даъволи ишлар бўйича ҳуқуқ ҳимоясининг процессуал жиҳатлари

DOC 78,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351960535_27767.doc даъволи ишлар бўйича ҳуқуқ ҳимоясининг процессуал жиҳатлари www.arxiv.uz даъволи ишлар бўйича ҳуқуқ ҳимоясининг процессуал жиҳатлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд томо​нидан таъминлаш ишончли ва самарали усул эканлиги бугунги кунда барча ҳуқуқий демократик давлатлар томонидан якдиллик билан эътироф этилмоқда. шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида республикамизда ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда ҳуқуқий давлатчиликни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизими қурилишининг мутлақо янги концепцияси амалда жорий этилди. судларнинг жиноий, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ихтисослашуви амалга оширилди. қонунчиликка биноан суд ишларини апелляция ва кассация тарзида кўриб чиқиш институтлари жории этилди, тергов-суриштирув ва шахсларни ҳибсда сақлаш муддатлари сезиларли даражада қисқартирилди, ишларни судларда кўриб чиқишнинг қатъий муддатлари белгиланди. ўзбекистон республикаси конституциясининг 11 -моддаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини жорий этди. давлатнинг асосий қонуни суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритишини эълон …
2
зациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаш​тириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни шакллантириш, тадбиркорлик субъектларини текширишни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш ва текширишлар сонини кескин қисқартириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши учун назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайти​риш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва кредитлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соддалашти​риш, кредит ресурсларини шакллантириш манбаларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бу соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини ташкил этди. шахснинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш одил судловни олдига қўиилган асосий мақсади қилиб қўйилди. шахснинг ҳуқуқлари ва қонунии манфаатларига путур етказил​ганлик факти одил судлов жараёнини юзага келишига туртки бўлувчи асосий омиллардан биридир. лекин, шахснинг ҳуқуқлари ва …
3
тирокчиларининг бузилган моддий ва процессуал ҳуқуқ​ларини ҳимоя қилиш ва шу билан фукароларни қонунлар, ҳуқуқий меъёрларни бажаришга онгли муносабатда бўлиш руҳида ҳам тарбиялашни назарда тўтади. дарҳақиқат,"инсон ҳуқуқлари-инсонпарвар демократик ҳуқуқий онгнинг ўзагидир. ҳуқуқий онг даражаси-бу одамларнинг ҳуқуқлар​дан шунчаки хабардорлиги, қонунларни билишигина эмас, бу энг аввало қонунларга риоя этиш ва уларни бажаришга тайёргарлик, қонунга итоаткорлик, ҳуқуқни ва одил судловни ҳурмат қилишдир" . ҳуқуқий давлатда шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари​ни таъминлашнинг ҳуқуқий воситаларини белгилаш ва амалга ошириш билан ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳаракатлари​ни қонун доирасида амалга оширилиши таъминланади. маълумки, бугунги кунда фуқаролик процессуал ҳуқуқи назария​сида даъвонинг-предмети (тан олиш, ундириш, тиклаш ҳақидаги даъволар) ҳамда низоли ҳуқуқий муносабатнинг хусусиятига асосан даъвонинг таснифи амалга оширилсада , моҳиятидан даъво шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг процессуал воситаси сифатида эътироф этилади. юридик адабиётларда, жумладан, процессуал ҳуқуқ соҳасига тегишли бўлган адабиётларда даъво тушунчаси ва даъвога бўлган ҳуқуқ, даъвонинг таркибий қисмлари (элементлари), даъвонинг тур​лари ва ҳуқуқни даъво шаклда ҳимоя қилишнинг бошқа- …
4
атан билдирилган моддий ҳуқуқий талаби бўйича жавобгарнинг ҳаракатини ҳуқуқ номаларида кўрсатиб қўйилган талабга мослаштириш борасида ҳал қилув қарори чиқаришни сўрайди. даъволи ишлар бўйича шахсларнинг бузилган субъектив ҳуқуқ​ларини судда ҳимоя қилишнинг процессуал воситаси ва судда иш қўзғатишнинг асоси бўлган даъволар, юридик адабиётларда кўрсати​лишича, даъвогарнинг ҳуқуқини тан олиш, ҳуқуқ бузилганга қадар мавжуд бўлган ҳолатни тиклаш ёки ҳуқуқни бузадиган ҳаракатлар​нинг олдини олиш, бурчни натура шаклида бажаришга мажбур этиш, тарафлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган бўлиши мумкин. суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар жамиятнинг турли жабҳаларида бўлгани каби ўзбекистон республикаси фпкга ҳам бир қатор янги институтлар жорий этилишига, шунингдек мавжуд айрим институтларнинг такомиллашу​вига туртки бўлди. хусусан, ўзбекистон республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги қонунига асосан алоҳида тартибда кўриладиган ишлар тизимига "ғайриихтиёрий тартибда психатрия станционарига ётқизиш" тартибининг киритилиши, "биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан кассация шикояти бериш (протести) келтириш" тартибининг мазмун ва моҳиятини янада такомиллаштирилиши, 2003 йил 12 декабрдаги қонун билан "буйруқ тартибида …
5
кки ҳуқуқ соҳасига, яъни моддий (фуқаролик) ва процессуал соҳаларига тегишли бўлган, иккита алоҳида мустақил: моддий-ҳуқуқий ва процессуал-ҳуқуқий тушунчани ўзида ифода этган категория сифатида эътироф этишади. бу гуруҳ олимлари томонидан илгари сурилган фикрларни мажмуаси даъво юзасидан қуйидаги икки хулосани чиқариш имконини беради: биринчидан даъво процессуал маънода - бу даъвогарнинг судга талаби; моддий-ҳуқуқий маънода даъво - бу даъвогарнинг жавобгарга нисбатан билдирган талабидир. иккинчи гуруҳ олимларнинг (а.ф.клейман, а.добровольский, с.а.иванова, н.иавдеенко) даъво юзасидан билдирган фикрлари даъвони моддий-ҳуқуқий ва процессуал-ҳуқуқий томонга эга бўлган ягона категория сифатида эътироф этишга ундайди. мазкур тоифа олимларнинг фикрларини мажмуаси даъвонинг жавобгарга нисбатан билдирилган талабни ўзида ифода этган даъвогарнинг судга мурожаати эканлиги тўғрисида хулосага олиб келади. даъвони моддий-ҳуқуқий ҳамда процессуал-ҳуқуқий маънода тушуниш керак, деган олимларнинг фикрича, даъво ҳуқуқни ҳимоя қилиш тўғрисида судга қилинган мурожаатдир. шу маънода, даъво фуқаролик процессуал ҳуқуқига тегишли бўлган асосий институтдир. моддий-ҳуқуқий маънода эса, даъво - бу даъвогарнинг жавобгарга нисбатан билдирилган моддий-ҳукуқий талабидир. даъвога ҳам моддий-ҳуқуқий, ҳам процессуал-ҳуқуқий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"даъволи ишлар бўйича ҳуқуқ ҳимоясининг процессуал жиҳатлари" haqida

1351960535_27767.doc даъволи ишлар бўйича ҳуқуқ ҳимоясининг процессуал жиҳатлари www.arxiv.uz даъволи ишлар бўйича ҳуқуқ ҳимоясининг процессуал жиҳатлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд томо​нидан таъминлаш ишончли ва самарали усул эканлиги бугунги кунда барча ҳуқуқий демократик давлатлар томонидан якдиллик билан эътироф этилмоқда. шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида республикамизда ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда ҳуқуқий давлатчиликни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизими қурилишининг мутлақо янги концепцияси амалда жорий этилди. судларнинг жиноий, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ихтисослашуви амалга оширилди. қонунчиликка биноан суд ишларини апелляция ва кассация тарзида кўриб чиқиш инс...

DOC format, 78,5 KB. "даъволи ишлар бўйича ҳуқуқ ҳимоясининг процессуал жиҳатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.