суд қарорларининг ижро этилиши

DOC 147.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352649108_36457.doc режа: 1.суд ва бошқа идораларнинг қарорларининг ижроси-фуқаролик процессининг 2.якунловчи босқичи 3.суд қарорларини ижро этишда иштирок этувчи шахслар 4.ижро қилиш асослари 5.ижро ҳужжатларининг мажбурий ижрога топшириш муддатлари 6.ижро ишининг юритишнинг умумий қоидалари 7.қарздорнинг мулки ҳисобига ҳақ ундириш тартиби 8.иш ҳақидан ундириш 9.ундирилган суммани ундирувчилар ўртасида тақсимлаш 10.нафақа ундириш 11.бекор қилинган суд ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорларининг ижросини қайтариш суд ва бошқа идораларнинг қарорларининг ижроси-фуқаролик процессининг якунловчи босқичи ушбу боб «суд ҳал қилув қарорларининг ижро этилиши» деб аталса-да, аммо бунда фуқаролик ишлари юзасидан қарорлар чиқаришга ҳуқуқли бўлган бошқа органларнинг қарорларини ижро этиш тўғрисида ҳам сўз боради. одил судловликни амалга ошириш мақсадида фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида чиқарилган қарорларни ижро этиш фуқаролик процессининг якунловчи босқичидир. суднинг ҳал қилув қарорларига шикоят юқорига шикоят (протест) берилмаса ёки қарор судларда тасдиқланганидан сўнг қонуний кучга киради. бу қарорлар, шунингдек фуқаролик ишлари тўғрисида бошқа органларининг қарорлари одатда ихтиёрий равишда ижро этилади. агар бундай қарорларни ижро …
2
д қарорларини ижро этишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарорларини ва бошқа актларни мажбурий тартибда ижро этишни амалга оширувчи мансабдор шахс суд ижрочиси ҳисобланади. суд ижрочиси ўз ташаббуси билан ҳал қилув қарорини тез ва аниқ ижро этиш учун ҳамма қонуний чораларни кўришга ва тарафларга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан кўрикланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда фаол ёрдам беришга мажбур. ижро этадиган бурч-вазифаларига кўра суд ижрочилари суд акт ҳужжатлари ва бошқа органларнинг акт ҳужжатларини ижро этадиган суд ижрочиларига ва судларнинг белгиланган тартибда фаолият юритишини таъминлашда ёрдам кўрсатадиган суд ижрочиларига бўлинади. суд ижрочилари тўғрисидаги қонуннинг мазмунидан аниқланишича, суд ижрочилари ижро ҳужжатларини бажарилиши билан шуғулланувчи ижрочиларга ҳамда суд фаолиятини ташкил қилиш, одил судловни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашувчи ижрочилар ташкил қилиниши мулжалланган. амалдаги қонунларга асосан суд ижрочилари ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги органлари таркибига кирган суд ижрочиларининг жойларда қуйидаги тизими мавжуд: адлия вазирлигининг ўринбосарларидан бири бош суд ижрочиси бўлиб, у вазирликда ташкил этилган суд ижрочилари …
3
тида фаолият кўрсатадиган бўлсалар, ҳозирда эса ўзбекистон республикасининг бош суд ижрочиси, ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тақдимномасига кўра ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тайинланади ва озод этилади. ўзбекистон республикаси бош суд ижрочисининг ўринбосари, қорақалпоғистон республикаси бош суд ижрочиси, вилоятлар ва тошкент шаҳар бош суд ижрочилари ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан тайинланади ва озод этилади. катта ва оддий суд ижрочилари эгаллаб турган вазифаларига қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар суд ижрочилари бошқарма бошликлари томонидан тайинланади ва озод этилади. суд ижрочилари тўғрисидаги қонунда бош суд ижрочисидан тортиб туман (шаҳар) катта суд ижрочиларининг ваколатлари 7-10-моддаларида белгиланган. бу қоидаларда ўзбекистон республикаси бош суд ижрочиси суд ижрочиларининг фаолиятига раҳбарлик қилади, мутахассис кадрларни танлаш, укитиш ва уларни касбий ва махсус тайёргарлик малакасини оширишга доир ишларни ташкил этади; суд ижрочилари хизматининг барча ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган суд ижрочиларининг фаолиятини ташкил этиш моддий ва ижтимоий таъминот чораларини амалга ошириш тартибига доир масалаларни тартибни белгилаб турувчи кўрсатмалар ва фармойишлар …
4
суд ижрочилари юқоридагилардан ташқари суд раисининг, шунингдек судья ёки суд мажлисида раислик қилувчининг кўрсатма ва топшириқларининг тўғри ва ўз вақтида бажарилиши таъминлашга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади. суд ижрочилари ижро этиладиган ҳужжатларни бажаришда қатор бурчга ва ҳуқуқларга эга бўлиб, улар амал қилган ҳолда иш тутиши лозим. суд ижрочиларининг бурчлари қуйидагилардан иборат: 1. суд акт ҳужжатлари ва бошқа органлар акт ҳужжатларининг ижро этилиши тўғрисида»ги қонунда кўзда тутилган суд акт ҳужжатларининг ва бошқа органларнинг акт ҳужжатларини мажбурий тартибда бажариш жараёнида суд ижрочисининг бурчлари: ижро ҳаракатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажарилишига қаратилган чораларни кўриш; тарафларга ёки уларнинг вакилларига ижро иш юритувининг материал-ҳужжатлари билан танишиш имкониятини яратиш, улардан кўчирмалар, нусхалар олиш; ижро иш юритувига доир аризаларни ва мазкур иш юритувда иштирок этаётган тарафларнинг илтимосномаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича шикоят қилиш муддатлари ва тартибини тушунтирган ҳолда қарорлар чиқариш; башарти у бевосита шахсан ёки билвосита иш юритувининг натижасидан манфаатдор бўлган ёхуд унинг ҳолислигига шубха туғдирувчи …
5
мажбурий тартибда очиш. юқорида баён қилинганидек суд ижрочилари ижрога оид ҳужжатларни ижрога қаратиш билан бир қаторда судлар фаолиятини амалга оширишда одил судловни амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар билан кўмаклашади. бу борада улар қонунда кўрсатилган осойишталикни таъминлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги ишларни бажаришлари керак: судларда судьялар, гувоҳлар ва бошқа процесс иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш; суд мажлиси жараёнида тартибни сақлаш юзасидан раислик этувчи, суд раислари ва судьяларни фармойишларини бажариш; суд раиси ёки судьяларнинг судлашувчи ёки бошқа фуқароларга нисбатан мажбурий процессуал характердаги фармойишларини бажариш; суд мажлиси хоналари, маслахат уйлари ва суд биносини иш вақтида қўриқлашни таъминлаш; суд мажлиси залларини суд жараёнини олиб боришлик учун тайёргарлигини текшириш, судьяларни фармойиши асосида доимий равишда кўрилмайдиган жойга жиноий иш ва далилий ашёларни олиб келиниши ҳамда сақлашликни таъминлаш; суд ёки суд ижрочисига чақиртирилганда келмаган шахсларни мажбурий келтириш; ижро ҳаракатларини амалга оширишда катта суд ижрочиси кўрсатмаси асосида иштирок этиш. суд ижрочиси берилган ҳуқуқ доирасида амалга ошириладиган қонуний талабларини ўзбекистон республикаси ҳудудидаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "суд қарорларининг ижро этилиши"

1352649108_36457.doc режа: 1.суд ва бошқа идораларнинг қарорларининг ижроси-фуқаролик процессининг 2.якунловчи босқичи 3.суд қарорларини ижро этишда иштирок этувчи шахслар 4.ижро қилиш асослари 5.ижро ҳужжатларининг мажбурий ижрога топшириш муддатлари 6.ижро ишининг юритишнинг умумий қоидалари 7.қарздорнинг мулки ҳисобига ҳақ ундириш тартиби 8.иш ҳақидан ундириш 9.ундирилган суммани ундирувчилар ўртасида тақсимлаш 10.нафақа ундириш 11.бекор қилинган суд ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорларининг ижросини қайтариш суд ва бошқа идораларнинг қарорларининг ижроси-фуқаролик процессининг якунловчи босқичи ушбу боб «суд ҳал қилув қарорларининг ижро этилиши» деб аталса-да, аммо бунда фуқаролик ишлари юзасидан қарорлар чиқаришга ҳуқуқли бўлган бошқа органларнинг қарорларини ижро этиш тўғрисида...

DOC format, 147.0 KB. To download "суд қарорларининг ижро этилиши", click the Telegram button on the left.