ер ҳуқуқи фанидан масалалар

DOC 39 pages 361.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 39
ер ҳуқуқи фанидан масалалар (4-курс бакалавр йўналиши учун) 1-масала. ака-ука олимовлар нотариусга мурожаат этиб, оталари а. олимовга тегишли тошкент шаҳар юнусобод тумани катта қани кўчасида 8 сотихли ер участкасида жойлашган 17-уй-жойга нисбатан меросга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида гувоҳнома беришини сўрашди. гувоҳномани олиш жараёнида ака-ука олимовларни кичиги отасидан қолган меросни тенг тақсимланишини талаб қилди.ушбу масалани ўрганиб чиққан нотариус мерос уй-жой икки бинодан иборат бўлганлиги учун уй-жойни тенг тақсим қилиб беришни имконияти борлигини, бироқ уй-жой жойлашган 8 сотихли ер майдонини ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда тенг бўлиш имконияти йўқлигини маълум қилди. мерос мулк жойлашган ер участкасига нисбатан ака-укани биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи белгиланди. ушбу масалада қандай ер участкаси хусусида сўз бормоқда? ер участкалари неча турга бўлиниши мумкин? биргаликда фойдаланиладиган ер участкаларига нисбатан ер ва фуқаролик қонунчилигини қайси нормалари қўлланилади? жавоб: ек 10, 21, 22-моддалари ва фкни 18-боби. 2-масала. қашқадарё вилоят хокимлигига “қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг …
2 / 39
имининг қароридан норози бўлиб, вилоят хокимлигига шикоят билан мурожаат қилди. вилоят хокимлиги ахадовнинг шикоятини ўрганишни хокимлик юристига топширди. ушбу масалада келтирилган якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш қайси давлат дастурини бажарилиши билан боғлиқ? вилоят хокимлигини кўрсатмасида тилга олинган лойиҳа ер қонунчилиги бўйича қандай тадбир ҳисобланади? хокимлик юристи сифатида фермер хўжалиги бошлиғи ахадов ч.нинг шикоятини қонунчилик асосида ҳал қилинг! жавоб: "қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" давлат дастури, ўзбекистон республикаси президентининг "қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 3 августдаги пқ-1167-сон қарори, вмнинг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган “қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида” низом ва ексининг 12-моддаси. 3-масала. ўзбекистон республикаси «ергеодезкадастр» давлат қўмитасига ва давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига сурхандарё вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси тезкор маълумот юбориб, вилоятнинг тоғли худудларида табиий озуқабоп ўтлар қоплами ҳолатининг ўзгариши (ўсимликлар таркиби, тузилиши, ҳосилдорлиги, сифати …
3 / 39
иторинги тўғрисида” низом. 4-масала. тошкент шаҳар учтепа туманлараро фуқаролик судига фуқаро хамидов э. ариза билан мурожаат этиб, учтепа туман давлат ер кадастри раҳбарининг ноқонуний хатти-харакатлари оқибатида унинг ҳуқуқлари бузилганлигини маълум қилди. судда маълум бўлишича хамидов э. туман кадастр идорасига мурожаат қилиб, туманнинг “олимобод” махалласи, 2-тор кўчасида жойлашган 7-уйни (турар жой биносини) 10 йил муддатга ижарага олганлигини, нотариал тасдиқланган ижара шартномаси мавжудлигини билдириб, ушбу турар жой биноси жойлашган 5 сотихли ер участкасига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйҳатига олишни сўраган. у ўз аризасига илова қилиб ижара шартномасини тақдим этган. кадастр идораси унинг аризасини рад этган. суд шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор чиқаради. суднинг қарори бўйича шикоят берилган хатти-ҳаракат хамидов э.нинг ҳуқуқларини бузмайдиган қонуний хатти-ҳаракат деб топилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этади. ер участкасига бўлган қандай ҳуқуқлар давлат рўйҳатига олинади? нима учун суд учтепа туман давлат ер кадастри раҳбарининг ҳаракатларини қонуний деб топди? ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатига олишда қандай хужжатлар тақдим этилади? …
4 / 39
. адвокат сифатида фуқаро асадов м.га ҳуқуқий маслаҳат беринг! уни мақсадини қонуний тарзда амалга ошириш мумкинми? бу ҳолатда ерга бўлган ҳуқуқни рўйҳатга олиш (расмийлаштириш) қандай амалга оширилади? жавоб: ек 22-моддаси, фксининг 482-моддаси, ўзбекистон республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқнома. 6-масала. андижон шаҳар хокими номига тадбиркор ахмедов з.дан ариза келиб тушди. аризасида тадбиркор шаҳар четида, 60 сотих ер участкасида жойлашган истироҳот боғини қаровсиз ҳолга келиб қолганлигини асос қилиб, ушбу ер участкасини кейинчалик фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан сотиб олиш таклифини билдирди. хоким ердан самарали фойдаланиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссияга аризани ўрганиб чиқиш ва ушбу масала юзасидан хулоса бериш топшириғини берди. комиссия аризани ўрганиб чиқиб, аризани рад этиш юзасидан асослантирилган хулоса тайёрлади. хоким хулоса асосида тадбиркорнинг аризасини рад этди. ахмедов з. давлат мулки қўмитасига мурожаат этиб, ўз талабини қондиришларини сўради. республикамизда ерга нисбатан мулк ҳуқуқи қай тартибда ҳал қилинган? хоким нима учун тадбиркорни аризасини рад этди? …
5 / 39
тасининг шаҳар бошқармасига тақдим этилди. мулк қўмитасининг худудий бошқармаси ушбу мулкларни сотиш юзасидан ким ошди савдони ўтказиш ишларини бошлаб юборди. танловда иштирок этиш истагини билдирган жисмоний шахслар орасида чет эл фуқаролари, яъни чет эл элчихоналари ходимлари, ўзбекистон республикасида рўйхатга олинган матбуот вакиллари, қўшма корхоналарда доимий асосда ишловчи шахслар борлиги аниқланди. шахар мулк қўмитаси ҳуқуқшуноси чет эл фуқароларидан узр сўраб ушбу савдода фақат республика фуқаролари иштирок этиши мумкинлиги билдирди. ер участкасига нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи мавжудми? шахар хокимининг ер участкасини сотиш ҳақидаги қарори қонунийми? ким ошди савдосини ўтказишда чет эл фуқаролари иштироки тақиқланадими? жавоб: ек 18-моддаси, вмнинг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган “савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида низом”. 8-масала. навойи вилояти кармана туманида “xxx-mars” риэлторлик ташкилоти деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларига мерос …

Want to read more?

Download all 39 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ер ҳуқуқи фанидан масалалар"

ер ҳуқуқи фанидан масалалар (4-курс бакалавр йўналиши учун) 1-масала. ака-ука олимовлар нотариусга мурожаат этиб, оталари а. олимовга тегишли тошкент шаҳар юнусобод тумани катта қани кўчасида 8 сотихли ер участкасида жойлашган 17-уй-жойга нисбатан меросга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида гувоҳнома беришини сўрашди. гувоҳномани олиш жараёнида ака-ука олимовларни кичиги отасидан қолган меросни тенг тақсимланишини талаб қилди.ушбу масалани ўрганиб чиққан нотариус мерос уй-жой икки бинодан иборат бўлганлиги учун уй-жойни тенг тақсим қилиб беришни имконияти борлигини, бироқ уй-жой жойлашган 8 сотихли ер майдонини ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда тенг бўлиш имконияти йўқлигини маълум қилди. мерос мулк жойлашган ер участкас...

This file contains 39 pages in DOC format (361.5 KB). To download "ер ҳуқуқи фанидан масалалар", click the Telegram button on the left.

Tags: ер ҳуқуқи фанидан масалалар DOC 39 pages Free download Telegram