конституциявий назорат институти

DOC 207,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352023165_28567.doc конституциявий назорат институти www.arxiv.uz конституциявий назорат институти режа: 1. конституцивий назорат тушунчаси ва обoекти. 2. конституциявий назорат тушунчаси ва обoектлари. 3. конституциявий назорат органлари. конституциявий назорат – давлатнинг ҳуқуқли назорат қилиш фаолиятининг ўзига хос тури, давлатдаги ва бошқа норматив актлар қонунга мувофиқлигини текширишдан иборат. конституциявий назорат. а). умумий томондан (масалан, ақш, аргентина, дание, мексика, норвегия, япония); б). олий суд инстинцияси ҳисобланган олий судлар (масалан, австралия, бошвия, ҳиндистон, ирландия, канада, финляндия, швейцария); в). махсус конституциявий судлар томонидан (масалан, ўзбекистон республикаси, австрия, германия, италия, туркия, кипр); г). суд кўринишда бўлмаган алохида орган (масалан, франция конституциявий кенгаш) томонидан амалга оширилади. кўплаб мамлакатларнинг давлат ҳуқуқида «конституция» деб аталадигаи актларнинг мавжуд эканлигига гувох бўламиз, лекин конституцион тузум ўрнатилган мамлакатларнинг сони унчалик кўп эмаслигини ҳам, биламиз. мана шу холнинг ўзи конституция титулидаги актларнинг кўпчилиги конституцион мазмунда эмаслигини билдиради. юридик назария ва амалиётда «асосий қонун» деган тушунча ҳам қўлланилади. лекин бу тўғри эмас. бундай англашилмовчилик ақшнинг …
2
йцария барпо этилганлигига амин бўласиз. агар конституция ва асосий қонунни айнан деб билсак, унда буюк британияга конституцион давлат деб аташ нотўғри бўларди, зеро буюк британияда асосий қонунларнинг ўзи йўқ. лекин конституциянинг ватани сифатида англияга конституцион ижодкорлигида биринчиликни беришга тўғри келади. ҳар доим ҳам конституция тушунчаси билан юридик устиворликни боғлаш нотўғридир, чунки юридик устиворлик асосий қонунга хосдир. масалан, эронда конституция деб номланган акт қабул қилинган. бироқ олий юридик кучга куръони каримгина эга. демак, конституция ва асосий қонун тушунчалари бир-бирига мос келмайди, лекин улар кесишадилари “конституция” иборасини қадимги давлатлардаёқ ишлатишган. антик дунёда конституциянинг мазмуни хозиргидан сал бошқача бўлган. қадимги грецияда коституция деганда идора қилиш, ўрнатишни тушунишган. қадимги римда эса конституция деб турли мазмун ва аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқий манбаларга айтишган. юстиниан кодекслари конституциялар деб юритилган. сўнгги рим даврида ижро ҳокимиятининг актлари, яъни декретлар, эдиктлар, рескринтлар конституциялар деб аталган. хозирги конституция маъносидаги ибора ўрта асрларда қўлланилиб, ўрта аср англия худудларидан ўсиб чиққан. конституционизмга …
3
- 1265 йилдан буён парламент деб аталувчи аристократик табақа-қирол куриясининг ифодачиси билан коллегиал органларнинг розилигисиз солиқларни ўрнатмаслик мажбурияти; - қўл остидаги фуқароларнинг мулкига тажовўз қилмаслик; - эркин кишиларнинг эркинлиги ва шахсига тажовўз қилмаслик, агар суднинг хукми бўлмаса; - черковни эркин деб хисоблаш, (яъни черков қиролга бўйсунмайди). шу йўл билан қирол суверенитетининг бир қисми қўл остидаги кишиларга ўтди ва энди бу шахслар давлат учун муҳим бўлган молиявий масалаларда қарор қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. xvii аср ўртаси xviii аср бошларигача англия сиёсий тарихи қирол ва унинг қўл остидагилар билан кураш жараёнидан иборат бўлди. бу нарса қирол ҳокимиятининг заифлашувига, қонунларнинг бўзилишига, давлат марказлашувининг кучайишига, парламентнинг кучайишига олиб келди. шу билан бирга конституцион ҳуқуқий курилиш ривожланиб, қирол ҳокимиятини тийиб турар, ҳалқ суверенитетининг (бу ҳокимиятнинг параллел тарздаги манбаи эди) кучайишига туртки берарди. эркинликнинг буюк ҳартияси-оддий кишиларнинг сиёсий ҳавфсизлигини таъминлашда етарли бўлмай қолди. хiii аср охирида парламент доимий равишда чақирилиб турадиган бўлди, доимий фаолият юритадиган …
4
келтирган профессионал юристларнинг хизматидир. қирол, давлат судларининг фаолиятисиз яшай олмайди, судлар мустақиллигининг ўсиб бориши эса давлат ҳам юқори турувчи адолат тўғрисидаги тушунчага урғу берилишини тақозо қилди. адолат ва ҳуқуқ нафақат инсонни, балки давлатни ҳам қонунга риоя этишга мажбур қилиш хақидаги тушунчани пайдо қилди. конституцион ижодкорликда ақш ва франциянинг ҳам хизматлари бор. ақш ва франциянинг олим ва сиёсатдошлари давлат бошлиги ва парламент ўртасидаги муносабатларнинг британча системасини хисобга олиб ҳокимиятнинг бўлиниш принципини назарий жихатдан ишлаб чиқиб таклиф қилдилар. ақшда бундан ташқари федерация жорий этилди, яъни конституцион ҳуқуқда давлат тузилишининг янги формаси найдо бўлди. айнан ақш ва францияда ягона асосий қонун формасида биринчи бўлиб конституцияга эга бўлинди. америка ва француз конституцияларини тарихан дастлабкилари дейишади, конституциянинг туғилган йилини 1787 йил (1787 йилда ақш конституцияси қабул қилингаи эди) деб олишади. буларнинг барчаси ҳам тўғри эмас. чунки ақш конституциясини қабул қилишларидан олдин штатларда инглизчасига қурилган конституциялар юритилар эди, биринчи америка федерал конституциясида энг зарур бўлим, яъни …
5
дам беради. асосий қонун деганда энг асосий ва бирламчи давлат-ҳуқуқий муносабатларни комплекс тарзда мувофиқлаштирувчи қонунлар учун ҳуқуқий база бўлувчи ва олий юридик кучга эга бўлувчи системага солинган норматив акт гавдаланади. асосий қонунларнинг мавжуд бўлиши ва эълон этилиши давлат-ҳуқуқий ислохотларнинг ўтказилишини соддалаштиради, давлат тузумининг энг асосий ҳусусиятларини аниқ пайқаб олади. конституциявий назорат органларининг объектлари – одатдаги қонунлар, конституцияга киритиладиган тўзатишлар, ҳалқаро шартномалар, палаталар регламенти, ҳокимиятнинг ижро органлари норматив актлари (маъмурий адлия тизими йўқ мамлакатларда) бўлиши мумкин. федератив давлатларда иттифоқ ва федерация субъектларига тегишли масалаларни мансублик даражасини (тааллуқлигини) ҳал этиш ҳам конституциявий назорат ваколатларига киради. конституциявий назорат моҳиятига кўра формал (бунда қонун ва бошқа норматив актлар қабул қилинишда процессуал ҳаракатларнинг, ўрнатилган қонунга мослиги текширилади) ёки моддий (бунда қонун ва бошқа норматив актларнинг мазмунан конституцияга мувофиқлиги текширилади), шунингдек, абстракт бирон-бир сабабсиз (маълум бир ваколатга эга субъектлар ташаббуси билан амалга оширилади) ёки конкрет (бирор бир конкрет суд муносабати билан амалга оширилади) бўлиши мумкин. мавжуд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"конституциявий назорат институти" haqida

1352023165_28567.doc конституциявий назорат институти www.arxiv.uz конституциявий назорат институти режа: 1. конституцивий назорат тушунчаси ва обoекти. 2. конституциявий назорат тушунчаси ва обoектлари. 3. конституциявий назорат органлари. конституциявий назорат – давлатнинг ҳуқуқли назорат қилиш фаолиятининг ўзига хос тури, давлатдаги ва бошқа норматив актлар қонунга мувофиқлигини текширишдан иборат. конституциявий назорат. а). умумий томондан (масалан, ақш, аргентина, дание, мексика, норвегия, япония); б). олий суд инстинцияси ҳисобланган олий судлар (масалан, австралия, бошвия, ҳиндистон, ирландия, канада, финляндия, швейцария); в). махсус конституциявий судлар томонидан (масалан, ўзбекистон республикаси, австрия, германия, италия, туркия, кипр); г). суд кўринишда бўлмаган алохида орга...

DOC format, 207,5 KB. "конституциявий назорат институти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.