меҳнат низолари

DOC 125,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351413390_23287.doc меҳнат низолари режа: 1. меҳнат низолари тушунчаси ва уларни тўғри ҳал этишнинг аҳамияти 2. меҳнат низолари комиссияси ва унинг ваколатлари 3- якка меҳнат низоларини судда кўриш 4. айрим тоифадаги ходимлар меҳнат низоларини кўриб ҳал этиш бозор муносабатларига ўтиш шароитида турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимлар меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, айрим иш берувчилар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган ўзбошимчаликлар, қонун бузарликларни бартараф этиш, шу жумладан баъзи ходимларнинг ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилишларига йўл қўймаслик меҳнат муносабатларида қонунчилик ва адолатни таъминлашнинг муҳим шартидир. меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходим ва иш берувчи ҳуқуқлари тенг эътироф этилади, уларга бир хил иқтисодий ҳамда ҳуқуқий шароит яратиб берилади, шу орқали улар ўртасида келиштириб бўлмайдиган зиддиятлар юз беришининг олди олинади. аммо тараққиёт диалектикаси ва ҳаёт қонунларига кўра ходим билан иш берувчи ўртасида турли ихтилофлар юз бериши учун ҳар доим сабаблар етарли бўлади ҳамда меҳнат қонунчилигининг вазифаларидан бири ушбу ихтилофлар юз бериши шарт-шароитларини бартараф эта …
2
лари, ўзаро келишувлари орқали тинч йўл билан ҳал этилиши лозим. аммо бундай келишмовчиликлар тинч йўл билан ҳал этилмаса, у ҳолда меҳнат низоси қонунда белгиланган тартибда махсус органлар томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим бўлади. якка меҳнат низолари деганда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар тушунилади. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 260-моддасига кўра якка меҳнат низолари: · меҳнат низоларини кўриш комиссиялари томонидан; · туман, шаҳар судлари томонидан кўриб чиқилади, шунингдек, айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат низолари бўйсуниш тартибида юқори турувчи органлар томонидан кўрилиши мумкин (276-моддаси); · ходим янги меҳнат шароитларини белгилаш ёки мавжуд шартларни ўзгартиришга доир меҳнат низоларини иш берувчи ёки касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан ҳал қилинади (мкнинг 280-моддаси). ходим меҳнат низосини ҳал этишни сўраб меҳнат низоларини кўриш комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли бўлиб, низо дастлабки тарзда комиссияларда …
3
ри юзасидан даъво муддатлари фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган умумий қоидалар асосида тўхтатиб турилиши ёки узилиб қолиши мумкин. қонунларда айрим турдаги талабларга нисбатан даъво муддатининг татбиқ этилмаслиги, яъни ҳуқуқ бузилиши ҳолати қачон юз берилганлигидан қатъи назар, ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган. жумладан, ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 163-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлигига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга даъво муддати жорий этилмаслиги белгилаб қўйилган. ходимда меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиб беришни сўраб судга мурожаат қилганларида (даъвогар ёки аризачи сифатида) суд харажатларини (давлат божи ва бошқа суд харажатларини) тўлашдан батамом озод қилинадилар. меҳнат низосининг судловлиги ва тааллуқлигини ҳал этиш пайтида фуқаролик ишларини судга тааллуқлиги тўғрисидаги умумий қоидалар билан бир қаторда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида талаблари ҳам тўлиқ ҳисобга олинмоғи лозим. 2. меҳнат низолари комиссияси ва унинг ваколатлари меҳнат низоларини корхонанинг бевосита ўзида кўриб ҳал этадиган орган – бу, меҳнат низолари комиссияси бўлиб, бу орган низолашаётган томонларга энг яқин турувчи орган сифатида …
4
тма-навбат бажарадилар. бунда бир мажлиснинг ўзида раислик ва котиблик вазифасини бир тарафнинг вакиллари бажариши мумкин эмас. комиссиянинг ҳар бир мажлисида тарафлар томонидан кейинги мажлиснинг раиси ва котиби тайинланади, уларга мажлисни тайёрлаш ва чақириш вазифаси юклатилади. меҳнат низолари комиссияларининг сон таркиби ва ваколат муддати жамоа шартномаларида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг келишувига биноан белгиланади. башарти ходим мустақил равишда ёки касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи иштирокида иш берувчи билан бевосита олиб борган музокараларида мавжуд келишмовчиликни ҳал эта олмаган бўлса, меҳнат низоси меҳнат низолари комиссияларида кўриб чиқилади. меҳнат низолари комиссияси меҳнат низосини ариза берилган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида кўриб чиқиши шарт. низо ариза берган ходимнинг иштирокида кўрилади. ходимнинг ёзма аризаси бўлгандагина, низо унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. башарти, ходим узрсиз сабаб билан комиссия мажлисига келмаса, мазкур аризани кўриб чиқишни кун тартибидан олиб ташлаш хусусида қарор қабул қилиниши мумкин, …
5
иборан уч кун ичида ходимга, иш берувчига ва касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига топширилади. меҳнат низолари комиссиясининг қарори бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган ўн кунлик муддат ўтгандан кейин уч кун ичида иш берувчи томонидан бажарилиши керак. башарти, иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия қарорини бажармаса, меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади. агар ходим ёки иш берувчи белгиланган муддат ичида туман (шаҳар) судига меҳнат низосини ҳал этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома берилмайди. меҳнат низолари комиссияси берган ва олинганидан кейин кўпи билан уч ой ичида туман (шаҳар) судига тақдим этилган гувоҳнома асосида суд ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбурий тарзда ижро эттиради. ходим белгиланган уч ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган тақдирда, гувоҳномани берган меҳнат низолари комиссияси ўтказиб юборилган муддатни тиклаши мумкин. 3. якка меҳнат низоларини судда кўриш меҳнат низолари суд томонидан фуқаролик ҳуқуқий даволарни кўриб ҳал этиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат низолари" haqida

1351413390_23287.doc меҳнат низолари режа: 1. меҳнат низолари тушунчаси ва уларни тўғри ҳал этишнинг аҳамияти 2. меҳнат низолари комиссияси ва унинг ваколатлари 3- якка меҳнат низоларини судда кўриш 4. айрим тоифадаги ходимлар меҳнат низоларини кўриб ҳал этиш бозор муносабатларига ўтиш шароитида турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимлар меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, айрим иш берувчилар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган ўзбошимчаликлар, қонун бузарликларни бартараф этиш, шу жумладан баъзи ходимларнинг ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилишларига йўл қўймаслик меҳнат муносабатларида қонунчилик ва адолатни таъминлашнинг муҳим шартидир. меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходим ва иш берувчи ҳуқуқлари тенг эътироф этилади, уларга бир хил иқтисодий ҳамда ҳуқ...

DOC format, 125,5 KB. "меҳнат низолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: меҳнат низолари DOC Bepul yuklash Telegram