ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ( ерни хукукий мухофаза килиш

DOC 79,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351963185_27867.doc www.arxiv.uz ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш режа: 1. ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. 2. ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш мазмуни, мақсади ва вазифалари. 3. ерларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чора-тадбирлари. ерларни муҳофаза қилиш масаласи жамиятнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳамиятга молик вазифасидир. чунки, халқнинг моддий фаравонлиги табиатнинг бебаҳо бойлиги, барча жонзодни боқувчиси ҳисобланган ерга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга бо¦лиқ бўлади. шу сабабдан, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш жуда муҳим аҳамиятга эгадир. ернинг табиий ресурс сифатида шундай алоҳида хусусияти борки, унга тў¦ри муносабатда бўлинса, уни муҳофаза этиш тў¦рисида ¦амхўрлик қилинса ҳосилдорлиги доимо ошиб боради. аксинча эса унинг ҳолати ёмонлашиб, фойдаланиш учун яроқсиз аҳволга тушиб қолиши мумкин. шунинг учун ер эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари доимо тупроқ унумдорлиги тў¦рисида ¦амхўрлик қилишлари, ернинг сифатини яхши сақлашга асосий эътибор қаратишлари лозим. ҳозирги шароитда давлатимизда аграр муносабатлар соҳасида ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда атроф-табиий муҳитни, хусусан ер бойликларини муҳофаза қилиш муаммосига алоҳида эътибор берилмоқда. …
2
с ҳамда алоҳида аҳамиятга эга. ер ресурсларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш заруриятини шу билан тушунтириш мумкинки, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишда табиий-илмий, ишлаб чиқариш-ташкилий, техникавий тавсияномаларнинг роли қанчалик катта бўлмасин, уларнинг бажарилиши барча давлат идоралари, корхона, муассаса, ташкилот, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамлангандан кейингина мажбурий характерга эга бўлади. акс ҳолда бу тавсияномалар бажарилмасдан қолиб кетиши мумкин. шундай қилиб, ердан оқилона, самарали фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни таъмин этишда қонуннинг аҳамияти катта бўлиб, у ердан унумли фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан бо¦лиқ бўлган муносабатларни тартибга солади ҳамда ундан оқилона фойдаланиш ва ҳар хил ¦айриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилиш чораларини белгилайди. қонунлар ер бойликларига эҳтиёткорона ва оқилона муносабатдабўлиш, асраб-авайлаш, қадрлаш, доимо тупроқ унумдорлигини ошириб бориш талабани белгилайди, ердан фойдаланиш қоидалари бузилганда ҳуқуқий нормалар уни ҳимоя қилади. ерни муҳофаза қилишнинг ўта муҳимлигини яна йилдан-йилга аҳолининг тез ўсиб бориши оқибатида жон боишга ҳисоблаганда су¦ориладиган ер майдонлари камайиб бораётганлиги билан ҳам изоҳлаш …
3
иркат хўжалиги) тў¦рисидаги, фермер хўжалиги тў¦рисидаги қонунлар, жиноят, фуқаролик, маъмурий жавобгарлик тў¦рисидаги кодексларда ҳам кўришимиз мумкин. ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тў¦рисида гапирганда «ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш» ва «ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш» деган тушунчаларни фарқлаш керак. ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш деганда ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш, яъни ердан фойдаланувчиларнинг ер муносабатлари бўйича субъектив ҳуқуқ ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қилишни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий нормалар йи¦индиси тушунилади. масалан, фуқаро ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олса, шу ер эгасининг ердан фойдаланишга бўлган ҳуқуқи бузилади. агар ер кимёвий моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари, оқова сувлар билан ифлослантирилса, бунда ерни муҳофаза қилиш тартиби бузилади. юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш деганда, ердан оқилона фойдаланиш, уни қишлоқ хўжалиги оборотидан асоссиз равишда тортиб олинишнинг олдини олиш, зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилиш, шунингдек тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий нормалар йи¦индиси тушунилади. бу ҳуқуқий нормалар фақат ер қонунчилигида …
4
гик ва бошқа тадбирлар тизимидан иборат. бундан ташқари, ерларни муҳофаза қилиш мазмуни табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни тежаш тарзида бўлиши ҳамда тупроқнинг сақланиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, геология жинсларига ва атроф муҳитнинг бошқа таркибий қисмларига таъсир ўтказишни чеклашни назарда тутади. ерни муҳофаза қилиш мақсади ҳудудни оқилона ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хоссаларини тиклаш, ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, захлашдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик ерларини бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан ва ерларнинг маданий техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя этиш, ерларни консервация қилиш, ернинг унумдорлигини оширишга қаратилган бўлади. ер қонунчилигидаги ерни муҳофаза қилишга қаратилган ҳуқуқий қоидалар асосан қуйидагиларни тартибга солади: су¦ориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган мақсадларга беришдан ҳимоя қилиш; тупроқни унумдор қатламини сақлаш; тупроқни эрозиядан сақлаш; ерни агрохимикатлар таъсиридан ҳимоя қилиш; ерни ишдан чиқариб қўйишдан, ботқоқланишдан муҳофаза …
5
ка қоидаларига риоя қилмаслик, заҳарли химикатларни кўп миқдорда ишлатиш тупроқ унумдорлигини пасайишига олиб келади. мутахассисларнинг маълумотига кўра, тупроқнинг қимматбаҳо сифатини осонликча яксон қилиб ташлаш мумкин. уни тиклаш жараёни эса жуда о¦ир ва узоқ муддатни талаб этади. масалан, 10 сантиметр қалинликдаги тупроқнинг унумдорлик қатламини тиклаш учун 100 йилча вақт керак. шундан келиб чиқиб, ер қонунчилиги тупроқнинг унумдорлик қатламини муҳофаза қилишга қаратилган қатъий талаб ва чораларни белгилайди. ерни муҳофаза этувчи қонунлар ерга нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлишдан муҳофаза этади. ердан хўжасизларча фойдаланиш деганда юридик ва жисмоний шахсларнинг ерни яхшилаш, тупроқни шамол, сув таъсирида емирилишдан ва тупроқ ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажармаслик, ҳамда ер участкалари қандай мақсадлар учун берилган бўлса ўша мақсадларда фойланмаслик тушунилади. қонунда белгиланишича ердан фойдаланувчилар тупроқ унумдорлигини ошириш юзасидан самарали чораларни кўришлари, тупроқни шамол ва сув таъсирида емирилишдан сақлаш юзасидан ташкилий--хўжалик, агротехника, ўрмон-мелиорация ва гидротехника тадбирларини амалга оширишлари, ерларнинг шўрланиш, зах босиш, ифлосланиш ҳолатига йўл қўймасликлари, бегона ўтлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ( ерни хукукий мухофаза килиш" haqida

1351963185_27867.doc www.arxiv.uz ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш режа: 1. ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. 2. ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш мазмуни, мақсади ва вазифалари. 3. ерларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чора-тадбирлари. ерларни муҳофаза қилиш масаласи жамиятнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳамиятга молик вазифасидир. чунки, халқнинг моддий фаравонлиги табиатнинг бебаҳо бойлиги, барча жонзодни боқувчиси ҳисобланган ерга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга бо¦лиқ бўлади. шу сабабдан, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш жуда муҳим аҳамиятга эгадир. ернинг табиий ресурс сифатида шундай алоҳида хусусияти борки, унга тў¦ри муносабатда бўлинса, уни муҳофаза этиш тў¦рисида ¦амхўрлик қилинса ҳосилдорлиги доимо ошиб боради. аксинча эса ...

DOC format, 79,0 KB. "ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ( ерни хукукий мухофаза килиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.