токсикологик кимё

PPT 26 стр. 622,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
министерство здравоохранения республики узбекистан ташкентский фармацевтический институт на правах рукописи удк 615.014.2:615.212. юлдашев закиржан абидович экологические и химико-токсикологические исследования пестицидов группы синтетических пиретроидов, производимых в узбекистане 15.00.02 - фармацевтическая химия и фармакогнозия диссертация на соискание ученой степени доктора фармацевтических наук научный консультант: доктор фармацевтических наук, академик рао, профессор в.а. попков ташкент- 2007 токсикологик кимё маъруза мавзу: токсикологик кимё модули ўрганадиган масалалар. учувчи захарларни сув буғи ёрдамида ажратиб олишнинг назарий асослари. тошкент – 2024 1 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси 2 маъруза вақти - 2 соат. ўқитиш мақсади –токсикологик кимёнинг асосий бўлимлари ва модул ўрганадиган умумий масалалар. унинг фармация фанлари билан боғлиқлиги. объектлар. объектлардан заҳарли моддаларни ажратиб олиш, ажралмаларни тозалаш ва заҳарларни таҳлил қилиш усуллари. заҳарли моддаларни синфланиши. объектни заҳарли моддалар учун дастлабки текшириш усуллари ўргатилади. маъруза режаси: суд токсикологияси фанига кириш, токсикологик кимёни ўқитишнинг мақсади, суд токсикологияси фанини бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва у …
2 / 26
сув, ер, ҳаво, озиқ-овқат қолдиқлари, дорилар) кимёвий усуллар ёрдамида олиш, сифат ва миқдорини аниқлаш усулларини ўрганишга асосланган. токсикологик кимё фармацевтика касбига оид асосий модуллардан бири бўлиб, заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг хоссаларини, заҳарли бирикмалар ва уларнинг ҳосилаларини биологик объектдан ажратиб олиш ҳамда уларнинг сифат ва миқдорини аниқлаш усулларини ўргатади. токсикологик кимё токсикология билан узвий боғлиқ. toxiкon - сўзи заҳар, logus – эса ўрганаман деган сўзлардан ташкил топган, у тиббиёт илмида заҳарларни тирик организмга таъсир этиш жараёнларини ўргатади. токсикологияда заҳарларни организмга таъсири икки асосий йўналишда, яъни заҳарли модда организмга қандай таъсир этиши (токсикодинамика) ва организмга кирган заҳарли модда қандай ўзгаришларга учраши (токсикокинетика) ҳолида ўрганилади. токсикологик кимёни ўқитишнинг мақсади : - заҳарли дори моддалар ва уларнинг парчаланиш маҳсулотларини биологик суюқликлар, одам ва ҳайвон тўқималаридан аниқлаш; -заҳарланиш аломатларини аниқлаш мақсадида турли хил бирикмалар учун лаборатория тез таҳлил усулларини олиб боришдан иборат. токсикологик кимё модулини фармацевтика олий таълим муассасаларида ўқитиш қуйидаги уч асосий …
3 / 26
шда аналитик ва органик кимё усуллари қўлланилади. заҳарли моддаларни организмдаги метаболитларларини ўрганишда биологик, аналитик ва фармацевтик кимё фанлари билан боғлиқдир. заҳарланишга сабаб кўп ҳолларда ўсимлик бўлгани учун кимёгар фармакогнозия фанини билиши керак. объектлар кимё токсикологик таҳлилларни вазифаси деганда характери турли бўлган аниқ ва ноаниқ заҳарли модда бирикмаларини аниқлаш тушунилади. бу объектларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 1. заҳарли модда билан заҳарланиб ўлган мурдадан олинадиган объектлар. буларга мурда аъзолари (жигар, ўпка, ошқозон, ичак, мия ва бошқалар) ҳамда қон, пешоб, қусуқ қолдиқлари кабилар киради. киши кучли заҳарланиб тирик қолган ҳолатларда, таҳлил учун ошқозон ювинди сувлари, қусуқ, қон ва пешоб объект сифатида ишлатилади. токсикологик кимёда бундай таҳлил объектлари умумий ном "биологик объект" деб юритилади. 2. овқат маҳсулотлари, сув, ичимликлар, ўсимлик қисмлари, дорилар, заҳарли кимёвий бирикмалар заҳарланишга сабаб бўлса улар ҳам объект ҳисобланади. шунингдек, бу гуруҳга ишлаб чиқариш корхонаси ва уй ҳавоси ҳам заҳарланиш манбаи бўлган бўлса улар киритилади. 3. кийим ва кийимдаги доғлар, доридан …
4 / 26
ратиб олиш икки босқичда бажарилади: ажратиб олиш (яъни объектдан моддаларни суюқликка – дистиллят, минерализат ёки диализат ҳолида) ва бирор усул билан уларни тозалаш. заҳарли моддаларни ажратиб олишда сув буғи ёрдамида ҳайдаш, биологик объектни парчалаш, қутбли ёки қутбсиз эритувчилар билан бўктириш, диализ усуллари қўлланилади. тозалашда эса экстракциялаш, хроматографик усуллар, қуруқ ҳайдаш, микродиффузия ва шу каби усуллар қўлланилади. ажратилган ва тозаланган токсикологик аҳамиятли моддаларни кимёвий, микрокимёвий, микрокристаллоскопик, юпқа қават хроматографияси, спектрал характеристикаси, фармакологик таъсири ва бошқа физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланади. модданинг кимёвий хоссаси асосида унинг миқдорини ацидометрия, алкалиметрия, трилонометрия, фотометрия, спектрофотометрия, экстракцион фотометрия ва газ-хроматографик усуллардан бирини қўллаб аниқланади. токсикологик кимё текширув бошқа кимёвий таҳлиллардан тубдан фарқ қилиб қуйидагилардан иборат: 1. заҳарли моддаларни турличалиги, яъни уларни турли кимёвий бирикмалар гуруҳидан ташкил топганлиги. 2. текширилувчи объектларни хилма-хиллиги, кўп миқдордаги биообъект таркибидан оз миқдорда бўлган заҳарли моддаларни ажратиб олиш. 3. бошқа кимёвий текширувлар каби тоза модда билан ишламасдан, балки ифлос яъни, таркибида ёт моддалар …
5 / 26
ардан бири сув ва иккинчиси сувда аралашмайдиган органик эритувчилардир. экстракция – токсикологик аҳамиятли моддаларни объектдан ажратиб олиш ва тозалаш учун кимё-токсикологик таҳлилда ишлатиладиган асосий усуллардан биридир. моддаларнинг бир эритувчидан иккинчисига ўтиши, шу модданинг айрим олинган эритувчиларда эрувчанлиги билан боғлиқдир. моддаларни эритувчиларда тақсимланиши модда концентрацияси ҳар иккала эритувчида тенглашгунча давом этади. моддани ажратиб олинаётган эритувчида ёт моддалар, оқсил, ёғ, пигментларнинг эримаслиги катта аҳамиятга эга. модданинг эрувчанлигига эритувчининг табиати, рн муҳит, электролитлар катта таъсир кўрсатади. 2. сув буғи ёрдамида моддаларни ҳайдаб ажратиш. айрим заҳарли моддалар (цианид кислотаси, спиртлар, формалдегид, гексахлоран, никотин) сув буғи ёрдамида ҳайдалади. моддаларнинг бу хусусиятидан уларни биологик объектдан ажратиб олишда фойдаланилади. 3. моддаларни вакуумда ҳайдаш. паст ҳаво босимида моддалар паст ҳароратда ҳам ҳайдалади ва объектдан ажралади. бу усул юқори иссиқлик таъсиридан парчаланувчи моддаларни ажратиб олишда қўлланилади. масалан, тэқ (тетраэтилқўрғошин). 4. металл заҳарларни ҳўл ёки қуруқ минерализациялаш (парчалаш) ёки деструкция усуллари билан ажратиб олинади. ажратиб олинган моддаларни тозалашда қуйидаги усуллардан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "токсикологик кимё"

министерство здравоохранения республики узбекистан ташкентский фармацевтический институт на правах рукописи удк 615.014.2:615.212. юлдашев закиржан абидович экологические и химико-токсикологические исследования пестицидов группы синтетических пиретроидов, производимых в узбекистане 15.00.02 - фармацевтическая химия и фармакогнозия диссертация на соискание ученой степени доктора фармацевтических наук научный консультант: доктор фармацевтических наук, академик рао, профессор в.а. попков ташкент- 2007 токсикологик кимё маъруза мавзу: токсикологик кимё модули ўрганадиган масалалар. учувчи захарларни сув буғи ёрдамида ажратиб олишнинг назарий асослари. тошкент – 2024 1 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси 2 маъруза вақти - ...

Этот файл содержит 26 стр. в формате PPT (622,5 КБ). Чтобы скачать "токсикологик кимё", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: токсикологик кимё PPT 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram