давлат бошлиғининг ҳуқуқий холати

DOC 154,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351849078_26177.doc вояга етмаганлар жиноятини тергов қилиш www.arxiv.uz вояга етмаганлар жиноятини тергов қилиш режа: 1. вояга етмаганлар содир этган жиноятларнинг криминалистик таснифи 2. жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки версиялар 3. алоҳида тергов ҳаракатлари тактикасининг ўзига хос жиҳатлари маълумки, жиноят содир этилиш вақтида ҳали 18 га тўлмаган шахслар вояга етмаган деб эътироф этилади. мазкур тергов методикасининг яратилиши ана шу ёшдаги шахсларнинг объектив ва субъектив ижтимоий-психологик хусусиятларига боғлиқдир. унинг объектив қисмини ушбу ёшдаги шахслар организмида кечаётган руҳий-физиологик жараёнлар ташкил этса, субъектив қисми муайян шахснинг шаклланиш хусусиятларидан иборат. ҳам объектив, ҳам субъектив омиллар вояга етмаган шахснинг ижтимоий ва ҳуқуқий онги, қонун талабларини қабул қилиши, ҳулқ-атвори, ўзга инсонларга бўлган муносабати каби шахсий хусусиятларига анча жиддий таъсир кўрсатади. жиноий-ҳуқуқий ҳамда жиноий-процессуал қонунлар вояга етмаганларга алоҳида ёндашади. мисол учун, жкда вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигига бағишланган алоҳида vi бўлим мавжуд. ушбу бўлимнинг 81-90-моддаларида унинг ўзига хос томонлари акс эттирилган. хусусан, жиноий жазо билан бир қаторда мажбурлов чоралари (88), …
2
ош ассамблеяси 1989 йил 20 ноябрида қабул қилган бола ҳуқуқлари ҳақидаги конвенциянинг тегишли низомларини акс эттиради. вояга етмаганлар жиноятларини тергов қилиш методикаси дастлабки терговнинг умумий мақсадлари ва тамойилларига таянади ва айни вақтда вояга етмаганлар шахсига боғлиқ қатор хусусиятларни ҳам акс эттиради. ушбу хусусиятлар улар томонидан ҳуқуққа қарши ҳаракат содир этилганда ва дастлабки тергов вақтида шаклланган тушунча ва мулоҳазаларга асосланган ўсмир ҳулқида намоён бўлади. руҳий-педагогик адабиётларда 14-17 ёшлар ўсмирлик ёки йигитликнинг бошланғич даври деб аталади. биологик жиҳатдан ўсмирлик жисмоний ривожланишнинг якуний даври бўлади. мазкур тоифага оид шахсларнинг ижтимоий аҳволи турлича бўлиб, улар орасида талабалар, ишчилар ва ишламайдиганлар бор. шу билан бирга улар ҳулқи ва ҳаракатлари онгли-иродали кўринишга эга ва бу ўз ўрнида 16 ёшдан умумий жиноий жавобгарлик, 14 ёшдан бошлаб эса қасддан одам ўлдириш, ўғрилаш, зўрлаш, жинсий кўринишдаги зўрлик ишлатиш, ўғрилик, босқинчилик, товламачилик, талончилик, транспорт воситасини олиб қочиш, мол-мулкни қасддан йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш ўқотар қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар …
3
ят таъсирида содир этадилар. иккинчи гуруҳга киритилган илк марта жиноятга қўл урганларнинг аввалги ҳулқ-атворини бенуқсон деб бўлмайди. улар спиртли ичимликлар, наркотиклар истеъмол қиладилар, чекадилар ва уйдан қочиб кетиш каби одатларга эгадирлар. учинчи гуруҳ - маънавий қарашлари бузуқ ўсмирлар. улар аввал ҳам турли қонунбузарликлар содир этиб, маъмурий жазога тортилган, махсус мактаб ва касб-ҳунар билим юртларидан йўлланганлардир. жиноятнинг сабаби ва мақсади уларда онгли равишда, катта ёшли шахс ёки ўзига нисбатан бузуқ тенгдошининг таъсирида шаклланади. муштлашишларда қатнашиш, безорилик, ожизроқларни тунаш каби кўпгина жиноятларни улар дабдурустдан содир этишади. маънавий бузуқлиги билан жамиятга жиддий хавф туғдириб, ҳулқ-атвори ҳар қандай меъёрлардан буткул чиқиб кетган шахслар тўртинчи гуруҳга киритилади. бу тоифага муқаддам судланганлар (шартли ҳукм қилинган, муддатидан аввал озод қилинган ва ҳ.) ҳам киради. одатда, булар ишлаш ёки ўқишдан бўйин товлаб, жиноий гуруҳларга уюшган ёки катталарнинг жиноий гуруҳи таркибига кирган шахслардир. улар қўрс ва бераҳм, уят ҳисси нималигини унутганлар. асосий мақсади - таъмагирлик ва бойиш. манфаати - …
4
эканлигини ёдда тутмоқ зарур. мардлик ва дўстлик тушунчаларини нотўғри англаш, ўзини кўрсатиш, эътибор қозонишга интилиш ҳам уларга хос бўлиши мумкин. дўстликка интилиш кўп ҳолларда биргаликда кўнгилхушлик қилиш, кейин эса жиноий гуруҳга кириш, катталар ёки вояга етмаган ўта хавфли қонунбузарлар таъсирида назоратсиз қолишга олиб келади. ҳаётий тажриба етишмаслиги ўзига ва атрофдагиларга баҳо бериш мезонларининг шаклланиб улгурмаганлиги натижасида уларда бўлиб ўтаётган воқеликларнинг асл моҳиятини англаб ета олмаслик; ишонувчанлик, тез ҳис-ҳаяжонга берилиш, асабийлик, дўқ-пўписага кўнувчанлик, бетайинлик хислатлари ўрнашиб қолади. ушбу омиллар кўп жиҳатдан тергов услубиёти хусусиятларини белгилаб беради. вояга етмаганлар билан муносабатларда терговчи процессуал меъёрларга риоя қилишидан ташқари кенг миқёсдаги маънавий ва руҳий билимларга таяниши лозим. вояга етмаганлар билан ишлайдиган терговчи касбига хос фазилатлар билан бирга инсонпарварлик, ўсмирни қайта тарбиялаш ва камол топиши имкониятига ишонч каби хусусиятларни намоён этиши шарт. ўсмирлар ўзларига нисбатан адолатли муносабатни айниқса қадрлайдилар. терговчи вояга етмаган қонунбузарни мунтазам ўрганиб, унинг руҳиятидаги ўзига хос томонларини аниқлаши, ички дунёсини тушуниб етишга …
5
лиги, иш материалларини бекаму-кўст билиши ҳам жиддий таъсир кўрсатади. ўзаро сўзлашув, баҳс юритиш гап оҳанги ишга муносабатни англатишини ёддан чиқармаслик керак, чунки ўсмирлар бу хил хусусиятларга нисбатан ўта сезгир бўладилар. вояга етмаганлар ишини тергов қилишда уларнинг тез толиқиб қолишини ҳам эътиборга олиш шарт. жумладан, улар иштирокидаги сўроқ ва тергов амаллари бир соатдан кўп давом этмаслиги лозим (жпк 553-моддаси). вояга етмаганларнинг ишлари бўйича исботланиши талаб этиладиган умум қабул қилинган ҳолатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги шарт-шароитлар аниқланиши шарт: вояга етмаган айбланувчининг ёши (туғилган куни, ойи, йили); турмуш ва тарбияланиш шароити; вояга етмаган шахс томонидан жиноят содир этишга олиб келган сабаблар ва шарт-шароит; катта ёшли далолатчилар ва бошқа ҳамтовоқларининг бор-йўқлиги (жпк 548-моддаси). вояга етмаганнинг ақлан заифлиги маълум бўлса, у ўз ҳаракатлари оқибатини тўлиқ англай олган-олмаганлиги аниқланиши керак. мазкур жиҳатларни аниқлаш мақсадида вояга етмаганнинг ота-онаси, ўқитувчилари ва тарбиячилари сўроқ қилиниши шарт. вояга етмаганларни катталарга нисбатан жиноятга етакловчи сабаблар кўпроқ, чунки улар ўртоқларига кўмаклашишга …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлат бошлиғининг ҳуқуқий холати"

1351849078_26177.doc вояга етмаганлар жиноятини тергов қилиш www.arxiv.uz вояга етмаганлар жиноятини тергов қилиш режа: 1. вояга етмаганлар содир этган жиноятларнинг криминалистик таснифи 2. жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки версиялар 3. алоҳида тергов ҳаракатлари тактикасининг ўзига хос жиҳатлари маълумки, жиноят содир этилиш вақтида ҳали 18 га тўлмаган шахслар вояга етмаган деб эътироф этилади. мазкур тергов методикасининг яратилиши ана шу ёшдаги шахсларнинг объектив ва субъектив ижтимоий-психологик хусусиятларига боғлиқдир. унинг объектив қисмини ушбу ёшдаги шахслар организмида кечаётган руҳий-физиологик жараёнлар ташкил этса, субъектив қисми муайян шахснинг шаклланиш хусусиятларидан иборат. ҳам объектив, ҳам субъектив омиллар вояга етмаган шахснинг ижтимоий ва ҳуқуқий онги, қонун тала...

Формат DOC, 154,0 КБ. Чтобы скачать "давлат бошлиғининг ҳуқуқий холати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлат бошлиғининг ҳуқуқий хола… DOC Бесплатная загрузка Telegram