пул воситаларининг бухгалтерия ҳисоби

DOC 96,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351408369_23047.doc пул воситаларининг бухгалтерия ҳисоби пул воситаларининг бухгалтерия ҳисоби касса ҳисоб аппаратининг алоҳида учаскаси бўлиб, унга нақд пул маблағлари ва бошқа қимматликлар (қимматли қоғозлар, пулли ҳужжатлар, почта маркалари ва бошқа)ни қабул қилиш, бериш ва сақлаш муомалаларини амалга ошириш юклатилган. пул маблағларининг бутлиги, касса муомалаларини бажариш бўйича моддий жавобгарлик корхона раҳбари томонидан тайинланадиган кассирга юклатилади. касса муомалаларини юритиш марказий банк бошқармасининг қарори билан тасдиқланган “юридик шахслар томонидан касса муомалаларини юритиш қоидалари”билан тартибга солинади. кассада кечиктириб бўлмайдиган харажатларни қоплаш учун зарур бўлган белгиланган лимит доирасида қолдиқ бўлиши мумкин. белгиланган лимитдан ортиқча нақд пул касса фақат иш хақи, пенсия, нафақа, стипендия бериш кунлари, уч кун ичида сақланиши мумкин. кассага пулни қабул қилиш, бош бухгалтер ёки унинг ёрдамчиси томонидан имзоланган касса кирим ордери билан расмийлаштирилади. бунда пул топширувчига кассир ва бош бухгалтер томонидан имзоланган квитация берилади. кассадан нақд пул касса чиқим ордери ёки касса харажат ордери реквизитлари ўрнини босувчи махсус штамп қўйилган талабга мувофиқ …
2
тўғрисида корхонанинг банкка берган буйруғи бўлиб ҳисобланади. касса ордерлари бўйича пул қабул қилиш ва тўлаш фақат ҳужжатлар тузилган куни амалга оширилади. «актив» атамаси лотинча фаолиятли, амал қилиш, мавжуд бўлиш деган сўзлардан келиб чиққан. шунинг учун актив деганда маблағлар қандай амал қилаётганлигини, ишлаётганлигини кўрсатув-чи маблағлар гуруҳланишини тушуниш керак. активлар - бу олдинги амалга оширилган муаммоларни ёки олдин содир бўлган воқеалар натижасида корхонага келиб тушган ва улар келажакда фойда келтирадиган иқтисодий ресурслардир. активлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак: а) келажакдаги иқтисодий нафни ўзида мужассамланиши, бевосита ва билвосита пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларини кўпайтириш имконияти; б) бу иқтисодий нафларни назорат қилиш қобилиятини мужассамлаш; в) олдинги битимлар ёки бошқа воқеаларнинг натижаси бўлиши. «пассив» атамасининг илдизи ҳам лотинча фаолсиз, холис (бетараф) турмоқ, тушунтириш каби сўзларнинг илдизидан олинган. тарихан бу атама дастлаб фақат қарзга олинган маблағларга нисба-тан, яъни учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларга нисбатан қўлла-нар эди. бу билан мулк эгаси қарзга олинган маблағларга бўлган муносабатда ўзбошимчалик …
3
уқаррарлиги; в) олдинги битим ёки воқеалар натижаси бўлиши. унинг активида ҳам, пассивида ҳам баланс моддалари иккига бўлиб кўрсатилади. активда: i бўлим. узоқ муддатли активлар; ii бўлим. жорий активлар. пассивда: i бўлим. ўз маблағларининг манбалари; ii бўлим. мажбуриятлар. баланс кўрсаткичларидан қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаб олиш мумкин. активлар айланма ва узоқ муддатли капиталлари йиғиндисига тенг. хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари активларидан мажбуриятларини айирганига тенг. актив ва пассивнинг ҳар бир унсури (элементи) маблағлар тури ёки уларнинг манбаи баланс моддаси деб аталади. активда, масалан, қуйидаги моддалар келтирилади: «асосий воситалар», «тугалланмаган ишлаб чиқариш», «тайёр маҳсулот», «ҳисоб-китоб счёти» ва бошқалар; пассивда «устав капитали (фонди)», «ҳисобот ишининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)», «банк кредитлари», «мол етказиб берувчилардан қарзлар» ва бошқа моддалар. бухгалтерия балансининг хусусияти актив ва пассивлар пуллик якунларининг тенглигидан иборат. бу талаб ҳар қандай корхона ба-ланси учун мажбурийдир. бу талаб активда ҳам, пассивда ҳам маб-лағларнинг бир хил ҳажмда, фақат ҳар хил гуруҳланишда кўрсатила-ди, яъни активда - турлари …
4
. қуйида ушбу бўйруқ билан тасдиқланган баланс шаклини келтирамиз. баланс активида мазкур корхона ихтиёридаги маблағлар тури ва уларнинг маълум даврда айланишидаги жойланиши келтирилади. масалан, активнинг биринчи моддасида дастлабки қийматда берилган «номоддий активлар» корхона ихтиёридаги сезиларсиз активларнинг қийматини тавсифлайди. навбатдаги «амортизация» моддаси номоддий активларнинг дастлабки қиймати қанчага камайганини кўрсатади. «қолдиқ қиймат» моддаси номоддий активларнинг амортизация суммасини айириб ташлангандан кейинги қолган қийматини акс эттиради. «асосий воситалар» дастлабки қиймат моддасида корхона ихтиёридаги меҳнат воситаларининг қийматини кўрсатади. шунингдек, қайта тиклаш қиймати эскириш ва асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ва ҳоказоларни акс эттиради. «ишлаб чиқариш заҳиралари» моддаси корхона ихтиёридаги «хом ашё ва материаллар», «ёрдамчи материаллар», «ёқилғи» ва омбордаги бошқа ишлаб чиқариш захираларининг қийматини умумий суммада акс эттиради. «тугалланмаган ишлаб чиқариш» моддаси корхонанинг ҳар хил цехларида тайёрланиши ҳали охиригача етказилмаган буюмларга қилинган сарфлар суммаларини акс эттиради. «тайёр маҳсулот» - бу мазкур корхонада тайёрланган ва сотиш учун мўлжалланган буюмлардир. «касса» ва «ҳисоб-китоб счёти» моддаларида муайян даврда корхона ихтиёридаги …
5
ттиришини яхши билиб олиш лозим. юқорида айтилганидек, пассив активда кўрсатилган корхона маблағларининг манбаини акс эттиради. пассивнинг биринчи моддаси «устав капитали (фонди)»дир. унинг суммаси корхонанинг яратилиш пайтида шакллантирилган маблағлар миқдоридан иборат. бунда корхонанинг ўз маблағларининг умумий суммаси кўрсатилади ва бу манбадан берилган маблағлар-нинг ўзи баланс активининг моддаларида аниқ гавдалантирилган бўлади. «тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» моддасида (кредит сальдоси) корхонанинг фаолият кўрсатишининг бошидан бошлаб ҳисобот давригача бўлган вақт ичида жамғарилган (капиталлаштирилган) фойда суммасини акс эттиради. «узоқ муддатли кредитлар» моддасида корхонанинг банкка бўлган узоқ муддатли қарзи акс эттирилади. бу моддада кўрсатилган сумма корхона томонидан олинган узоқ муддатли банк кредитини акс эттириб, белгиланган даврда қайтариши керак. мазкур модда корхона ихтиёрида ҳозирча бўлган (корхона томонидан банкдан олинган) пул маблағларининг миқдорини кўрсатади, деб ўйлаш нотўғри бўлади, чунки банк томонидан кредит кўринишида бериладиган пул маблағ-лари одатда корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ёзиб қўйилади ёки мол етказиб берувчилардан бўлган қарзни узиш учун ўтказилади. демак, бу маблағ баланснинг бошқа моддаларида акс эттирилади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пул воситаларининг бухгалтерия ҳисоби" haqida

1351408369_23047.doc пул воситаларининг бухгалтерия ҳисоби пул воситаларининг бухгалтерия ҳисоби касса ҳисоб аппаратининг алоҳида учаскаси бўлиб, унга нақд пул маблағлари ва бошқа қимматликлар (қимматли қоғозлар, пулли ҳужжатлар, почта маркалари ва бошқа)ни қабул қилиш, бериш ва сақлаш муомалаларини амалга ошириш юклатилган. пул маблағларининг бутлиги, касса муомалаларини бажариш бўйича моддий жавобгарлик корхона раҳбари томонидан тайинланадиган кассирга юклатилади. касса муомалаларини юритиш марказий банк бошқармасининг қарори билан тасдиқланган “юридик шахслар томонидан касса муомалаларини юритиш қоидалари”билан тартибга солинади. кассада кечиктириб бўлмайдиган харажатларни қоплаш учун зарур бўлган белгиланган лимит доирасида қолдиқ бўлиши мумкин. белгиланган лимитдан ортиқча нақд пул ка...

DOC format, 96,5 KB. "пул воситаларининг бухгалтерия ҳисоби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.