селекция ютуқлари тушунчаси, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ташкилий асослари

DOC 58,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682406486.doc селекция ютуқлари тушунчаси, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ташкилий асослари селексия ютуқлари тўғрисида‖ги қонуннинг мақсади селекция ютуқларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. асосий тушунчалар. ушуб қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: зот – генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан, паррандалар, ҳашоратлар, ипак қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари айнан шу гуруҳга хос бўлади ва уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. зот гуруҳи, зот ичидаги (зонал) тип, завод типии, завод линияси, зот оиласи, партеноклонлар, линиялар, дурагайлар зотнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир; иш берувчи – селекция ютуғини яратиш тўғрисида топшириқ берган ва бу топшириқ бажарилишини молиялаштираётган юридик ёки жисмоний шахс; лицензиар – селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиатга лицензия шартномаси асосида олган юридик ёки жисмоний шахс; нав – ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан-наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқаларидан ажратиб турувчи белгиларга қараб …
2
сидаги ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди. агентлик селекция ютуқларига патентлар бериш ҳақидаги талабномаларни қабул қилиб олади ҳамда кўриб чиқади, улар бўйича расмий экспертиза ўтказади, ўсимлик навлари давлат реестрини ҳамда ҳайвон зотлари давлат реестрини юритади, селекция ютуқларига патентлар беради, талабнома материаллари ва ўзбекистон республикасида рўйхатга олиниб, муҳофаза қилинаётган селекция ютуқлари ҳақидаги маълумотларни расмий равишда эълон қилади, селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашга доир қоидалар қабул қилади ҳамда тушунтиришлар беради. ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси, чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат инспекцияси талабномада кўрсатилган селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказади. ижодий меҳнати билан ўсимликларнинг янги нави ёки ҳайвонларнинг янги зотини яратган (чиқарган ёки аниқлаган) жисмоний шахс селекция ютуғининг муаллифи деб эътироф этилади. агар селекция ютуғини яратишда бир нечта жисмоний шахс иштирок этган бўлса, уларнинг ҳаммаси ҳаммуаллифлар деб эътироф этилади. ҳаммуаллифларга тегишли бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида ҳамда улар ўртасидаги келишувда белгиланади. …
3
зифаларни бажарган бўлса; селекция ютуғини яратиш мақсадини кўзлаб зиммасига (зиммаларига) махсус юклатилган вазифаларни бажарган бўлса; иш берувчи томонидан ўзига (ўзларига) берилган моддий воситалар ёки молиявий маблағлардан фойдаланган бўлса; ўзи (ўзлари) иш жараёнида орттирган, иш берувчи ташкилотнинг ўзига хос хусусиятини ташкил этадиган билим ва тажрибадан фойдаланган бўлса, бундай селекция ютуғи хизмат тартибида яратилган деб ҳисобланади. агар селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади. агар уруғлик, навнинг кўчат материали ёки зотнинг насл материали патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан: ўзбекистон республикаси ҳудудида — камида бир йил олдин; бошқа давлат ҳудудида — камида тўрт йил ёки, агар ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навларига тааллуқли бўлса, камида олти йил олдин муаллиф, унинг меросхўри томонидан ёхуд уларнинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса, янгилик ҳисобланади. селекция ютуғи патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санада бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан …
4
ида янглишишларга олиб келмаслиги, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлмаслиги лозим. селекция ютуғининг номи тегишли реестрга айни бир вақтда муҳофаза этиладиган селекция ютуғи тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилган ҳолда қайд этилади. патентга лаёқатлилик мезонларига жавоб берадиган ва ўзбекистон республикасида муҳофаза қилинадиган ботаник ва зоологик оила туркумлари ҳамда турларга тааллуқли селекция ютуғига патент берилади. селекция ютуғининг патенти (бундан буён матнда патент деб юритилади) селекция ютуғининг янгилик эканлигини, фарқланишини, турдошлиги ва барқарорлигини, шунингдек патент эгасининг селекция ютуғининг номи, селекция ютуғига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди. патент эгасининг ҳуқуқи селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисида агентликнинг расмий ахборотномасида маълумот эълон қилинган санадан эътиборан амалда деб ҳисобланади. патентнинг амал қилиш муддати селекция ютуғи тегишли реестрда рўйхатга олинган санадан эътиборан йигирма йилга тенг. ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навлари, шу жумладан уларнинг пайвандтаглари учун бу муддат йигирма беш йилни ташкил этади. патентнинг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига …
5
бу улар ўртасидаги шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишлидир. патент эгаси навни, зотни патентнинг амал қилиш муддати давомида шундай сақлаши шартки, токи нав, зот тегишли реестрда рўйхатга олинган санада тузилган уларга доир расмий тавсифда кўрсатилган белгилар сақланиб қолсин. патент эгаси ихтисослаштирилган ташкилотлар ва (ёки) агентликнинг сўровига биноан назорат синовларини ўтказиш учун нав уруғларини ёки насл материалини юбориши ва жойнинг ўзида текшириб кўрилиши учун имконият яратиб бериши шарт. селекция ютуғидан ўз хоҳишига кўра фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ патент эгасига тегишлидир. манфаатдор шахс муҳофаза қилинаётган селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалини: · етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш); · нав ёки насллик кондициясига етказиш; · сотиш учун таклиф қилиш; · сотиш ва бошқа усулларда ўтказиш; · ўзбекистон республикаси ҳудудидан олиб чиқиш; · ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириш; · юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадларда сақлаш учун патент эгасининг рухсатини олиши керак. муҳофаза қилинаётган селекция ютуғидан: · шахсий ва нотижорат мақсадларида фойдаланиш; · синов-тажриба …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"селекция ютуқлари тушунчаси, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ташкилий асослари" haqida

1682406486.doc селекция ютуқлари тушунчаси, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ташкилий асослари селексия ютуқлари тўғрисида‖ги қонуннинг мақсади селекция ютуқларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. асосий тушунчалар. ушуб қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: зот – генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан, паррандалар, ҳашоратлар, ипак қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари айнан шу гуруҳга хос бўлади ва уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. зот гуруҳи, зот ичидаги (зонал) тип, завод типии, завод линияси, зот оиласи, партеноклонлар, линиялар, дурагайлар зотнинг муҳофаза ...

DOC format, 58,5 KB. "селекция ютуқлари тушунчаси, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ташкилий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.