yuridik va jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig’i

PPTX 19 sahifa 78,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
yuridik va jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig’i yuridik va jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig’i 1. er solig’ini to’lovchilar, soliq ob’ekti va bazasi 2. er solig’i stavkalari, ularni yerdan foydalanish yo’nalishiga qarab belgilash tartibi 3. er solig’i bo’yicha imtiyozlar, yer solig’ini hisoblash va to’lash tartibi 1.юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан ўзбекистон республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчиларидир. кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади. ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, ҳар бир юридик шахс ер участкасининг фойдаланилаётган майдонидаги ўз улуши учун ер солиғини тўловчидир. юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар қуйидагилар ер солиғини тўловчилар бўлмайди: нотижорат ташкилотлар. нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари бўйича ер солиғи тўловчилар бўлади. ягона ер солиғини тўловчилар жисмоний шахслардан …
2 / 19
аш учун мўлжалланмаган иморат ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда меросхўрлардан ундирилади. ер солиғини объекти мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объектидир. қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди: аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари жумласига қуйидагилар киради: майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби ерлар; ер солиғини объекти аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар); ер солиғини объекти жисмоний шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солиш …
3 / 19
282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони солиқ солинадиган базадир. қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ солинадиган база ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади. солиқ солинадиган база юридик шахсларда ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқлари вужудга келган тақдирда, солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ бекор қилинганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (кўпайтирилади). ер солиғини тўловчи ер солиғини тўлаш назарда тутилмаган фаолият турларини амалга оширганда, солиқ солинадиган база солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган ер участкалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш асосида аниқланади. алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконияти бўлмаганда, солиқ солинадиган база …
4 / 19
а ташкилотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади. ер солиғи бўйича жисмоний шахсларга белгиланган имтиёзлар «ўзбекистон қаҳрамони», совет иттифоқи қаҳрамони, меҳнат қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар. мазкур имтиёз «ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, совет иттифоқи қаҳрамони ва меҳнат қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг маълумотномаси асосида берилади; ер солиғи бўйича жисмоний шахсларга белгиланган имтиёзлар уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар. мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади; ер солиғи бўйича жисмоний шахсларга белгиланган имтиёзлар i ва ii гуруҳ ногиронлари. мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади; ёлғиз пенсионерлар. ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. мазкур имтиёз пенсия …
5 / 19
ер солиғи бўйича жисмоний шахсларга белгиланган имтиёзлар чернобиль аэсдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар. мазкур имтиёз тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, чернобиль аэсдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади; ер солиғи бўйича жисмоний шахсларга белгиланган имтиёзлар энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома мазкур имтиёзни бериш учун асос бўлади. /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yuridik va jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig’i" haqida

yuridik va jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig’i yuridik va jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig’i 1. er solig’ini to’lovchilar, soliq ob’ekti va bazasi 2. er solig’i stavkalari, ularni yerdan foydalanish yo’nalishiga qarab belgilash tartibi 3. er solig’i bo’yicha imtiyozlar, yer solig’ini hisoblash va to’lash tartibi 1.юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан ўзбекистон республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчиларидир. кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади. ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, ҳар бир юридик шахс ер участкасининг фойдаланилаётган май...

Bu fayl PPTX formatida 19 sahifadan iborat (78,0 KB). "yuridik va jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig’i"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yuridik va jismoniy shaxslardan… PPTX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram