саноат транспорт алока мудофаа ерларининг хукукий холати

DOC 107,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351407668_22997.doc саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерларининг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. саноат ерларининг ҳуқуқий ҳолати. 2. транспорт ерларининг ҳуқуқий ҳолати. 3. алоқа ерларининг ҳуқуқий ҳолати. 4. мудофаа эҳтиёжлари учун мўлжалланган ерларнинг ҳуқуқий ҳолати саноат ерлари мамлакатимиз ер фонди тизимида транспорт, алоқа, мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар билан биргаликда алоҳида мустақил тоифани ташкил этади. саноат ерларининг ҳуқуқий ҳолати ўзбекистон республикасининг ер кодекси (69-70-моддалар) ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи махсус қонун ости меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади. саноат ерлари тушунчаси ўзбекистон республикаси ер кодексининг 69-моддасида белгиланган. унга кўра, саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар деганда саноат корхоналарига, шу жумладан кон саноати, энергетика корхоналарига ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар қуриш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар тушунилади. демак, саноат ерлари саноат корхоналарининг улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун берилган ер майдонларидан иборат бўлади. саноат ерларининг ҳуқуқий ҳолати тушунчаси ўз ичига саноат ерларидан фойдаланиш тартиби, шу тоифа ерларни бошқариш, саноат корхоналарининг ердан фойдаланишдаги ҳуқуқ …
2
дан олдиндан белгиланмаган муддатда фойдаланиш, ердан белгиланган мақсадда фойдаланиш, ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, ердан фойдаланиш ҳуқуқини вужудга келиш асослари ва тартиби, ердан фойдаланишни бекор бўлиш асослари ва тартиби, ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик каби қоидаларни киритиш мумкин. саноат ерлари асосан шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкалардан ташқарида саноат корхоналарини жойлаштириш ва ишлатиш учун ажратиб берилади. бундан ташқари, саноат ерлари шаҳар, посёлка, қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари таркибида ҳам жойлашган бўлиши мумкин. бундай ерлар аҳоли пункти ерлари тоифасига кириб, уларнинг ҳуқуқий ҳолати шу тоифа ерлар ҳуқуқий ҳолатига мувофиқ равишда белгиланади. саноат ерлари саноат корхоналарининг эгалигида бўлиб, тегишли вазирлик ва давлат қўмиталари томонидан бошқарилади. саноат корхоналари шу тоифа ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг бирламчи субъектлари бўлиб ҳисобланадилар. саноат корхоналарининг ўз вазифаларини амалга ошириш учун берилган ерлари саноат ерлари объектини ташкил этади. саноат ерлари қоидага кўра қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан берилади. агар бунинг имконияти бўлмаса қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сифати ёмон ерлардан ажратиб берилади. саноат корхоналарини жойлаштириш …
3
и мумкин. транспорт ерларининг ҳуқуқий ҳолати. ўзбекистон республикаси ер кодексида кўрсатилишича, транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига темир йўл, ички сув транспорти, автомобиль, ҳаво ва трубопровод транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига транспорт иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларидан фойдаланиш, сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида улар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар киради. транспорт ерларининг асосий қисмини транспортнинг нормал фаолиятини таъминлаш зарурияти учун ажратилган ер участкалари ташкил этади. бундан ташқари, транспорт ерларнинг таркибига транспорт ерларининг ўзи, юк ташиш, пассажирлар ташиш ва бошқа хизмат учун ажратилган ерлар киради. транспорт учун ажратилган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари бўлиб, транспорт воситалари ва эксплуатация қилувчи алоқа йўлларига эга бўлган тегишли ташкилотлар ҳисобланади. темир йўл транспортида бундай ташкилотлар темир йўл бўлимлари: ҳаво транспортида - аэропортлар; денгиз транспортида - денгиз портлари, кемалар ясовчи ва ремонт қилувчи заводлар; трубопровод транспортида - магистраль трубопроводлардан фойдаланиш бошқармалари; ички сув транспортида - дарё портлари; автомобиль транспортида …
4
ларига қуйидагилар киради: йўл бинолари, алоқа қурилмалари станциялари (бутун қурилмалари билан), ҳимояланиш ниҳоллари. автомобиль транспорти ерларига тегишли органларга берилган ва уларнинг назоратига топширилган полослар ва шу ерларга қўшиладиган участкалар, автомобиль транспорти хизматига алоҳида аҳамиятга эга бўлган ерлар киради. автомобиль транспорти ерларига тегишли органларига берилган ва уларнинг назоратига топширилган полослар ва шу ерларга қўшилган участкалар, автомобил транспорти хизматига алоҳида аҳамиятга эга бўлган ерлар киради. автомобиль йўлларининг кенглиги йўл категориясига қараб белгиланади. ўзбекистонда ўрнатилган қоидага биноан автомобиль йўлларининг категориясига қараб қуйидагича максимал йўл кенглиги белгиланган: i - категория - 39 метр; ii - категория - 28 метр; iii - категория - 22 метр; iv - категория - 19 метр; v - категория - 18 метр. шу билан бирга автомобиль йўллари ёқаларида йўл хизмати учун доимий бинолар қуришга ва автомобиль транспорти пассажирларига хизмат кўрсатиш учун ҳар хил бинолар ва қурилмаларни қуришга рухсат этилади. автомобиль йўллари ва уларга ажратилган полосларда мол ҳайдаш, мол боқиш, …
5
алар ташкил этади. дарё транспорти ерларига дарё транспорти соҳасини идора этувчи органлар томонидан бошқариладиган дарё транспорти эҳтиёжларига хизмат қиладиган дарё портлари, пристанлар ва бошқа қурилмалар киради. ҳаво транспорти ерларига ҳаво йўллари органлари назоратига берилган, ҳаво транспорти эҳтиёжлари учун хизмат қиладиган махсус қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари, аэропорт ва аэродром ҳудудлари киради. ҳаво кодексида кўрсатилишича махсус қурилган, яъни самолёт учиши ва кўниши, тўхтаб туриши ва ҳаво кемалари хизмати учун ажратилган ер участкалари аэродром ҳисобланади. аэропорт ҳудудига эса аввало аэродром, шунингдек вокзал, ҳар хил бинолар қуриш учун зарур бўлган ер участкалари киради. бундан ташқари, аэромаяклар, вишкалар ва махсус бошқа қурилмалар билан банд бўлган ерлар ҳам аэропорт ва аэродром ҳудудига жойлаштирилиб, улар ҳам транспорт ерлари ҳисобланади. алоқа ерларининг ҳуқуқий ҳолати. алоқа ерлари деганда алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар тушунилади. алоқа ва элекр узатиш линиялари ерлари таянч …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "саноат транспорт алока мудофаа ерларининг хукукий холати"

1351407668_22997.doc саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерларининг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. саноат ерларининг ҳуқуқий ҳолати. 2. транспорт ерларининг ҳуқуқий ҳолати. 3. алоқа ерларининг ҳуқуқий ҳолати. 4. мудофаа эҳтиёжлари учун мўлжалланган ерларнинг ҳуқуқий ҳолати саноат ерлари мамлакатимиз ер фонди тизимида транспорт, алоқа, мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар билан биргаликда алоҳида мустақил тоифани ташкил этади. саноат ерларининг ҳуқуқий ҳолати ўзбекистон республикасининг ер кодекси (69-70-моддалар) ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи махсус қонун ости меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади. саноат ерлари тушунчаси ўзбекистон республикаси ер кодексининг 69-моддасида белгиланган. унга кўра, саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар деганд...

Формат DOC, 107,0 КБ. Чтобы скачать "саноат транспорт алока мудофаа ерларининг хукукий холати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: саноат транспорт алока мудофаа … DOC Бесплатная загрузка Telegram