жиноят процессуал мажбурловнинг бошқа чоралари

DOC 104.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352857497_39087.doc жиноят процессуал мажбурловнинг бошқа чоралари режа: 1.лавозимдан четлаштириш 2. мажбурий келтириш 3. шахсни тиббий муассасага жойлаштириш 4. жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш. суриштирув, дастлабки тергов ва судда процессуал мажбуриятларни ҳамда тартибни бузганлик учун жавобгарлик лавозимдан четлаштириш жпкнинг 255-моддасида назарда тутилган лавозимдан четлаштириш жиноят-процессуал мажбурлов чораси сифатида аниқ ифода этилган ўзига хос хусусиятларга эга. кўриб чиқилаётган бу процессуал мажбурлов чораси, башарти айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса, у жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплашга тўсқинлик қилади ёки жиноий фаолиятини давом эттиради деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, қўлланилиши мумкин. бунда айбланувчи, судланувчи мансабдор шахс бўлиши керак. мансабдор шахс ва масъул мансабдор шахс тушунчаси жиноят кодексининг 8-бўлимида берилган. қуйидагилар масъул мансабдор шахслар ҳисобланади: 1) ҳокимият вакиллари; 2) давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ёки тайинлаш бўйича доимий ёхуд вақтинча ташкилий бошқарув маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган …
2
ни ўзгартириш, хизмат бўйича бўйсунувидаги гувоҳлар ва жабрланувчиларга улар сўроқ қилинганда ўзига қулай бўлган кўрсатувлар бериши мақсадида руҳий таъсир этиш) истагида бўлганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳақиқий маълумотлар тўплами мавжудлиги билан вужудга келиши керак. жабрланувчини, судланувчини лавозимдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиб, суриштирувчи, терговчи, прокурор бу ҳақда қарор чиқаради, суд эса ажрим чиқаради. суриштирувчининг, терговчининг бу ҳақдаги қарори прокурор розилигини олиши зарур (жпк нинг 256-м.). қарорда ёки ажримда қуйидагилар кўрсатилади: лавозимдан четлаштириладиган шахс; унинг иш жойи; лавозимдан четлаштириш асослари; шунингдек, корхона муассаса, ташкилотнинг ваколатли раҳбарларига шахсни лавозимдан четлаштириш тўғрисида йўналтирилган талаб. қарор ёки ажрим албатта асосланган бўлиши керак. айбланувчини лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарорда прокурор рухсатини олиши керак (жпк нинг 256-м.). прокурор томонидан бундай қарорнинг қонунийлиги ва асосланганлигини текшириш мансабдор шахсларни асоссиз айбловлардан ҳимоя қилишнинг муҳим, зарур кафолати ҳисобланади, бутун давлат аппаратини мустаҳкамлаш ишига хизмат қилади. айбланувчини, судланувчини лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим, бундай чорага кейинчалик зарурат қолмаган тақдирда, суриштирувчи, терговчи, …
3
0-м.). бу нарса унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки у жиноят содир этишга алоқадор бўлмаган; унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаган; жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов олиб борилган ёки суд муҳокамаси ўтказилган жиноят воқеаси бўлмаган ҳолларда юз беради. лавозимдан четлаштириш вақтинчалик чора бўлиб, у фақат жиноят ишини тергов қилиш ва судда ҳал қилиш даврида қўлланилади. уни жиноий жазолар турлари ҳисобланадиган ҳам лавозимдан бўшатиш, ҳам муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан ёки ҳам муайян фаолият билан шуғуланишдан маҳрум этиш билан аралаштириш мумкин эмас. тўғри қўлланилган тақдирда у, одатда, самарали чора ҳисобланади. жпк нинг 259-моддасида мансабдор шахсларни лавозимдан четлаштиришнинг алоҳида тартиби назарда тутилган. унга кўра суриштирувчи, терговчи ва прокурор, башарти улар ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилинган бўлсалар, лавозимдан четлаштирилган ҳисобланади. мажбурий келтириш жиноят ишларини судда кўриш жиноят процессуал фаолият доирасига жалб этилган барча шахс ва органларнинг фаол иштироки заруратини назарда тутади. жиноят ишларини судда кўришнинг у ёки бу иштирокчиларининг ўз процессуал …
4
пк нинг 261-м.). амалдаги жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳга нисбатан мажбурий келтиришни қўллаш мумкинлигига, башарти улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда, йўл қўйилади (жпк нинг 262-м. 1-қ.). бу ҳолларда мажбурий келтириш қароридан олдин қуйидагилар амалга оширилади: биринчидан, шахснинг қонунда назарда тутилган тартибда ва шаклларда амалга оширилган тегишли органга чақирилиши; иккинчидан, чақирилаётган шахсда келмаслик учун узрли сабаблар йўқлигининг аниқланиши. тергов ва суд органларига гувоҳни, жабрланувчини, гумон қилувчини ва озодликда юрган судланувчини чақириш тартиби жпк нинг 97-моддасида тартибга солиниб, унда белгиланадики, юқорида айтиб ўтилган шахслар чақирув қоғози билан чақирилади. чақирув қоғози почта орқали жўнатилади ёки чопар орқали топширилади. чақирув телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ёки телефакс орқали ҳам бўлиши мумкин. тергов ҳибсхонасида, вақтинча қабул қилиш-тақсимлаш қабулхоналари, жазони ижро этиш ёки тарбия колонияларида сақланаётган шахслар шу муассасаларнинг маъмурияти орқали чақиртирилади (жпк нинг 97-м. 4-қ.). қуйидагилар шахс чақирув бўйича келмаслигининг узрли сабаблари деб тан олинади: 1) чақирилаётган шахсни …
5
опшириш имконияти бўлмаганда оила аъзосининг касаллиги ва ҳоказолар киради. бундай узрли сабабларнинг тўлиқ рўйхатини қонунда белгилаш мумкин эмас. ҳар бир муайян ҳолда бу масала маълум ҳолатларга кўра ҳал этилади. мажбурий келтиришни қўллаш мумкинлиги чақирувлар сони билан эмас, балки чақирилган шахснинг узрли сабаблар бўлмаган тақдирда келмаганлиги билан белгиланади. бу ҳолатларни аниқлаб, дастлабки тергов ва суриштирув органлари, шунингдек суд келмаган шахсга нисбатан такроран чақирмасдан мажбурий келтиришни қўллашга ҳақли. гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига нисбатан бундан ташқари олдиндан чақирувсиз мажбурий келтириш қўлланилиши мумкин (жпк 262-м. 2-қ.). кўрсатилган шахслар суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниб юрган ёки аниқ яшаш жойи бўлмаган тақдирда бунга йўл қўйилади. ҳар бир ҳолда мажбурий келтириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар жиноят иши материалларида ҳамда мажбурий келтириш тўғрисидаги қарорда ўз аксини топиши керак. жпк да мажбурий келтиришни процессуал расмийлаштириш лозимлиги мустаҳкамлаб қўйилган (жпк нинг 263-м.). суриштирувчи, терговчи, прокурор мажбурий келтириш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. ушбу қарорда ёки …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиноят процессуал мажбурловнинг бошқа чоралари"

1352857497_39087.doc жиноят процессуал мажбурловнинг бошқа чоралари режа: 1.лавозимдан четлаштириш 2. мажбурий келтириш 3. шахсни тиббий муассасага жойлаштириш 4. жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш. суриштирув, дастлабки тергов ва судда процессуал мажбуриятларни ҳамда тартибни бузганлик учун жавобгарлик лавозимдан четлаштириш жпкнинг 255-моддасида назарда тутилган лавозимдан четлаштириш жиноят-процессуал мажбурлов чораси сифатида аниқ ифода этилган ўзига хос хусусиятларга эга. кўриб чиқилаётган бу процессуал мажбурлов чораси, башарти айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса, у жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплашга тўсқинлик қилади ёки жиноий фаолиятини давом эттиради деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, қўлланилиши мумки...

DOC format, 104.5 KB. To download "жиноят процессуал мажбурловнинг бошқа чоралари", click the Telegram button on the left.