сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик

DOC 128,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404198484_51774.doc сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик www.arxiv.uz сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик режа: 1. сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 2. сув қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва интизомий жавобгарлик 3. сув қонунчилигини бузганлик учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик 4. сув қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда юридик жавобгарлик, яъни сувдан фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жазо чораларини самарали қўллаш муҳим роль ўйнайди. чунки, сувлардан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жазо чораларини белгиловчи ҳуқуқ нормалари давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқароларни ўзбекистон республикасининг амалдаги сув тўғрисидаги қонунларига оғишмай риоя қилишлари, сувдан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва умуман, сув муносабатлари соҳасидаги қонунларга изчил риоя қилинишини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эгадир. сув қонунчилигини бузганлик учун маъмурий, интизомий, фақаролик, жиноий жазо чоралари қўлланилади. ўзбекистон республикасининг «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунда юридик жавобгарликнинг белгиланмаганлиги сабабли сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун бошқа: меҳнат, …
2
қини ошкора ёки яширин шаклда бузиш; · сув объектларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ёки сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш; · сувдан фойдаланиш лимитларини бузиш дарёларни булғаш, ва ифлос қилиш; · сувни булғаш ва ифлослашнинг ёки сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини оладиган иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган корхоналарни, коммунал объектларни ва бошқа объектларни ишга тушириш; · сувдан (сув объектларидан чиқариб ёки ажратиб олинган сувдан) хўжасизлик билан фойдаланиш; · сув ҳавзаларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиб, унинг ифлос бўлиши, тупроқни сув ювиб кетиши ва бошқа зарарли ходисалар рўй беришига сабаб бўлиш; · сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларига шикаст етказиш ва уларни вайрон қилиш; · сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини ишлатиш қоидаларини бузиш; · сувнинг ҳолатига таъсир қилувчи тўсиқлар, насос станциялари ва бошқа иншоотларни ўзбошимчалик билан қуриш; · сув ҳақи ва сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун солинган жарималарни ўз вақтида тўламаслик; · режаларда кўзда тутилиб, сувни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш, шунингдек сув ҳолати …
3
ларини бажармаслик; · алоҳида қўриқланадиган сув объектлари режимини бузиш. юқорида айтилганлардан сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликка сувдан самарали ва оқилона фойдаланишга ҳамда сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқ нормаларида ўз ифодасини топган маълум чоралар тизимидир, деб таъриф бериш мумкин. 2. сув қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва интизомий жавобгарлик маъмурий ножўя хатти-ҳаракат содир қилинганида, сувдан фойдаланиш қоидалари бузилганда сув қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик келиб чиқади. ўзбекистон республикаси «маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 10-моддасига кўра, айбдорлар маъмурий жавобгарликка қилмиш ўз ҳусусиятига, ижтимоий хавфлилик даражасига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда амалга оширилади. уни бу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик жиноий жавобгарликдан ижтимоий хавфи камроқ эканлиги, тезликда қўллаш мумкинлиги ва судланганлик ҳолатини келтириб чиқармаслиги билан фарқ қилади. сув қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш каби ножўя ҳаракатлар содир этилганида вужудга келади. маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан …
4
дан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллаш туман, шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги маъмурий комиссия, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, туман, шаҳар судлари, ички ишлар органлари, давлат инспекцияси органлари томонидан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси «маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 72-моддасида сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, сувларни ифлос қилиш, сув тўплағич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисмининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларни зарарли оқибатларининг олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидалари ва технологиясини бузиш, ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантириш, …
5
кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, деб кўрсатилган. ушбу кодекснинг 74-моддасида эса сувдан хўжасизларча фойдаланиш, гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бошқариш, сувдан фойдаланиш лимитлари ва режаларини бузган ҳолда сув олиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган устки сув манбаларидан сув олишни амалга ошириш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса – энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши, агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрорий содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан етти бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 75-моддасида эса сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, сув объектларидан олинадиган ва уларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик" haqida

1404198484_51774.doc сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик www.arxiv.uz сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик режа: 1. сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 2. сув қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва интизомий жавобгарлик 3. сув қонунчилигини бузганлик учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик 4. сув қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда юридик жавобгарлик, яъни сувдан фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жазо чораларини самарали қўллаш муҳим роль ўйнайди. чунки, сувлардан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жазо чораларини белгиловчи ҳуқуқ нормалари давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқароларни ўзбекистон ...

DOC format, 128,0 KB. "сув қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.