yuridik shaxslardan olinadigan yer soligi

DOCX 11 pages 40.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
xvi бўлим. 61-боб. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 424-модда. умумий қоидалар ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга тўловлар ер солиғи ёки ер учун ижара тўлови тарзда амалга оширилади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади. юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиғи тўлайди. 425-модда. солиқ тўловчилар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан ўзбекистон республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади. кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи солиқ тўловчи деб …
2 / 11
ан ерлар; 2) аҳоли пунктларининг, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, шахобча йўллар, суғориш тармоқлари, коллекторлар, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби умумий фойдаланишдаги ерлар); 3) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари эгаллаган ерлар; 4) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, истироҳат боғлари, сайилгоҳлар, хиёбонлар, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун белгиланган жойлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); 5) давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарнинг (бундан овчилик хўжаликларида ташкил этиладиган буюртма қўриқхоналар мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг ерлари; 6) соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган, профилактика ҳамда даволаш ишларини ташкил этиш учун қулай табиий шифобахш омилларга эга бўлган ер участкалари; 7) рекреация аҳамиятига молик ерлар – аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган …
3 / 11
анмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно; 13) сув фонди; 14) захиралар; 15) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш учун ажратилган ер участкалари. агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар ушбу бобда белгиланган тартибда солиқ солиш объекти ҳисобланади. 427-модда. солиқ базаси қуйидагилар солиқ базасидир: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — ушбу кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг умумий майдони; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — ушбу кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати. ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, солиқ базаси ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади. юридик …
4 / 11
ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал қуввати 0,1 мвт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга солиқдан озод этилади. солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига қуйидаги ерлар киради: маданият, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар; спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, ўқув-машқ базалари ва болалар-соғломлаштириш оромгоҳлари эгаллаган ерлар; шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари, шу жумладан жамоат транспорти бекатлари ва метрополитен станциялари ҳамда уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар; аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва канализация иншоотлари (магистрал сув қувурлари, водопровод тармоқлари, канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, насос станциялари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, водопровод ва канализация тармоқларидаги кузатиш қудуқлари ва дюкерлари, сув босими ҳосил қиладиган миноралар ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар); магистрал иссиқлик трассалари, шу жумладан насос (кўпайтирувчи, камайтирувчи, аралаштирувчи, дренаж) станциялари, иссиқ сув таъминотининг иссиқликни ҳисобга олиш ва назорат …
5 / 11
ўрмонлар; сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар; курорт табиий ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш теграсидаги ўрмонлар; алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар; илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар; сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерлар — сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга. ушбу имтиёз сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли органнинг хулосаси асосида берилади. агарда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан бошлаб беш йил давомида фойдаланишга яроқсиз бўлган ёки демонтаж қилинган бўлса, солиқ имтиёзи бутун солиқ даври учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг тикланиши билан бекор қилинади; қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар — ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида; мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар — ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, ишлар бошланганидан эътиборан беш йил муддатга; …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "yuridik shaxslardan olinadigan yer soligi"

xvi бўлим. 61-боб. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 424-модда. умумий қоидалар ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга тўловлар ер солиғи ёки ер учун ижара тўлови тарзда амалга оширилади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади. юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер с...

This file contains 11 pages in DOCX format (40.3 KB). To download "yuridik shaxslardan olinadigan yer soligi", click the Telegram button on the left.

Tags: yuridik shaxslardan olinadigan … DOCX 11 pages Free download Telegram