genetika va irsiyat fanlari

DOCX 7 pages 66.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
2- мавзу: ҳайвонларни хўжалик фойдали белгиларининг ўзгариши ва уни ўрганиш усуллари режа 1.ирсият ва ўзгарувчанлик турлари 2.ирсиятни ўрганиш усуллари 3.вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичлари таянч иборалар: ирсият, ўзгарувчанлик, ҳужайра, вариация, миқдор белгилар, танлама, тўплам, синф, вариацион қатор, гибридологик усул, чатиштириш, ген, генотип, гетерозигот фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий адабиётлар: 1. собиров п.с., кахаров а.к., дустқулов с.д. генетикадан амалий машғулотлар. самарқанд 2002. 2. носиров у.н., ва бошқалар. чорвачиликда классик ва замонавий селекция усуллари. тошкент. 2008. 472 б. 3. остонақулов т.э. генетика асослари. тошкент. 2003 хорижий адабиётлар: 1. sapp jan «genesis: the evolution of biology». oxford university press, usa. 2003, usa. қўшимча адабиётлар: 1. кахаров а.к., шаптаков э. хусусий генетика. самарқанд. 2007. 2. кахаров а.к., шаптаков э. генетика. самарқанд. 2009. internet saytlari: www.mf.uz www.livestock.uz 1-масала . ирсият ва ўзгарувчанлик турлари. 1-илова. генетикада ирсий ва ирсий бўлмаган ўзгарувчанлик турлари мавжут. ирсий ўзгарувчанлик ота ва онадаги ирсий белгиларнинг ўзаро бирикиши ёки ирсий материалнинг тўсатдан ўзгариши натижасида …
2 / 7
анлик жуда катта амалий аҳамиятга ега. бу ўзгарувчанлик қонуниятларидан фойдаланиб ҳайвонларнинг янги маҳсулдор зотлари ва ўсимликларнинг ҳосилдор навлари яратилади. ҳайвонларнинг сифатини яхшилашнинг асосий усулларидан бири - наслдор ҳайвонларни жуфтлаш яъни урғочи ва еркак ҳайвонларни режали жуфтлаш ёрдамида мақсадга мувофиқ авлодлар олиш шу ўзгарувчанликка асослангандир. 2-илова. коррелятив ўзгарувчанлик - бу ўзгарувчанлик организмдаги ҳар хил белгилар ва хусусиятларнинг ўзаро боғликлиги натижасида юз беради. айрим организмларнинг ўзгариши бошқа органларнинг у ёки бу томонга ўзгаришига олиб келади. бу ўзгариш органларнинг функсионал фаолиятига ҳам таъсир қилади. 2-масала. ўзгарувчанликни ўрганиш усуллари 3-илова. ёввойи ва хонаки ҳайвонларда учрайдиган ўзгарувчанликни ўрганиш махсус усуллардан фойдаланишни талаб қилади. чунки ўзгарувчанлик ҳақида айрим организмларнинг кўрсаткичларига қараб хулоса қилиш мумкин емас. бунинг сабаби гуруҳларда ўзгарувчанликнинг катта бўлишидир. ўзгарувчанликни ўрганишда олий математиканинг бир бўлими бўлган вариацион статистика қўлланилади. вариацион статистиканинг назарий асоси катта сонлар ва ехтимоллар назариясидир. 4-илова. вариацион статистик усулнинг биологик маълумотларни ўрганишда қўлланиладиган қисмига биометрия дейилади. биометрия сўзи "биос" - ҳаёт, …
3 / 7
лий хулосалар қилиш мумкин. биометрия ёрдамида ҳар хил популяцияларда (зот, пода, линия ва оила) белгиларнинг ўзгарувчанлик даражаси, белгиларнинг ўртача қийматлари, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги ва наслга берилиши даражасини аниқлаш мумкин. биометрик усул ўзгарувчан белгилар билан иш кўради. белгилар ўз навбатида миқдорий ва сифат белгиларига бўлинади. миқдорий белгиларни ўлчаш ва ҳисоблаш ёрдамида ўрганадилар ва сонлар билан кўрсатадилар. масалан, ҳайвонларнинг тирик оғирлиги, қўйларда жуннинг узунлиги, чўчқаларда сурғичлар сони ва бошқалар. сифат белгиларига ҳайвонлар ранги, шох ва қулоқлар шакли ва бошқалар киради. сифат белгиларни сўз билан ёзиб ифодалайдилар. белгиларни сифат ва миқдор белгиларига ажратиш нисбатдир. чунки ҳар қандай миқдор белгисини сифат белгиси сифатида ва аксинча сифат белгисини миқдор белги сифатида кўрсатиш мумкин. ўзгарувчан белгиларни ўрганиш маълум биологик обеъктларда амалга оширилади. бу обеъктларга тўплам ҳам дейилади. бош ва тасодифий танланган тўплам мавжуд. бош тўплам бир гуруҳ ҳайвонларни (тур, зот, пода) ўз ичига олиши мумкин. бош тўпламнинг ҳажми олдига қўйган вазифага кўра ҳар хил бўлиши мумкин. …
4 / 7
ар шу синфларларга жойлаштирилади, яъни вариацион қатор топилади. 6-илова. вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичлари вариацион қатор ўрганилаётган ҳайвонлар гуруҳидаги ўзгарувчанликнинг умумий кўринишини ифодалайди. шунинг учун ўзгарувчанликни аниқ ўрганиш мақсадида вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичлари, яъни арифметик ўртача қиймат, ўртача квадратик оғиш, ўзгарувчанлик коеффициенти ва уларнинг хатолари топилади 7 -илова. арифметик ўртача қиймат вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичи бўлиб ҳарфи билан белгиланади. бу қиймат ўрганилаётган белгининг ўртача миқдорини кўрсатади ёки вариацион қаторнинг тенглашиш нуқтасини кўрсатади. агар вариантлар сони 30 тадан кам бўлса арифметик қийматни аниқлаш учун қуйидаги формула қўлланилади. = бунда х - айрим вариантларнинг қиймати; н - вариантлар сони. агар вариантлар сони 30 дан кўп бўлса арифметик ўртача қиймат қуйидаги формула билан топилади. =а+б , бунда а - шартли ўртача; б - синфларлар оралиғи - шартли ўртача тузатмаси, шартли ўртача қилиб енг кўп вариантлар жойлашган синфларнинг ўртача қиймати олинади. масалан, бизнинг мисолимизда шартли ўртача 42,5 кг бўлади, яъни 42-43-нинг ўртачасига тенг. шартли ўртача …
5 / 7
аги ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар қоракўл қўйларнинг ҳамма популяциялари ёки бош тўпламни ҳарактерлаш учун етарли бўлмайди. натижада бу ҳолларда баъзан нотўғри хулосалар келиб чиқиши ва ишлаб чиқаришга етарли асосланмаган тавсиялар берилиши мумкин. шунинг учун статистик хулосаларнинг аниқлиги ёки ишончлилиги даражасини баҳолаш зарур. биометрик усуллар бу баҳони беришга имконият туғдиради. ўртача миқдорларнинг хатолари арифметик ўртача қийматнинг хатоси қуйидаги формула билан топилади ва доимо арифметик ўртача қиймат билан ёнма-ён ёзилади. бизнинг юқоридаги мисолимиз учун яъни қоракўл қўйларининг физик вазни учун бўлади демак, қоракўл қўйларининг тирик вазни =42,5±0,49 кг. ёки, қоракўл қўйлари бош тўплами учун ўртача тирик вазни 42,5 - 0,49 =42,01 кг ва 42,5 + 0,49 = 42,99 кг орасида жойлашгандир. ўртача квадратик оғишнинг хатосини аниқлашда қуйидаги формула қўлланилади: ёки тенг, яъни ўртача квадратик оғиш ± м = 3,5 кг ± 0,35кг бўлади. ўзгарувчанлик коеффициенти ёки вариация коеффициенти хатоси қуйидаги формула билан топилади: бизнинг мисолимизда вариация коеффициенти ўртача қуйидагича бўлади: ёки ҳақиқий вариация …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "genetika va irsiyat fanlari"

2- мавзу: ҳайвонларни хўжалик фойдали белгиларининг ўзгариши ва уни ўрганиш усуллари режа 1.ирсият ва ўзгарувчанлик турлари 2.ирсиятни ўрганиш усуллари 3.вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичлари таянч иборалар: ирсият, ўзгарувчанлик, ҳужайра, вариация, миқдор белгилар, танлама, тўплам, синф, вариацион қатор, гибридологик усул, чатиштириш, ген, генотип, гетерозигот фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий адабиётлар: 1. собиров п.с., кахаров а.к., дустқулов с.д. генетикадан амалий машғулотлар. самарқанд 2002. 2. носиров у.н., ва бошқалар. чорвачиликда классик ва замонавий селекция усуллари. тошкент. 2008. 472 б. 3. остонақулов т.э. генетика асослари. тошкент. 2003 хорижий адабиётлар: 1. sapp jan «genesis: the evolution of biology». oxford university press, usa. 2003, usa. қўшимча адабиётлар:...

This file contains 7 pages in DOCX format (66.1 KB). To download "genetika va irsiyat fanlari", click the Telegram button on the left.

Tags: genetika va irsiyat fanlari DOCX 7 pages Free download Telegram