судда вакиллик қилиш

DOC 79.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352645081_36387.doc режа: 1.cудда вакиллик қилиш тушунчаси, асослар ва турлари 2. судда вакиллик қилувчининг ҳуқуқлари (ваколатлари) cудда вакиллик қилиш тушунчаси, асослар ва турлари фуқаролар ва юридик шахслар фуқаролик ишларини судларда, аксарият ҳолларда ўзлари бевосита юргизадилар. аммо баъзи сабабларга кўра, чунончи: касаллик, командировкада бўлиш, ҳуқуқ нормаларидан етарли даражада хабардор бўлмаслик, муомала лаёқатига эга бўлмаслик ва бошқа сабаблар билан даъвогар ва жавобгар шахслар суд ишини юритишни бошқа шахсга (вакилга) топширишлари мумкин. қонунда (фпкнинг 50-моддасида) кўрсатилганидек, фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ўзлари ёки вакиллари орқали юритишлари мумкин. фуқаролар суд ишида шахсан қатнашиб туриб, вакилни ҳам ишга жалб этишга ҳақлидир. юридик шахслар, (ташкилот)нинг суд ишлари ўз хабарлари ёки вакиллари томонидан юритилади. судда вакиллик қилиш учун қонун фуқаролик ҳуқуқидаги вакиллик каби фуқароларга ва юридик шахсларга уларни тегишли ҳуқуқ ва бурчларни бошқа шахс (вакиллар)лар воситасида амалга ошириш имконини беради. қонунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишларини судда вакиллар орқали юритиш ҳуқуқи тўғрисида гапирилганда, бундай ҳуқуқдан тарафлар (даъвогар …
2
ик қилиш институтининг аҳамияти фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳолисона ҳақиқатни белгилаш, низонинг мазмуни юзасидан тўғри қарор қабул қилишда судга кўмаклашишдан иборатдир. қонун ҳамма суд инстанцияларида кўриладиган фуқаролик ишларида вакилларнинг қатнашишига йўл қўяди. баъзан фуқаролик ишларининг судда кўрилишида тарафларнинг шахсан баёнот беришлари лозим деб топилган ҳолларда, масалан, фпкнинг 261-моддасида кўрсатилганидек, алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича суд жавобгарнинг судга келишини мажбурий деб топганида вакилнинг бўлишидан қатъий назар, фуқаролик ишида тараф бўлиб ҳисобланган жавобгар шахс ҳам судга чакирилиши мумкин. судда фуқаролик ишларини вакиллар орқали юритиш фуқаролик процессуал ҳуқуқ назариясида суд ҳимоясида бўлган ҳуқуқни таъминлаш усулларидан бири бўлиб кўрилади. кимларнинг қандай асослар ва мақсадларда судда вакиллик қилишлари мумкинлигини қуйидагилардан аниқлаш мумкин: 1) корхона, муассаса, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари ва бошқа кооператив ҳамда жамоат ташкилоларининг ўз раҳбарлари, ходимлари-шу корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ишлари бўйича; 2) касаба уюшмаларининг вакллари-ходимларнинг, шунингдек ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш касаба уюшмалари томонидан амалга ошириладиган бошқа шахсларнинг …
3
ан шахслар, айрим ҳолларда ўзбекистонда қизларга 16 ёшдан никоҳга киришга руҳсат этилиши муносабати билан улар ўз фарзандларининг манфаатлари юзасидан судда вакиллик қилишлари мумкин. бу тўғрида фпкда тўғридан-тўғри кўрсатма бўлмаса ҳам, лекин уларнинг бу ҳуқуқлари ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 22-моддасининг 2-қисми қоидасидан келиб чиқади. бу қонунда айтилишича, вояга етмасдан аввал қонунга мувофиқ равишда никоҳга кирган фуқаролар, никоҳга киришлари вақтидан эътиборан тўла ҳажмда муомалага лаёқатли бўлиб таниладилар; иккинчидан, васий ёки хомийлар назоратида бўлган шахслар, яъни болалар ва руҳий касаллар; учинчидан, судьялар, прокурорлар, терговчилар суриштирувчилар, улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олинганлар, васийлар, хомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органинг тегишли вакили сифатида қатнашган ҳоллар бундан мустасно эканлиги кўрсатилган. ваколат берувчи билан вакиллик қилувчи ўртасидаги муносабатлар фуқаролик, оила, меҳнат ва маъмурий ҳуқуқий меъёрлари билан тартибга солинади (масалан, фкнинг 129-141-моддалари,1 оила кодексининг 173-193-моддалари, маъмурий жавобгарлик кодексининг 295-297-моддаларидир). судда вакиллик турлари тубандагича: қонуний вакиллик; ихтиёрий (шартномали) вакиллик; касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотларининг …
4
улар учун васийлик ёки хомийлик органлари томонидан тайинланган шахслар судда вакиллик қиладилар. бундай шахслар васийликда бўлган шахсларга яқин кишилар ёки бунинг учун жамоат ташкилоти, касаба уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан тайинланган шахслар, булар бўлмаган ҳолда эса, бошқа бегона кишилар ҳам бўлиши мумкин. қонуний вакилликни вужудга келиши учун турли юридик фактлар-қариндошлик, фарзандликка олиш, васий ва хомий тайинлаш асос бўлади. белгиланган тартибда васийлар ва хомийлар барча муассасаларда, жумладан суд органларида ҳам, махсус ваколатнома олмасдан, васийликда бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар. она-оналар, болаларни, фарзандликка олганлар муомалага лаёқатсиз шахснинг вакили сифатида судда иштирок этиш учун ўзларининг ота-оналик ҳуқуқларини гувоҳлантирадиган ҳужжатларни, масалан, боласининг туғилиши тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари лозим. хомий васийлик органлари томонидан тайинланган васийлар хомийлар муомалага лаёқатсизларнинг ёки муомалага лаёқати чекланганларни манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзларининг хомий ёки васий сифатида тайинланганликлари тўғрисидаги ҳужжатни судга топширишлари лозим. васийлар (хомийлар) муомалага лаёқатли шахслар даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар қандай процессуал ҳаракатлар қилишлари мумкин бўлса, …
5
ча (ихтиёрий) вакиллик. тарафлар томонидан ихтиёрий равишда сайланиб, белгиланадиган вакиллик суд амалиётида кўп учрайди. ихтиёрий вакиллик тарафларнинг ва вакиллик қилувчининг эрклари бўйича белгиланиб, кўпинча топшириқ ёки меҳнат шартномаси билан расмийлаштирилади. вафот этган ёки ўлган деб эълон қилинган шахснинг вориси қатнашиши лозим бўлган иш бўйича, агар мерос мулки ҳеч ким томонидан қабул қилиб олинмаган бўлса, вориснинг вакили сифатида мерос мулкини сақлаш ва бошқариш учун тайинланган васий қатнашади. шартнома бўйича (ихтиёрий) вакилликка биноан ишонч билдирувчи ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича судда иш юритишни бошқа шахсга-вакилга топширади. қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўла оладилар: 1) адвокатлар; 2) тарафлар, учинчи шахслар томонидан тайиланган шахслар; 3) биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа иштирок этувчиларнинг топшириғи бўйича. ихтиёрий вакил сифатида судда, аксарият ҳолларда адвокатлар қатнашадилар. адвокатлар ҳайъатининг аъзолари ваколатлари бўлса, фуқаролар ва ташкилотларнинг манфаатларини судда ҳимоя қилувчи вакил бўлиб ҳисобланадилар. адвокатлар тарафларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи вакил бўлибгина қолмасдан, балки ишнинг ҳақиқий ҳолатларини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "судда вакиллик қилиш"

1352645081_36387.doc режа: 1.cудда вакиллик қилиш тушунчаси, асослар ва турлари 2. судда вакиллик қилувчининг ҳуқуқлари (ваколатлари) cудда вакиллик қилиш тушунчаси, асослар ва турлари фуқаролар ва юридик шахслар фуқаролик ишларини судларда, аксарият ҳолларда ўзлари бевосита юргизадилар. аммо баъзи сабабларга кўра, чунончи: касаллик, командировкада бўлиш, ҳуқуқ нормаларидан етарли даражада хабардор бўлмаслик, муомала лаёқатига эга бўлмаслик ва бошқа сабаблар билан даъвогар ва жавобгар шахслар суд ишини юритишни бошқа шахсга (вакилга) топширишлари мумкин. қонунда (фпкнинг 50-моддасида) кўрсатилганидек, фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ўзлари ёки вакиллари орқали юритишлари мумкин. фуқаролар суд ишида шахсан қатнашиб туриб, вакилни ҳам ишга жалб этишга ҳақлидир. юридик шахслар, (ташкилот)н...

DOC format, 79.5 KB. To download "судда вакиллик қилиш", click the Telegram button on the left.

Tags: судда вакиллик қилиш DOC Free download Telegram