинлигини, касбга яроқлилиги ёки яроқсизлиги, истеъ-додлилар, иқтидорлилар ва ақли заифларни аниқлашда кишиларни саралашда кенг қўлланилади. тест методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг объ...

DOC format, 45,5 KB. "писхологик тестлар ва уларнинг таърифи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.