механика

PPTX 28 pages 521.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 28
мм_3 механика марузачи. доц. давлатов ў.т. 9- мавзу. деформация ва унинг турлари. физика кафедраси 2023 1 mavzu: 9-мавзу. деформация ва унинг турлари. режа: 1.эластиклик кучлари. 2.деформация ва унинг турлари. 3.эластиклик гистерезиси. 4. деформацияланган жисм энергияси. 2 tаyanch so’z vа ibоrаlаr: эластиклик кучлари. деформация. эластиклик гистерезиси. деформацияланган жисм энергияси. 3 куч таъсирида жисмни шакли ўзгаради яъни у деформацияланади. бунда жисмни зарралари ёки қатламлари бир-бирига нисбатан силжийдилар. ташқи куч таъсирида қаттиқ жисмнинг шакли ва улчамини ўзгариши деформация дейилади. у 2 хил 1. эластик деформация 2. пластик (ноэластик) дефор- мацияга булинади. эластик деформацияларда деформацияланувчи кучлар таъсири тухтагач жисм ўз шаклига қайтади. ноэластик деформацияда жисм деформацияланган холатда қолади. баъзи инженерлик қурилмаларда (кўприк, шлюз ва бошқа)лар фақат эластик деформация ўринли бўлади. ньютоннинг iii қонунга биноан деформацияланган жисмни ичида катталиги жисмни деформацияловчи ташқи кучга тенг бўлган акс таъсир кучи вужудга келади, бу куч эластиклик кучи дейилади. масалан, пружина (стержень) ни чузаётган юкка жисмнинг эластиклик кучи таъсир …
2 / 28
да σ = σn + στ дир. σn - сиртга тик йўналган бўлади ва у нормал кучланиш деб аталади. στ – сиртга ўринма бўлиб уни тангенциал ёки ўринма кучланиш дейилади. демак бўлади. бу ерда , α - эластиклик коэффициенти бўлиб унга тескари бўлган e = 1/α катталик эластиклик ёки юнг модули деб аталади. σ ва ε лар орасида куйидагича богланиш мавжуд: бу хам гук қонунини бошқача кўринишидир. бундан, агар ε = δ l / l0; σ = 1 булса, σ = е чиқади. демак, стерженнинг нисбий узайишини бирга етказиш учун (ёки стержень узунлигини 2 марта ошириш учун) туғри келувчи чузувчи кучланишга тенг катталик юнг модули дейилади. бундай деформацияни амалга ошириш қийин. аммо қисқа вақт шундай кучланиш билан жисмга таъсир этиш мумкин. сиқилишда жисмни кундаланг кесими кенгаяди. εd = δ d / do нисбий сиқилишдир. нисбий узайиш εl = δ l / lo эди. у холда, μ=εd/εl нисбат пуассон коэффициенти дейилади. …
3 / 28
ва σ орасидаги боғланиш графигини кўрайлик (чузилиш деформация учун). уни кучланиш диаграммаси деб хам юритилади. оа - гук қонуни чегараси ав - оқувчанлик чегараси. сўнгра кучланиш яна ошса деформация хам ошади. с-нуқтага туғри келувчи mах кучланиш мустахкамлик чегараси дейилади. д-нуқтада намуна ўзилади. оr-қолдик деформациядир. ўзгарувчан деформациялар майдонида қолдиқ деформацияларнинг борлиги туфайли жисмнинг ўз холига қайтишида аниқ деформацияларга кичикроқ кучланишлар тўғри келади. шу сабабли эгри чизиқ (оа) қайтишда тўғри йўналишдагига нисбатан пастроқда ўтади. (ад йўналиш). деформация йўқолмай туриб жисмдаги кучланиш йўқолади, яъни εo қолдиқ деформацияга эга бўлади. тескари йўналишда деформациялаш давом эттирилса жисмда муайян - σo кучланиш бўлгандагина қолдиқ деформация йўқолади. бу эластик гистерезис деб юритилади. деформациялар даврий равишда такрорланганда нисбий деформация ва кучланиш гистерезис сиртмоги деб аталувчи авсдefa берк чизиқ билан тасвирланади. деформациялар даврий равишда такрорланган холларда хар бир цикл мобайнида жисмда гистерезис сиртмоғи юзасига пропорционал бўлган иссиқлик ажралади. сиртмоқ юзи қанча катта бўлса жисм шунча кўп исийди. бундай қизишни …
4 / 28
а жисм мувозанат холга қайтади (эластик деформация бўлса). бунда энергия минумум бўлади. бундан кўринадики эластик деформация энергетик характерга эга экан. бу энергия потенциал энергиядир. a = fур • δ l, fэл = к • δ l бу ерда (3) эластиклик коэффициентидир. (2) ва (3) ларни хисобга олсак (1) ни қўйидигича ёза оламиз (4) ифода (1) ни бошқача кўринишидир. (1) ва (4) формулалар бўйича хисобланган a ни миқдори графикда бўялган юза катталигига тенгдир. бу ерда энергия зичлиги дейилади. бу ерда v = s • lo жисм хажми. шуни таъкидлаш керакки, эластик деформация энергияси жисмни тўлиқ энергиясини оз қисмини ташкил этади. лекин уни ахамияти катта. у эластиклик кучини юзага келишини тушунтиради. назорат саволлари. 1. эластиклик кучлари қандай хосил бўлади? 2. деформация деб нимага айтилади? 3. деформация турларини тушунтиринг. 4. эластик деформация деб нимага айтилади ? 5. ноэластик деформация деб нимага айтилади ? 6. кучланиш деб нимага айтилади ? 7. гук қонунини таърифланг. …
5 / 28
nciples withapplications.2014 7. chertov a.a., vorobev a. umumiy fizika kursidan masalalar to’plami. toshkent, o’qituvchi, 1988 y. 8. tsedrik m.s. umumiy fizika kursidan masalalar to’plami.toshkent, o’qituvchi, 1991 y. 9. matveev a. n.mexanika i teoriya otnositelnosti.m.izd.dom«oniks21 vek»,2003 −432s 27 таълим сайтлари ва интернет ресурслари fizika.uz – талабалар ва физика ўқитувчилари учун сайт. neutrino.ucoz.ru - тату физика кафедрасининг доценти о.э.тигайнинг шахсий сайти. yenka.com http://phet.colorado.edu/ http://www.falstad.com/mathphysics.html http://www.quantumatomica.co.uk/download.htm http://school-collection.edu.ru 28 image1.jpeg image2.png image3.png image4.png image5.png image6.png image7.png image8.png image9.png image10.png image11.png image12.png image13.png image14.png image15.png image16.png image17.png image18.png image19.png image20.png image21.png /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 28 pages for free via Telegram.

Download full file

About "механика"

мм_3 механика марузачи. доц. давлатов ў.т. 9- мавзу. деформация ва унинг турлари. физика кафедраси 2023 1 mavzu: 9-мавзу. деформация ва унинг турлари. режа: 1.эластиклик кучлари. 2.деформация ва унинг турлари. 3.эластиклик гистерезиси. 4. деформацияланган жисм энергияси. 2 tаyanch so’z vа ibоrаlаr: эластиклик кучлари. деформация. эластиклик гистерезиси. деформацияланган жисм энергияси. 3 куч таъсирида жисмни шакли ўзгаради яъни у деформацияланади. бунда жисмни зарралари ёки қатламлари бир-бирига нисбатан силжийдилар. ташқи куч таъсирида қаттиқ жисмнинг шакли ва улчамини ўзгариши деформация дейилади. у 2 хил 1. эластик деформация 2. пластик (ноэластик) дефор- мацияга булинади. эластик деформацияларда деформацияланувчи кучлар таъсири тухтагач жисм ўз шаклига қайтади. ноэластик деформацияда ж...

This file contains 28 pages in PPTX format (521.4 KB). To download "механика", click the Telegram button on the left.

Tags: механика PPTX 28 pages Free download Telegram