жамият ривожининг ҳозирги босқичида суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари

DOC 100,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351965667_27947.doc жамият ривожининг ҳозирги босқичида суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари www.arxiv.uz жамият ривожининг ҳозирги босқичида суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов томонидан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб эълон қилинди. ўзбекистон республикаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ 60дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилди. амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида тарихан қисқа вақт ичида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида чуқур ўзгаришлар юз берди. инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича яхлит ҳуқуқий тизим яратилди. шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизими қурилишининг мутлақо янги концепцияси амалда жорий этилди" . суд-ҳуқуқ ислоҳоти давомида ўзбекистон республикасининг жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик, фуқаролик-процеесуал, хўжалик-процессуал кодекслари ва бошқа кодекслари, хусусан, "'судлар тўғрисида"ги, "прокуратура тўғрисида"ги қонунлар қабул қилиниб, уларда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд тартибида химоя қилишнинг самарали ҳуқуқий механизми яратилди. сўнгги йилларда …
2
зкорлигини таъминлаш чоралари курилди. мана шу ва бошқа чора-тадбирлар ижобий натижалар берди, инсон ҳуқуқдари ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга жиддий таъсир кўрсатди. бу борада амалга оширилган ишларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: биринчидан, судларнинг ихтисослашуви амалга оширилди. фуқаролик ишлари, хўжалик ишлари ва жиноий ишлар бўйича алоҳида-алоҳида судлар ташкил этилдики, бу ҳол судлов ишларини юритишнинг сифатини анча ошириш имконини берди. масалан, агар 2000 йилда ҳукмларни бекор қилиш ва ўзгартириш судланганларнинг умумий сонига нисбатан 10,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2006 йилда бу кўрсаткич 3 фоиздан камроқ бўлди. иккинчидан, ҳокимиятни тақсимлаш конституциявий принципини амалга ошириш учун судларни ташкилий жиҳатдан, хусусан, судья кадрлар билан таъминлаш масалалари билан махсус орган - ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси шуғулланмоқда. судьялик лавозимларига номзодлар тақдим этиш, судьяларнинг ваколатларини тўхтатиб қўйиш ва муддатидан илгари тугатиш, судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатиш, судларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам эшитиб бориш каби ҳуқуқлар ижро қилувчи орган …
3
нини берди, бу эса ҳокимиятни тақсимлаш принципига тўла-тўкис мос келади. ушбу қонун қонунчиликдаги камчиликларга барҳам бериш билан бир вақтда ижро иши юритилишининг самарадорлигини оширишга, шунингдек, суд ижрочилари фаолиятини тартибга солишга, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва мақомини қонун орқали мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, ижро иши юритилишида суд ижрочиларининг масъулиятини оширишга, фуқаролар ҳамда юридик шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади. "суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг вазифаси - ҳар бир суд қарори монеликсиз ижро этилишини таъминлашдан иборатдир. тўртинчидан, 2001 йил 29 августда "прокуратура тўғрисида"ги ўзбекистон республикаси қонуни (янги таҳрирда) қабул қилиниши орқали прокуратура ваколатларининг ҳажми, унинг фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди, прокурорларнинг бир қатор ваколатлари чеклаб қўйилди. масалан, қонуннинг аввалги таҳриридан фарқли ўлароқ, янги таҳрирда фуқаролар прокурор назорати объектлари доирасидан чиқарилди. демократик жамиятда айрим фуқаролар эмас, балки уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қандай риоя этилаётганлиги масаласи прокурор назорати объекти ҳисобланади. прокуратура органлари фуқаролар ҳуқуқлари камситилиш ҳолларининг ўз …
4
институти ислоҳ қилинди. мазкур янгиликлар жиноят ишини судда юритишда процесснинг тортишувчанлигини ва тарафларнинг тенг ҳуқуқлилигини, шу жумладан прокурор ва адвокатнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлайди. суд йўл қўйган хатоларни тезкор равишда бартараф этишга кўмаклашади. масалан, агар апелляция институти жорий этилгунига қадар судлар йўл қўйган хатоларнинг 50 фоизига яқини судлар ва прокуратура органлари тегишли мансабдор шахсларнинг протестлари бўйича назорат тартибида тузатилган бўлса, ҳозирги вақтга келиб бу кўрсаткич 18 фоиздан камни ташкил этади. суд хатоларининг 82 фоизидан ортиғи тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги таъминланган апелляция ҳамда кассация инстанцияларида тузатилмоқда. олтинчидан, айбланувчиларни қамоқда саклаб туришнинг энг кўп муддати олти ойга қисқартирилди. озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чораларини қўллаш имконияти кенгайди. бунинг натижасида сўнгги 4 йил ичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасидан фойдаланиш 2 мартадан кўпроққа камайди. еттинчидан, қонунчиликда илк бор судларда ишларни кўриб чиқишнинг муддатлари белгиланди, бу эса муқаддам судлар фаолиятида мавжуд бўлган сансалорликка чек қўйиб, суд муҳокамаси қисқа вақт ичида ва …
5
с эттиради. бундай норма жорий этилганлиги туфайли 2002-2007 йиллар 60 минг нафардан ортиқ киши жиноий жавобгарлиқдан озод этилди ва бинобарин худди шунча жабрланувчининг хуқуқи тикланди. тўққизинчидан, жиноят қонуни кенг кўламда либераллаштирилди, жиноятлар таснифи қайта кўриб чиқилди ва ўзгартирилди; унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишларнинг таркиби кенгайтирилди. бундан ташқари бир қатор иқтисодий жиноятлар бўйича етказилган моддий зиённинг ўрни қопланган тақдирда, озодлиқдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўллаш назарда тутилди. жиноятларнинг таснифи ўзгариши ва жиноий жазоларни либераллаштириш натижасида судлар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини кенгроқ қўллаш имконига эга бўлдилар. президент ислом каримов таъкидлаганидек, жиноий жазо тизимини эркинлаштиришга доир чора-тадбирлар ҳам улкан социал ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлди. бунинг натижасида оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг 75 фоизга яқини ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди. жиноят кодексидаги жиноят содир этган шахс етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда, суд томонидан унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамият ривожининг ҳозирги босқичида суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари"

1351965667_27947.doc жамият ривожининг ҳозирги босқичида суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари www.arxiv.uz жамият ривожининг ҳозирги босқичида суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов томонидан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб эълон қилинди. ўзбекистон республикаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ 60дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилди. амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида тарихан қисқа вақт ичида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида чуқур ўзгаришлар юз берди. инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича яхлит ҳуқуқий тизим яратилди. шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ ...

Формат DOC, 100,5 КБ. Чтобы скачать "жамият ривожининг ҳозирги босқичида суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамият ривожининг ҳозирги босқи… DOC Бесплатная загрузка Telegram