normoflora preparatlari va ularni sanoat miqyosida ishlab chiqarish

PPT 37 sahifa 647,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 37
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти * ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти биотехнология кафедраси нормофлора препаратлари ва уларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш ташкент – 2024 й. * маъруза режаси 1. инсон ва микрофлоранинг симбиози ва уларнинг классификацияси. 2. ошқозон ­ ичак трактининг резидент микрофлораси ва унинг аҳамияти. 3. дисбактериоз ва унинг классификация ва сабаблари. 4. нормофлоралар. 4.1. пробиотиклар. 4.2. пребиотиклар. 4.3. синбиотиклар. 5. пробиотикларни ишлаб чиқаришнинг умумий технологик схемаси. одамни микрофлораси, унинг микроэкологиясини асосини ташкил қилади. одам организмидан замбуруғлар вируслар энг соддаларини ҳисобга олмаганда, 500 турдан кўпроқ бактериялар жой олганлар. нормал флора деганда, одам организмини ташқи муҳит билан контактда бўлган ҳар хил қисмли микробиоценозларни тўплами тушунилади. микробиоценозлар тўплами- нормабиоценоз ёки эубиоз деб аталади. соғлом инсон учун, унинг организмининг микроэкологияси ҳолатининг бир текисда туриши характерлидир. инсон организмида 1014-1016 дона бактериялар яшайдилар. кўриниб турибдики бактериялар сони организм тўқималари сонидан анча кўпроқ. нормофлора препаратлари ичак нормал микрофлорасини ижобий …
2 / 37
да-овқат ҳазм бўлишидаги фаол иштироки. нормофлора препаратлари * соғлом организмдан соғлом штаммлари ажратиб олинади ва қайси турга мансублиги ва ичак ҳужайраларига мазкур штаммнинг зарарсизлиги аниқланади. шундан сўнг антагонистик-фаол штаммлар ажратиб олинади. сунъий озуқа муҳитларида культивацияланади. штаммлар музлатиш ва қуритишга турғун бўлиши керак. лиофил штамм ишлаб чиқариш лабораториясига келиб тушади, бу ерда уни паспортга мувофиқлиги текишириб кўрилади. шундан сўнг озуқа муҳитига экилади (озуқа муҳити сифатида сут, агар ва б.қ. бўлиши мумкин) ва культивацияланади. ҳужайраларни музлашдан криопротекторлар ёрдамида сақлаш мумкин. организмни шартли-патоген ва патоген бактерияларини колонизациядан ҳимоя қиладиган механизмлардан энг муҳими, организмни ўзини фойдали микрофлорасини етарли миқдорда бўлиши ҳисобланади. фойдали микрофлорага биринчи навбатда лакто- ва бифидо- бактериялар кирадилар. сут ачитувчи бактериялар (lactobarteriadae) – граммусбат, думалоқ кўринишга эга бўлган ҳақиқий бактериялар (streptococcus, diplococcus) ёки таёқчасимон шаклларда учрайдилар. . нормофлора препаратлари и.и. мечников томонидан сут кислотаси бактериялари культураларини чириган микробларнинг антогонистлари сифатида энтерал юбориш орқали ошқозон-ичак тракти микрофлораси таркибини мақсадли ўзгартириш ғоясининг ривожланиши йўналишида …
3 / 37
чақирувчи микрорганизмлар. нормофлора препаратлари * симбио́нт (биол.). – организм, симбиоз иштирокчиси. бактериал симбионтлар инсон организмининг нормал микрофлорасини ташкил этади. улар ичакда, ошқозонда, терида ва шиллиқ қаватларда яшайдилар. инсон симбионти – ичак таёқчаси. инсоннинг нормал ичак микрофлорасига 500 дан ортиқ турдаги бактериялар киради. * симбиоз – икки турдаги организмларнинг ўзаро биргаликда яшашидир. ўзаро муносабатларга кўра симбиознинг қўйидаги вариантлари мавжуддир: - мутуализм (икки томонлама (ўзаро) фойдали симбиоз); паразитизм (икки томонлама (ўзаро) фойдали бўлмаган симбиоз, яъни организмлардан бири иккинчисини ҳисобига яшайди); - нейтрализм (бир организмни иккинчисига таъсири бўлмаган симбиоз); - комменсализм (бир организмни фойдали ва иккинчи организмга зарари бўлмаган симбиоз). * ошқозон-ичак йўлининг нормал ва резедент микрофлораси қуйидаги турлари билан тақдим этилган: • бифидобактерия (кенг тарқалган турлардан бири бўлиб асосан гўдакларда кўп бўлади) • лактобациллалар ва энтерококклар; • грамманфий бактериялар (bacteroides туридаги); • граммусбат бактериялар (clostridium туридаги); • энтеробактериялар (e.coli); • стафилококклар; • пентострептококклар; • дифтероидлар; • ачитқисимон замбуруғлар (candida туркумидаги) ва оз …
4 / 37
ади – инсон организмига иложсиз келиб тушадиган пестицидлар, дори воситаларини ва маиший кимё препаратларини; ичак бифидо- ва лактобактериялари иммунитет механизмларини ишга туширадиган моддаларни ишлаб чиқаради (иммуноглобулинлар ва интерферонни синтези); тозаловчи вазифаси (организмдан турли токсинларни, канцерогенларни, аллергенларни, оғир металл тузларини чиқиб кетишига сабаб бўлади, шунинг учун уларни «иккинчи жигар» деб аташади.) * * ичакнинг резидент микрофлорасида сут–кислотали бактеряалар кўп учрайди. улар ичак эпителийсини колонизациялаш (адгезия) ҳисобига патоген ва чиритувчи микроорганизмларнинг (bacteroides, clostridium, proteus) ривожланишига тўсқинлик қилади. нормал микрофлорада ҳўжайин организмида биокимёвий, метаболик ва иммунологик мувозанитини бир меъёрда ушлаб турувчи микроб популяцияларининг сифат ва миқдорий нисбати бўлиши керак. ошқозон – ичак йўлининг резидент микрофлораси ва унинг аҳамияти * сут-кислотали батерияларнинг патогенликка қарши бўлган ҳусусиятлари қуйидагилар билан белгиланади: • сут кислотаси ва рн пасайиши ҳисобига; • водород перексид билан (бактерицид таъсир); •антибиотик моддалар (ацидофилин, ацидолин, низин ва б.қ.); • ичак эпителийсида биоплёнкалар ҳосил қилиши (адгезия); • e.coli га қарши антиэнтеротоксик фаоликка эга; • …
5 / 37
кислотали бактериялар ва уларнинг ҳужайра девори компонентлари тўғридан-тўғри шиш ҳужайраларини ўсишига тўсқинлик қилади организмнинг иммун реакцияларини рағбатлантиради. * йўғон ичакда кислоталик даражаси 5.8 - 6.5 ph ни ташкил этади бу кислоталик муҳит бўлиб, бу муҳит нормал микрофлора томонидан бир меъёрда ушлаб турилади (бифидобактериялар, лактобактериялар ва пропионбактериялар), бу ўз навбатида метаболизм жараёнида ҳосил бўлаётган ишқорий маҳсулотларни нейтралланиши натижасида ва ўзидан кислотали метаболитларни ишлаб чиқаради (сут кислотаси ва бошқа органик кислоталарни). * ичак муҳитининг рн пасайтириб ва органик кислоталарни ишлаб чиқариш орқали ичак нормал микрофлораси шундай муҳит яратадики унда патоген ва шартли ­патоген микроорганизмлар кўпая олмайдилар. шунинг учун «ёмон» бактериялар (стрептококклар, стафилококклар, клебсиелллар, клостридиялар, замбуруғлар ва б.қ.) соғ одамнинг ичак микрофлорасини умумий массасидан 1% гина ташкил этади. * мисол учун бифидобактериялар ичак рн муҳитини 4,6-4,4 гача пасайтира олади; лактобактериялар эса 5,5-5,6 гача пасайтиради; пропионобактериялар эса ph ни 4,2-3.8 гача пасайтиради. микрофлоранинг асосий функцияси ҳам шундан иборат. * дисбактериоз – бу шартли патоген …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 37 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"normoflora preparatlari va ularni sanoat miqyosida ishlab chiqarish" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти * ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти биотехнология кафедраси нормофлора препаратлари ва уларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш ташкент – 2024 й. * маъруза режаси 1. инсон ва микрофлоранинг симбиози ва уларнинг классификацияси. 2. ошқозон ­ ичак трактининг резидент микрофлораси ва унинг аҳамияти. 3. дисбактериоз ва унинг классификация ва сабаблари. 4. нормофлоралар. 4.1. пробиотиклар. 4.2. пребиотиклар. 4.3. синбиотиклар. 5. пробиотикларни ишлаб чиқаришнинг умумий технологик схемаси. одамни микрофлораси, унинг микроэкологиясини асосини ташкил қилади. одам организмидан замбуруғлар вируслар энг соддаларини ҳисобга олмаганда, 500 турдан кўпроқ бактериялар жой олганлар. н...

Bu fayl PPT formatida 37 sahifadan iborat (647,5 KB). "normoflora preparatlari va ularni sanoat miqyosida ishlab chiqarish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: normoflora preparatlari va ular… PPT 37 sahifa Bepul yuklash Telegram