ердан фойдаланиш ҳуқуқи

DOC 207.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351961840_27827.doc www.arxiv.uz ердан фойдаланиш ҳуқуқи режа: 1. ердан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси. 2. ердан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари. 3. ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни. 4. ердан ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи. 5. ердан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида фойдаланиш. 6. сервитут 7. ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш. ердан фойдаланишни иқтисодий ва юридик маъноларда тушуниш мумкин. иқтисодий маънода ердан фойдаланиш деганда ернинг унумдор тупроқ қатламидан истеъмол маҳсулотлари етиштириш, ер устида иншоот, турар-жой ва бошқа биноларни жойлаштириш, шунингдек умумфойдаланиш учун базис сифатида ишлатиш, ерни фойдали хусусиятларини ўзлаштириш, уни иқтисодий маънода эксплуатация қилиш тушунилади. ердан иқтисодий маънода фойдаланиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз-ўзидан, улар ҳоҳлаган тарзда, стихияли тартибсиз, бошбошдоқлик, мақсадсиз асосларда амалга оширилмайди. масалан, корхона, муассаса, ташкилотлар ёки фуқаролар ўз ҳоҳишларича ўзлари танлаган ер участкаларида уй-жой, бинолар барпо этишлари, ёки қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришлари мумкин эмас. ёхуд, ердан иқтисодий маънода фойдаланиш, яъни ернинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш учун маълум …
2
а ерни фойдали хусусиятларини ўзлаштирадилар, ерни иқтисодий маънода эксплуатация қиладилар, ердан фойдаланадилар. демак, ердан иқтисодий маънода фойдаланишни ердан фойдаланиш ҳуқуқисиз тасаввур этиш, амалга ошириш мумкин эмас. юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб ердан юридик мақнода фойдаланиш, яъни ердан фойдаланиш ҳуқуқи деб, давлат ёки у ваколат берган органлар томонидан белгиланган, маъқулланган ва ўрнатилган ерни иқтисодий маънода эксплуатация қилиш, унинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш жараёнида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йи¦индисига айтилади. ердан фойдаланиш ҳуқуқини умумий қилиб, халқ хўжалиги ва фуқароларнинг иқтисодий эҳтиёжларини қондириш учун ер ресурсларидан фойдаланишнинг қонуний тартибларини ўрнатувчи нормалар йи¦индиси деб, уни турли маъноларда тушуниш мумкин: 1) ердан фойдаланиш ҳуқуқи ер ҳуқуқининг асосий институти бўлиб, турли соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган ҳуқуқий нормалар йи¦индисидир; 2) ердан фойдаланиш ҳуқуқи ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йи¦индисидир; 3) ердан фойдаланиш ҳуқуқи ердан фойдаланувчиларнинг субъектив ҳуқуқ ваколатини амалга ошириш механизмини, уларни амалиётда қўллаш жараёнини ўзида мужассамлаштирувчи ҳуқуқий муносабатдир. ердан фойдаланиш ҳуқуқини кенг ва тор маъноларда …
3
жисмоний шахсларни ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблаймиз. айтилганларнинг жами ердан фойдаланиш ҳуқуқини кенг маънода тушунишга хизмат қилади. ердан фойдаланиш ҳуқуқини тор маънода юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун нормаларида белгиланган тартибда ер бериш орқали вужудга келган ҳуқуқ ва мажбуриятлари йи¦индиси мисолида тушуниш мумкин. ердан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу субъектларнинг ўз ҳуқуқларини айни пайтда амалга оширишга хизмат қилади. ердан фойдаланиш ҳуқуқини ерни муҳофаза қилиш ҳуқуқидан, ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқидан алоҳида, айрим тушуниш ёки ажратиш мумкин эмас. чунки ердан оқилона ва самарали фойдаланиш ерни муҳофаза қилишнинг асосий восита ва усулларидандир. демак, ердан фойдаланиш ҳуқуқи ерни муҳофаза қилиш, ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, ёхуд ерга оид барча муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади. ердан фойдаланиш ҳуқуқи ер ҳуқуқининг мустақил институтларидан бири ҳисобланади. маълумки, алоҳида ҳуқуқ институти сифатида вужудга келиш асосан бўлган ҳар қандай турдаги ижтимоий муносабатлар бир томондан ички бирликка эга бўлиши, бошқа томондан эса ўзига хос автономлик, мустақиллик ҳолатларига эга бўлиши керак. ердан фойдаланиш билан бо¦лиқ бўлган …
4
тў¦рисида"ги, "деҳқон хўжалиги тў¦рисида"ги ва бошқа қонунларда кўриш мумкин. ердан фойдаланиш ҳуқуқи институти ўзида бир қанча субинститутларни мужассам этиши мумкин. ушбу субинститутларни ердан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари ва объектлари таркибига қараб туркумлаш мумкин. масалан, ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи, фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи, деҳқон хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи, фуқароларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат корхоналарининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва ҳоказо. ердан фойдаланиш ҳуқуқи объектига қараб эса су¦ориладиган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи, лалми ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи, аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи каби турларга ажратиш мумкин. айтилганлардан ердан фойдаланиш ҳуқуқи ер ҳуқуқининг мустақил, йирик, марказий институтларидан бири эканлиги, бу институт ўзида фуқаролик, ер, солиқ, хўжалик, қишлоқ хўжалик, экология, молия ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини мужассамлаштириш, яъни мажмуалашган аҳамият касб этиши, бир қатор субинститутлардан иборат эканлиги хусусида фикр билдириш мумкин. ердан фойдаланиш ҳуқуқининг асосий принциплари бўлиб: ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш; ердан оқилона, самарали …
5
учун ер участкаси натурада ажратиб берилган ҳамда айни пайтда ердан фойдаланувчи ундан фойдаланишни амалда ошираётган бўлиши лозим1. бу фикрга қўшилиш қийин. бизнингча, барча юридик ва жисмоний шахслар ердан амалда фойдаланиш-фойдаланмасликларидан қатъий назар ердан фойдаланиш ҳуқуқининг субъекти ҳисобланадилар. ердан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари бўлиб қишлоқ хўжалик корхоналари, ўзбекистон республикаси фуқаролари, саноат, транспорт ҳамда ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассаса ва ташкилотлари, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, чет эл юридик ва жисмоний шахслари ҳисобланадилар. ердан фойдаланиш ҳуқуқининг объектлари бўлиб ўзбекистон республикасининг бутун ер фонди ҳисобланади. бу ер фонди фойдаланишнинг асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади: 1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар; 2) аҳоли пунктларининг ерлари; 3) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари; 4) табиатни муҳофаза қилиш, со¦ломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар; 5) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар; 6) ўрмон фонди ерлари; 7) сув фонди ерлари; 8) захира ерлар. ер участкалари доимий ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин. ер участкаларидан доимий фойдаланиш деганда олдиндан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ердан фойдаланиш ҳуқуқи"

1351961840_27827.doc www.arxiv.uz ердан фойдаланиш ҳуқуқи режа: 1. ердан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси. 2. ердан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари. 3. ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни. 4. ердан ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи. 5. ердан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида фойдаланиш. 6. сервитут 7. ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш. ердан фойдаланишни иқтисодий ва юридик маъноларда тушуниш мумкин. иқтисодий маънода ердан фойдаланиш деганда ернинг унумдор тупроқ қатламидан истеъмол маҳсулотлари етиштириш, ер устида иншоот, турар-жой ва бошқа биноларни жойлаштириш, шунингдек умумфойдаланиш учун базис сифатида ишлатиш, ерни фойдали хусусиятларини ўзлаштириш, уни иқтисодий маънода эксплуатация қилиш тушунилади. ердан иқтисодий маънода фойдала...

DOC format, 207.5 KB. To download "ердан фойдаланиш ҳуқуқи", click the Telegram button on the left.

Tags: ердан фойдаланиш ҳуқуқи DOC Free download Telegram