ер конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик

DOC 195.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351962300_27837.doc www.arxiv.uz ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик режа: 1.ер ҳуқуқбузарлиги тушунчаси. 2. ер қонунчилигини бузнганлик учун интизомий жавобгарлик тушунчаси ва ўзига хос ҳусусиятлари. 3. ер конунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик. 4. ер қонунчилигини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик. 5. ер қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик. ер ҳуқуқбузарлиги деганда, ер ҳуқуқи нормаларига қарама-қарши бўлган айбли хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. ердан фойдаланиш ҳуқуқи қоидаларини бузувчилар, яъни ҳуқуқбузарлик субъектлари бўлиб қишлоқ хўжалик корхоналари, давлат ва кооператив ташкилотлари, фуқаролар бўлиши мумкин. шунингдек, давлат органлари, саноат корхоналари, бошқа ташкилотлар ҳам бу ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлишлари мумкин. ҳуқуқбузарликнинг объекти бўлиб, аввало давлатнинг ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи; қишлоқ хўжалик ва бошқа корхоналарнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи; ердан қонуний фойдаланиш тартиби ҳисобланади. ердан фойдаланиш ҳуқуқининг бузилиши асосан шу санаб ўтилган ҳуқуқ ва манфаатларга қарши қаратилган бўлиб, шу ҳуқуқ ва манфаатларнинг амалга оширилишига тўсиқ бўлади. ердан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигининг мазмунини ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга иқтисодий, моддий ва маънавий, экологик зарар етказишга қаратилган …
2
узарликлар қасддан содир этилади, яъни ҳуқуқбузарлар қонунга қарши ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир эта туриб, унинг о¦ир оқибатларини биладилар ва унга онгли равишда йўл қўядилар. шунингдек ер ҳуқуқбузарлиги эҳтиётсизликдан содир этилиши ҳам мумкин, яъни бу қонунга хилоф ҳаракатни ёки ҳаракатсизликни содир этаётганлар унинг оқибатини англаб етадилар, лекин бу о¦ир оқибатларнинг вужудга келишига енгил-елпи қарайдилар. юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузиш деганда, давлатнинг ерга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқига қарши қаратилган, ердан фойдаланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган, ердан оқилона ва самарали фойдаланишни таъмин этишга халал берадиган ¦айриқонуний хатти-ҳаракатлар тушунилади. ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар хил қонунга қарши хатти-ҳаракатлар орқали бузилиши мумки. ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузувчи бундай хатти-ҳаракатлар тури ўзбекистон республикаси ер кодексининг 90-моддасида санаб ўтилган. буларга қуйидагилар киради: ер участкаларини сотиб олиш ва сотиш, сов¦а қилиш, гаровга қўйиш, ўзбошимчалик билан айирбошлаш, ерлардан ўзга мақсадларда фойдаланиш, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ерларни бузиш, уларни кимёвий ва радиоактив моддалар билан, ишлаб чиқариш чиқиндилари оқова …
3
узарлик учун қонунда жавобгарлик чораси белгиланган бўлиши керак. шуни айтиш керакки, ер қонунчилиги ўзида ер ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликнинг ҳамма чораларини ифодаламайди. шунинг учун ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун ҳуқуқий чоралар бошқа қонун соҳаларида, масалан, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва бошқаларда кўрсатилган. бироқ, бу соҳаларда белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш учун ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузиш бир вақтнинг ўзида уларнинг ҳам ҳуқуқ нормаларини бузган бўлиши керак. шундагина айбдорларни ўша қонунчилик нормаси билан жавобгарликка тортиш мумкин. масалан, ердан хўжасизларча фойдаланганлик ер кодекси нормасини (91-модда) бўзиш ҳисобланади ва шундай хатти-ҳаракат учун ер ҳуқуқий жавобгарлик чораси сифатида ўша ерни қайтариб олиш ҳисобланади. ҳудди шундай ҳаракат (ердан хўжасизларча фойдаланиш-у.м.) ўзбекистон республикаси жиноят кодекси нормасини (193-модда) бузиш ҳам деб ҳисобланади ва бунинг учун жиноий жавобгарликка тортиш чорасини қўллашга асос бор деб ҳисобланади. ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий, интизомий, фуқаролик, жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади. ер қонунчилигини бузнганлик учун интизомий жавобгарлик тушунчаси ва ўзига хос ҳусусиятлари. ер қонунчилигини бузувчи, …
4
кти ҳар доим иккиёқлама: хўжалик ички тартиби қоидалари ва ердан фойдаланиш қоидалари бўлади. масалан, сифатсиз лойиҳа ишлаб чиққан лойиҳа муассасасининг бепарво ходими бир вақтнинг ўзида ички тартиб қоидаларини ҳам (кўнгилдагидек ишламаса), ердан фойдаланиш қоидаларини ҳам (унинг лойиҳасидаги иншоот ер ҳолатига салбий таъсир қилса) бузади; жавобгарликнинг бошқа турларидан фарқли холда интизомий жазолар фақат иш пайтида руй берган интизомий ҳуқуқбузарлик учунгина қўлланади. жумладан, меҳнат таътилидаги механизаторни экинларни иш вактида бўлмаган ҳолда пайҳон қилганда жазолаб бўлмайди. бундай ҳолатларда айбдор фақат маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин; ерга оид ҳуқуқбузарлик учун интизомий жавобгарлик қўлланганда қонун процессуал текширув ишларини ёки жазо қўллашни қаттиқ талаб қилмайди; хўжалик бўйича жазо ҳақида буйруқ чиқарилади ва турли хил қарорлар қабул қилиниши (масалан, касаба уюшмаси идоралари ) талаб қилинмайди. интизомий жазони фақат иш берувчилар (корхона маъмурияти) қўллаши мумкин; интизомий жавобгарлик, маъмурий ва мулкий жавобгарлик билан бир вақтнинг узида қўлланиши мумкин; интизомий жазолар турлари рўйхати қатъийдир ва муҳокама қилинмайди (ўзр меҳнат кодекси, 181-модда). …
5
шартномасини бекор қилиш; ушбу моддада кўрсатилмаган интизомий жазоларни қўллашга йўл қўйилмайди. §3. ер конунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик. ер ва у билан бо¦лик табиий объектларнинг муҳофазаси ҳуқуқнинг асосий вазифаларига киради. ҳуқуқ нормалари ердан фойдаланиш қоидаларини, яъни табиий муҳит ва унинг бойликларини сақлаш ва муҳофаза қилиш каби конститутциявий мажбуриятини ижро этганда фуқаро ёки мансабдор шаҳс қандай ҳаракатларни содир этиш мумкинлиги ёки лозимлиги ҳақида кўрсатмаларни тасдиқлайди. шу қоидаларга риоя этиши давлат мажбурловчи чоралари, улар ичида муҳим ўрин эгаллайдиган маъмурий жавобгарлик нормалари билан таъминланади. маъмурий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарликнинг мустақил тури бўлиб, ваколатли орган томонидан маъмурий жазо қўлланишида ифодаланади. маъмурий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарликка тегишли булган ҳамма аломатларга эга. шу билан бирга уни ҳуқуқий жавобгарликнинг бошқа турларидан ажратиб турадиган ўзига хос хусусиятлари ҳам бор. ер ҳақидаги қонунни бузганлик учун маъмурий жавобгарликнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, шу хусусиятларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз. 1. маъмурий ҳуқуқбузарлик маъмурий жавобгарликнинг асосидир. маълум бир шароитларда маъмурий жавобгарлик жиноий жазо қўллаш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ер конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик"

1351962300_27837.doc www.arxiv.uz ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик режа: 1.ер ҳуқуқбузарлиги тушунчаси. 2. ер қонунчилигини бузнганлик учун интизомий жавобгарлик тушунчаси ва ўзига хос ҳусусиятлари. 3. ер конунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик. 4. ер қонунчилигини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик. 5. ер қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик. ер ҳуқуқбузарлиги деганда, ер ҳуқуқи нормаларига қарама-қарши бўлган айбли хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. ердан фойдаланиш ҳуқуқи қоидаларини бузувчилар, яъни ҳуқуқбузарлик субъектлари бўлиб қишлоқ хўжалик корхоналари, давлат ва кооператив ташкилотлари, фуқаролар бўлиши мумкин. шунингдек, давлат органлари, саноат корхоналари, бошқа ташкилотлар ҳам бу ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлишлари мумкин. ҳ...

DOC format, 195.0 KB. To download "ер конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик", click the Telegram button on the left.