корхона қудратини бошқариш

DOC 14 стр. 133,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 14
9-мавзу. корхона қудратини бошқариш 9.1. корхона қудратини бошқариш технологиясининг босқичлари ҳар қандай тадбиркорлак фаолиятининг муваффақияти кўпроқ хорижий бизнесда менежментниг таркибий элементи бўлган корхона (бу ерда корхона остида фирма, концерн, компания, акциядорлик жамияти, кооператив, ижара, кичик корхона ва бизнеснинг бошқа бирликлари тушунилади) ходимларини бошқаришнинг тўғри танланган стратегиясига боғлиқ. стратегияни танлаш ўз навбатида бир неча омилларга боғлиқ: корхона салоҳияти қандай ҳажмига эга; корхона салоҳиятининг рақобатбардошлиги даражаси қанчалик юқори; бозордаги унинг улуши қандай ва у етакчими, рақибми ёки орқада қолувчими; корхона ўзининг олдига қандай мақсадлар қўйган – етакчиликни мустаҳкамлаш, етакчилар сафига кириш, “ўртада” мустаҳкамланиш ёки инқироздан қочиш. корхона қўйилган мақсадларга кўра бозордаги ҳулқнинг у ёки бу стратегиясини танлайди. бунда корхона салоҳиятини бошқариш технологиясининг ўзи қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 1) корхона салоҳиятидан фойдаланиш динамикаси ва самарадор- лигининг тузилишини, унинг бозордаги улушини баҳолаш; 2) корхона салоҳияти рақобатбардошлигини баҳолаш; 3) корхона салоҳияти резервлари ва йўқотишларини таҳлил қилиш; 4) корхона салоҳияти рақобатбардошлигини ошириш бўйича стратегия ва …
2 / 14
си ва унинг ходимлари ва менежерларининг товарлар, хизматларни яратиш ва каттароқ даромад олиш мақсадида ресурслардан фойдаланиш қобилиятидир. корхонанинг иқтисодий салоҳияти тўртта асосий аломатлар билан таърифланади. биринчи аломат. корхонанинг иқтисодий салоҳияти – унинг иқтисодий фаолиятнинг у ёки бу соҳасидаги ҳақиқий имкониятлари бидан белгиланади. бунинг устига нафақат амалга оширилган, балки қандайдир сабаблар бўйича амалга оширилмаган имкониятлар ҳам. иккинчи аломат. ҳар қандай корхонанинг имкониятлар кўпроқ унда мавжуд бўлган ресурслар ва ишлаб чиқаришда ишга туширилмаган резервлар (иқтисодий, социал)га боғлиқ. шунинг учун корхонанинг салоҳияти яна ҳам ишлаб чиқаришга жалб қилинган ва ҳам жалб қилинмаган, аммо унда фойдаланиш учун тайёрланган ресурслар ва резервларнинг ҳажми билан белгианади. учинчи аломат. шахсий ва хорижий тажриба бизни ишонтиришича, ҳар қандай бизнесда муваффақият учун ресурсларга эга бўлиш зарур, аммо ҳали бу етарли эмас. биз ресурсларнинг ҳажми бўйича ақш билан тенглаша олишимиз ва ҳатто ундан устун келишимиздан қандай маъно бор! ишлаб чиқариш натижаларичи? америкаликлар ва бизнинг турмуш даражамизчи? бу қанчалик сийқа бўлиб …
3 / 14
рликлар – компаниялар вужудга келган. бу фирма ичидаги тадбиокорликни ривожланиши ва умуман ибмнинг фойдасини кўпайишига олиб келган. унинг бўлинмалари энди нафақат “фойда марказлари” сифатида, балки “янгилик киритишлар маркази” сифатида фаолият юритмоқдалар, бу натижада ҳам ибмга ва ҳам ундан ажраб чиққан 14 компаниялардан ҳар бирига муваффақият келтирмоқда. хорижий бизнеснинг назарияси ва амалиётида яқин яқингача бу барча тўртта аломатларни, яъни корхоналарнинг “иқтисодий салоҳияти”ни бирлаштирувчи тушунча мана нима учун бўлмаган. ғарбдаги технологик кўтарилиш пайтида устиворлик асосий капитал: машиналар, дастғоҳлар, ускуналар ва бошқа моддий-ашёвий ресурслар турларида бўлган. кейин эса техник омилдан катта самара олиш имкониятлари тугаши муносабати билан асосий эътибор кишилик капиталга, худди ходимларнинг қобилиятларига, уларнинг шахсли салоҳиатидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган. шундай стратегия фирмага ҳатто барча бошқа техник имкониятлар тугаган бўлиб кўринган пайтда ҳам катта даромадлар келтирган. шунинг учун бугун муваффақият қозонаётган фирманинг иқтисодий салоҳияти модели қуйидагича кўринади: кишилик капитал + асосий капитал + айланма капитал = фирманинг иқтисодий салоҳияти. ғарбий бизнесменлар иқтисодий салоҳиятнинг …
4 / 14
ишлаб чиқаришни ривожланишидаги мустақил асосий омил бўлади. пулни ҳисоблашни билувчи хорижий бизнесменлар ўзларининг тажрибаларида шунга иқрор бўлдиларки, инсонга киритма(малакани ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фирма ҳисобидан бўш вақт ва дам олишга харажатлар) даромадларни кўпайтиради ва рақобарбардошликни оширади. бизда эса иш қандай бормоқда? афсуски, корхона иқтисодий салоҳияти модели узоқ вақтлар амалиёт томонидан талаб қилинмаган. бизнинг ривожланмаган бизнесимизда ҳам кўрсатиб ўтилган моделнинг айрим элементларини қўллаш зарурлигини ҳис қилган корхоналар бўлса ҳам. масалан, “пластик” кооперативи ходимлар учун бепул тушликлар, кооператив ҳисобидан шифокорларнинг навбатчилиги, ўз ходимлари учун уй-жойларни уларнинг қийматини қисман тўлаш билан қуришга пул киритган. бунинг устига кооператив пулардан бир қисмини ҳайрия ишларига ажратади. аммо иқтисодий салоҳият моделидан мажмуавий фойдаланишни бизнинг корхоналаримиз ҳозирча орзу қиладилар. хорижий бизнесда иқтисодий салоҳият моделидан ташқари бошқалардан ҳам кенг фойдаланилади. масалан, инсонпарварлик, иннавацион, илмий-техник ва молиявий салоҳият моделлари. ҳар қандай корхонанинг иқтисодий салоҳияти модели қуйидагича белгиланилади: - унда мавжуд бўлган ресурсларнинг ҳажми ва сифати билан (асосий ишлаб чиқариш ва …
5 / 14
тлари билан); - ахборотли қобилиятлари билан (яъни ахборотларни улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ишлаб чиқиш ва “қўшимча ишлов бериш” усули); - молиявий қобилиятлари (корхонанинг рақобатбардошлиги, молия соҳасидаги ички ва ташқи қарздорлиги) ва бошқалар билан. 9.2. корхона салоҳиятининг рақобатбардошлиги йиғилган ҳолда улар корхонанинг йиғма (иқтисодий ва социал) қобили- ятини ташкил қиладилар, у худди шундай, масалан бошқа корхонанинг қобилияти билан солиштирилганда унинг рақобатбардошлиги даражасини акс эттиради. шундай қилиб, корхона салоҳиятининг рақобатбардошлиги – унинг муҳим параметрлари ҳолатинини қандайдир танлаб олинган стандартлар (жаҳон, халқ хўжалиги, соҳа, бошқа корхонаники)га нисбатан комплекс баҳолашдан иборат бўлган салоҳиятининг солиштирма таърифидир. хори- жий бизнесда корхона салоҳияти рақобат бардошлигини баҳолаш учун ҳар хил усуллардан фойдаланилади. индикаторли усул. унинг асосига индикаторлар тизими қўйилган бўлиб, унинг ёрдамида фирма, компания, корпорация, бошқа корхона ва умуман миллий иқтисодиёт салоҳияти рақобатбардошлигининг баҳоси берилади. хорижий бизнесда индикатор остида у ёки бу тадқиқот қилинаётган объектни шакллантирилган кўринишда баён қилишга имкон берувчи таърифларнинг мажмуаси ва улар асосида уни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 14 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "корхона қудратини бошқариш"

9-мавзу. корхона қудратини бошқариш 9.1. корхона қудратини бошқариш технологиясининг босқичлари ҳар қандай тадбиркорлак фаолиятининг муваффақияти кўпроқ хорижий бизнесда менежментниг таркибий элементи бўлган корхона (бу ерда корхона остида фирма, концерн, компания, акциядорлик жамияти, кооператив, ижара, кичик корхона ва бизнеснинг бошқа бирликлари тушунилади) ходимларини бошқаришнинг тўғри танланган стратегиясига боғлиқ. стратегияни танлаш ўз навбатида бир неча омилларга боғлиқ: корхона салоҳияти қандай ҳажмига эга; корхона салоҳиятининг рақобатбардошлиги даражаси қанчалик юқори; бозордаги унинг улуши қандай ва у етакчими, рақибми ёки орқада қолувчими; корхона ўзининг олдига қандай мақсадлар қўйган – етакчиликни мустаҳкамлаш, етакчилар сафига кириш, “ўртада” мустаҳкамланиш ёки инқироздан ...

Этот файл содержит 14 стр. в формате DOC (133,5 КБ). Чтобы скачать "корхона қудратини бошқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: корхона қудратини бошқариш DOC 14 стр. Бесплатная загрузка Telegram